Арипова насиба атхамовна


Ўқитувчилик касбининг умумий масалалари


Download 2.07 Mb.
bet53/91
Sana20.11.2023
Hajmi2.07 Mb.
#1789613
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   91
Bog'liq
b1-d0b0-d0bd-d0b0-d0bad0bf-d0bcd0b0d0b6d0bcd183d0b0-1-d29bd0b8d181d0bc

Ўқитувчилик касбининг умумий масалалари.
Собиқ совет психологиясида ўқитувчи касбига оид қатор тадқиқот ишлари олиб борилган, уларни И.В.Страхов, Н.В.Кузьмина, А.И.Шчербаков, Ф.Н.Гоноболин, В.А.Крутецкий.ю М.Г.Давлетшин, Р.З.Гайнутдинов кабиларнинг ёндашувлари муҳим аҳамиятга эга. Педагоглардан В.А.Сластенин, С.Р.Ражабов, М.О.Очилов сингари олимлар бу соҳанинг ривожланишига ўзига хос ҳисса қўшганлар.
Бундан ташқари собиқ совет психологиясида касб – ҳанарга оид маълумотномалар харитаси ишлаб чиқилган. Бу соҳада Г.Ф.Павлюкнинг ўқитувчилик ихтисослигига тааллуқли муносиблик ва номуносиблик маълумотномалар харитаси алоҳида аҳамият касб этади. Педагогик ихтисос – ихтисосликка муносибликнинг модификацияси харитаси қуйидагиларни акс эттиради:

  1. жамият эҳтиёжлариг мос тушувчи юксак даражадаги қарашлар, эътиқодлар, идеаллар шаклланганлиги (жамоавий) йўналганликни ифодаловчи шахснинг ижтимоий – сиёсий фаоллиги;

  2. болаларга нисбатан меҳр – муҳаббат, уларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларини тушуниш кўникмасини мавжудлиги;

  3. педагогик кузатувчанлик (перцептив қобилият);

  4. ҳаёт ва фаолиятнинг у ёки бу жабҳаларида одамлар хатти – ҳаракатларининг хусусиятларини оқилона тушуниш ва изоҳлашга қобиллик;

  5. ўзгарувчан шарт – шароитларда омилкорлик билан мўлжаш олиш қобилияти;

  6. ташкилотчилик ва бошқарувчанлик қобилиятларига эга;

  7. умумий ва билишга оид қизиқишларнинг қўпқирралилиги;

  8. мақсадга эришиш йўлида иродавий зўр беришга тайёрлик ва собитқадамлилик кабилар.

Ўқитувчилик касбига номуносиблик харитасида қуйидаги омиллар ўз аксини топади (модификация – бизники Э.Ғ):

  1. қарашлар, эътиқод (маслак), идеаллар кўрсаткичининг пастлиги;

  2. ўзгалар ҳисобига ўз шахсий эҳтиёжларини қондиришга тайёрлик, шахсиятпараст, ғаразгўй йўналишга эгалик, ўз қизиқишларни умумиятдан устун кўриш;

  3. болалар (ўқитувчилар)га лоқайд, бефарқ муносабат;

  4. ақлий тараққиёт (интеллектуал) даражасининг қуйилиги (пастлиги);

  5. чидамлилик, топқирлик, ташаббускорлик, тиришқоқлик, собитқадамлиликнинг мавжуд эмаслиги, иродасизлик;

  6. айрим руҳий касалликлар аломатларининг мавжудлиги;

  7. нутқ фаолиятида сезиларли нуқсонларга эгалик, эшитиш сезгиси ва қабул қилиш, пайқаш ҳиссининг етишмасилиги ва бошқалар.

Профессиограмманинг психологик жиҳатлари тўғрисида мулоҳазалар юритилганда мана бу томонларга этибор бериш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз:

  1. Ўқишга муносабат ва интеллектуал сифатлар: билимларнинг чуқурлиги, турли ўқув фанларини ўзлаштиришнинг интеллектуал (ақлий) имкониятлари, салоҳиятлилик ва қизиқувчанлик, ижодий фаолиятга қобиллик, маънавий қизиқишларнинг кўлами, фикрни баён қила олиш уқуви, ўқиганлилик, маълумотлилик.

  2. Ахлоқий – иродавий фазилатлар: серҳарактлилик, тиришқоқлик, мустақиллик, ҳиссий фаоллик, иродавий қатъиятлилик, одоблилик, эзгулик, болаларга меҳр – муҳаббат, дилкашлик, ростгўйлик, ҳақгўйлик, камтарлик, хушмуомалалик, вазминлик (босиқлик).

  3. Ишьилармонлик хислатлари: ташкилотчилик қобилияти, меҳнатсеварлик, сўзига содиқлик, ўзига танқидийлик, принципиаллик, қийинчиликни енгиш уқуви, ташаббускорлик, амалиётчанлик, дўстлар орасида нуфуга эгалик.

  4. Педагогика институга кирувчилар учун тавсия мотивлари: мактабдаги фан тўгараклари машғулотларига турғун (барқарор) қизиқиш; махсус синфлар – (мактаблар) машғулоти билан таълим жараёнини мувофиқлаштириш; ҳавас ва ота – онага муносабат: жисмоний меҳнатга муносабат; ўқитувчилик касбига мойиллик ва барқарор қизиқиш: институтга кириш учун тавсия қилинган ихтисос ва факультет; абитуриентни ўзига тортувчи (жалб қилувчи) севимли ўқитувчи ва унинг шахсий шахс фазилатлари; севимли фан ва уни ўзлаштиришдаги ютуқлар; мактаб ва мактабдан ташқари ўқитувчининг ижтимоий ва касбий фаолияти: ижтимоий фаолиятда ташаббускорлик ва фаоллик даражаси; қайсидир масла бўйича ўқувчилар даврасида маъруза ва чиқишлар қилиш; қўшимча адабиётлардан фойдаланиш; касб ва ихтисослик танлашда мустақиллик ва ташқи омилларнинг унга таъсири; ҳукм ва хулоса чиқаришда мустақиллик: ўқитувчи меҳатининг ҳажми бўйича тасаввур ҳосил қилиш.




Download 2.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling