Архив соҳасидаги муҳим ислоҳотлар


Download 56.55 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi56.55 Kb.
#1483731
Bog'liq
Слайд архив

Архив соҳасидаги муҳим ислоҳотлар


Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви

Ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги «ўзбекистон республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5834-сонли Фармони

Фармонга кўра:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги ташкил этилди;
  • 2020 йил 1 январдан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъий назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятида шаклланадиган бошқарув (иш юритиш)га оид, илмий-техникавий ва бошқа ҳужжатларнинг архив сақловига топширилишида ҳамда ўрнатилган тартибда йўқ қилинишида уларнинг электрон ва Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатларининг суғурта нусхалари талаб этилиши белгиланди;
  • Агентлик 2020 йил 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда давлат архивларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқариш бўйича чораларни кўради

Фармонга кўра:

  • 2020 йил 1 июндан
  • ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
  • иш стажини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
  • иш ҳақини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
  • араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш;
  • архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) каби хизматлар Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.
  • Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлар рўйхатини қисқартирилади;
  • Архив иши жараёнларини тўлиқ қамраб олувчи ва интерактив қидирув имкониятлари мавжуд бўлган «Архив иши» ягона ахборот тизими яратилади;

Фармонга кўра:

  • Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви негизида Ўзбекистон Миллий архиви;
  • Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архиви негизида Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви;
  • Ўзбекистон Республикаси Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви негизида Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви;
  • Тошкент шаҳар давлат архиви негизида Тошкент шаҳар марказий давлат архиви;
  • Агентлик ҳузурида муассаса шаклида Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази;
  • Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Архив ишини ривожлантириш жамғармаси.

Фармонга кўра:


2020 йил 1 мартгача
  • Республика шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари томонидан тузилган шахсий таркиб бўйича идоралараро архивларни Агентлик идоравий бўйсунувига ўтказилиб улар негизида шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларини ташкил этилади;
  • «Ўзархив» агентлиги босқичма-босқич давлат архивлари сақловида бўлган шахсий таркиб ҳужжатларини шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига ўтказиш чораларини кўради;
  • «Ўзархив» агентлиги шахсий таркиб бўйича давлат архивларини давлат-хусусий шериклик асосидаги шахсий таркиб ҳужжатлари архивларига айлантириш чораларини кўриб чиқади.

2023 йил 1 январгача
2020 йил 1 июнгача

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2019 йил 20 сентябрдаги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ «ЎЗАРXИВ» АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДАги ПҚ-4463-сонли қарори

Қарорга кўра:

  • Агентлик Марказий аппарати ходимлар сони 20 тага кўпайтирилди;
  • Қуйидагилар тасдиқланди.

  • Ўзбекистон Республикасида 2020 — 2025 йилларда архив иши ва иш юритишни янада ривожлантириш дастури,
  • 2020 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини ва сақловхоналарини қуриш дастури,
  • 2023 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини реконструкция қилиш дастури

Қарорга кўра:

  • 2019 йил 1 октябрдан Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,6 бараварга ошилди
  • Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларига соҳада узоқ муддат хизмат қилгани учун иш ҳақига устама ҳақ тўланади.
  • 2020 йил 1 мартга қадар «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги тахрирдаги ишлаб чиқилади;
  • 2020-2025 йилларда давлат архивларига бинолар ва сақловхоналар қуриш дастури ишлаб чиқилади.
  • 2020 йилда 3 та миллий архивлари ва “Ўзархив” агентлиги ягона бино билан таъминланади

Дастурга кўра:
Download 56.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling