1-илова
Асосий тушунчалар:
Касбий лаёқат, “L” , “Q” , “T” – маълумотлар, “Фонли индикатор”, эмоционал зўриқиш, диагноз (ташхис), классификация, мезонлар дискриминативлиги, ранжировка, профессиография, адаптация, касб танлашга йўналтириш учбурчаги.
2-илова
“Ўйланг-жуфтликда ишланг-фикр алмашинг” техникаси
Ушбу техника биргаликдаги фаолият бўлиб, талабаларни матн устида фикрлаш, ўз ғояларини шакллантириш ва уларни ҳамкорлар ёрдамида муайян шаклда ифодалашга йўналтиради
“Ўйланг-жуфтликда ишланг-фикр алмашинг” техникасидан фойдаланган ҳолда гуруҳларда ишни ташкил этиш жараёнининг тузилиши
Ўқитувчи савол топшириқ беради: олдин ўйлаб чиқиш, сўнг қисқа жавоблар ёзиш тартибида.
Талабалар жуфтликларга бўлиниб, бир – бири билан фикр алмашадилар ва иккала жавобни мужассам этган умумий жавобни ишлаб чиқишга ҳаракат қилади.
Ўқитувчи бир неча жуфтликларга ўттиз секунд давомида аудиторияга ўз ишининг қисқа якунини ифодалаб беришни таклиф қилади.
3-илова
Кичик гуруҳлар учун топшириқлар
1 гуруҳ учун топшириқ
Касбни тўғри танлаш учун қандай ёрдам кўрсатиш лозим?
Қисқа муддатда ўз фкрингизни билдиринг
2 гуруҳ учун топшириқ
“Танлаган касбим ўзига хослиги билан ажралиб туради” мавзусига фикрингизни билдиринг.
3 гуруҳ учун топшириқ
“Келажакда касбий ҳаётимда фавқулодда бир янгилик киритмоқчиман” ғоянгизни билдиринг.
4-илова
Машғулотнинг услубий таъминоти:
1. Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 2008.
2. Э.Ғ.Ғозиев, К.Қ.Мамедов. Касб психологияси. – Т.: ЎЗПФИТИ, 2003.
3. Давлетшин М.Г. ва бошқалар. Ёш даврлар ва педагогик психология. – Т.: ЖАҲОН ПРИНТ, 2009.
4. Иванов П., Зуфарова М. Умумий психология. Дарслик. – Т., 2008
5. Н. Боймуродов. Амалий психология. Ўқув қўлланма. – Т., 2008
6. Очилов М. Олий мактаб педагогикаси. – Т., 2008.
7. Абдуллаева Р.М., Рахмонов А. Шахснинг касбий фаолияти учун зарур бўлган психологик хусусиятларни аниқлаш усуллари. – Т, 2001
8. Л.В.Голиш, Д.М.Файзуллаева “Таълимда инновацион технологиялар. Педагогик технологияларни лойиҳалаштириш ва режалаштириш” – Т, 2011
Do'stlaringiz bilan baham: |