Архившунослик йуналиши


Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)


Download 177.4 Kb.
bet3/5
Sana19.06.2023
Hajmi177.4 Kb.
#1611978
1   2   3   4   5
Bog'liq
Археография 4-курс 2021

3. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
1-мавзу. Кириш. Археография фанининг мақсади ва вазифалари
Фаннинг мақсад ва вазифалари. Археография фанининг шаклланиши ва ривожланиши. VI–XVIII асрларда ҳужжатларнинг дастлабки танқидий нашрларининг пайдо бўлиши. XIX–XX асрларда нашр учун ҳужжатларни мавзусига қараб танлаш ва нашрга тайёрлаш принципларининг ишлаб чиқилиши. XX асрда Ўзбекистонда кўплаб ҳужжатлар нашр этила бошланиши. Мустақиллик даврида Ўзбекистонда археографик тадқиқотларнинг ривожланишига эътиборнинг ортиб бориши.


2-мавзу. Археография фанининг ёрдамчи тарих фанлари билан боғлиқлиги
Археография фанининг ижтимоий, сиёсий ва маданий аҳамияти. Фаннинг архившунослик, иш юритиш, тарихшунослик, манбашунослик, палеография, тилшунослик фанлари билан боғлиқлиги. Архив ҳужжатларининг археографик нуқтаи назардан таҳрир этиш масалалари, давлат архивларда археограф лавозими ва унинг вазифалари. Иш юритиш ҳужжатларини археографик нуқтаи назардан ўрганиш. Тарихий манбаларнинг тили ва матнларни қайта тиклашда ёрдамчи тарих фанларидан фойдаланиш.


3-мавзу. Ўзбекистонда ноширлик иши тарихи
Ўрта асрларда китобат санъати. XV-XVI асрнинг биринчи ярмидаги бадиий қўлёзма санъатининг услуб ва анъаналари кейинги асрлардаги каллиграфия санъати. Туркистон ўлкасида нашриётларнинг пайдо бўлиши. XX асрнинг бошларида Туркистонда китоб нашр эттириш ишлари билан шуғулланувчи ширкатларнинг пайдо бўлиши. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ноширлик иши. 1917-1991 йилларда нашр ишлари.


4-мавзу. XIX-XX асрларда Ўрта Осиёда археографик материалларнинг тадқиқ қилиниши
XIX асрда шарқшунослар томонидан Ўрта Осиё тарихига оид ҳужжатларнинг нашр қилиниши. 1917-1990 йилларда олиб борилган археографик тадқиқотлар.
Шарқшунослик институти фондидаги ҳужжатлар. Институтдаги қўлёзмаларни каталоглаштириш. «Собрание восточных рукописей Академии наук УзССР» («Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари тўплами») ката­логи нашр қилиниши.



Download 177.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling