Арипова насиба атхамовна
-илова Профессиограмма (профессиография) тарихи: келиб чиқиш сабаблари, имкониятлари, такомиллашиши
Download 2.07 Mb.
|
b1-d0b0-d0bd-d0b0-d0bad0bf-d0bcd0b0d0b6d0bcd183d0b0-1-d29bd0b8d181d0bc
5-илова
Профессиограмма (профессиография) тарихи: келиб чиқиш сабаблари, имкониятлари, такомиллашиши. Профессиография деганда касблар ва уларнинг бир – биридан фарқланувчи ихтисослар томонидан инсон олдига қўйиладиган талабларни баён қилиш мажмуаси тушунилади. Касб – кор (ҳунар) олдига қўйиладиган талабларни асослаш ва уларни баён қилиш ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, умумий ҳамда хусусий жабҳаларни ўзида акс эттиради. Касб ва уни ихтисосликларининг психологик тавсифи. Касб – корнинг (ҳунарнинг) мамлакат иқтисодиёти учун аҳамияти. Касб ва ихтисосликнинг ижтимоий тавсифи. Касб ва ихтисосликнинг ижтимоий тавсифи: ёшларда унинг ижтимоий психологик мавқеи (нуфузи), жамоанинг ўзига хос хусусиятлари, вертикал ва горизонтал бўйича шахслараро муносабатларнинг хусусиятлари. Касбий фаолиятни муваффақиятли эгаллаш учун зарур билимлар ва кўникмалар кўламининг педагогик тавсифи (махсус мезонлар орқали касбий маҳорат аниқланади). Педагогик жараённи такомиллаштириш юзасидан таклифлар, тайёргарлик муддатлари, тадбир чораларининг умумий тавсифи. Меҳнат шароитининг гигиеник тавсифномаси. Касб бўйича меҳнат қилишга тиббий жиҳатдан таъқиқланувчи омиллар изчиллиги. Касбга психологик номутаносиблик, ёки касбий яроқсизлик. Ўзини ўзи фаоллаштириш ва идентификациялаш. Касбнинг инсон олдига қўядиган талаблари мажмуаси психологик, ижтимоий, иқтисодий, техникавий ва педагогик жабҳаларни қамраб олади. Касб ва ихтисос асосларини эгалловчи ёшлар шу фанларнинг барча талабларига мослашиши орқали мутахассислик лаёқатини ривожлантира боради. Касб танлашга йўналтириш давлатнинг тадбир – чоралари тизимидан иборат бўлиб инсон томонидан танланади, ўз ҳаёт йўлининг илмий асосланганлигининг таъминлашга хизмат қилади, у турмушда ўз ўрнини аниқлайди ва қуйидаги шаклларда амалга оширилади: мактабда касбий маълумотлар бериш; касб – ҳунар маорифи билан шуҳулланиши; радио, телевидение, кино, матбуотда ташвиқот қилиш; касб юзасидан маслаҳатлар; касбга саралаш (қобилиятига биноан); касбга мослашиш (адаптациялаш). Мазеур соҳада психологик изланишлар олиб борган К.К.Платонов муайян схема ишлаб чиққан бўлиб, у “Касб танлашга йўналтириш учбурчаги” деб номланиб ўзининг ихчамлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Худди шу боис касб танлашга йўллашда, реориентациялашда ундан унумли фойдаланиш мумкин. Касб танлашга йўналтириш учбурчагининг муҳим бир томни – бу ҳар хил касб – ҳунар эгасига нисбатан қўйиладиган талаблар юзасидан муайян билимнинг мавжудлигидир. Унинг иккинчи бир хусусиятли томни шуки, у ёки бу мутахассисликка нисбатан жамият (вилоят, шаҳар, туман)нинг меҳнат имкониятига эҳтиёжи бўйича билимлар мужассамлашганлигидир. Яна бир ўзига хос томони шундан иборатки, касбга йўналтирувчининг қунти, қобилияти, шахсий хусусиятлари бўйича билимлар умумлаштирилган бўлиб касбга танлашга оид барча жиҳатлар мажмуа ҳолига келтирилгандир. Касб танлашга йўналтирилган учбурчаги шахснинг қизиқиши, майли, хоҳиши, ўзини ўзи баҳолаши, нуфузи кабиларга оид материалларни ўзида мужассамлаштиради. Е.А.Климов қарашларига биноан профессиограмма бу: 1) сенсор каналларни юкламалаш, устувор сигналларнинг турлари фаолият жараёнидаги ахборотлар кўлами ва умумий хусусияти (кўриш, эшитиш ва бошқалар); 2) ахборотларни сақлаш ва қайта ишлаш билан боғлиқ ақлий фаолиятнинг хусусияти; 3) хотира, тафаккур ва нутқнинг қатнашуви айрим ҳаракатларнинг тавсифи; 4) ишда, меҳнат фаолиятида асаб – психологик зўриқиш, тангликнинг мавжудлиги; 5) диққатни бошқариш зарурати; 6) ишда муваққатга элитувчи шахс сифатлари, фазилатлари; 7) меҳнат фаолияти тузилишини тавсифловчи интеграл психофизиологик кўрсаткичлар. Бизнингча, юқоридаги мулоҳазалардан ташқари профессиограмма олдига қуйидаги талабларни қўйиш мақсадга мувофиқ. Ишнинг қандай номланиши ва унинг нималардан тузилиши (ишнинг номи, мутахассислик, касб – ҳунар, лавозим, ишчи ўрни имконияти, меҳнатнинг турдош хусусиятлари ва унинг муҳим тавсифларининг баёни). Ишнинг мақсади, самарадорлиги хусусида маълумотлар. Меҳнат қуроли сифатида нималар қўлланилиши. Меҳнат предметининг таркиблари ва уларнинг ўзига хос жабҳалари. Меҳнат фаолияти қайси усуллар ёрдами билан бажарилиши. Нималарнинг негизида иш (меҳнат, фаолият, амалга оширилиши). Меҳнат маҳсулларини баҳолаш мезонлари. Ишнинг қандай ихтисослик талаб қилиши хусусиятлари. Иш қандай воситалар ёрдами билан бажарилиш имконияти ва унинг мотивировкаси. Ишнинг бажарилишининг шарти ва шароитлари. Меҳнатни (фаолиятни) ташкил қилиш шакллари. Меҳнатнинг кооперацияси (Ким?, Нима?, Ким билан ҳамкорликда?). Меҳнатнинг жадаллиги (интенсивлиги) тўғғрисида маълумотлар. Меҳнат фаолиятида масъулиятнинг ва хавф – хатарнинг қайси дақиқалари (ҳолатлари) учраши. Меҳнат унинг субъектига қандай фойда, наф келтириши (иш ҳақи, мукофот, маънавий озуқа, имтиёз, ижтимоий мойиллик, альтруизм хислати, мақтов, жамоатчилик баҳоси ва бошқалар). Иш ёки фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига кўра қандай талабларга ва чекланишларга эга эканлиги. Download 2.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling