Ўқув соати – 2 соат
|
Талабалар сони: 20 та
|
Ўқув машғулот шакли
|
Амалий машғулот
|
Амалий машғулот режаси
|
Профессиограмма (профессиография) таърифи.
Касбий талабларга ёндашувлар ранг – баранглиги. Уларнинг биологик, педагогик, социологик, фалсафий – психологик моҳияти, асослари ва манбалари.
|
Ўқув машғулотининг мақсади: Талабаларни профессиограмма ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш, талабаларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш
|
Педагогик вазифалар:
|
Ўқув фаолияти натижалари:
|
Мавзу бўйича билимларини
тизимлаштириш, мустаҳкамлаш
|
Мавзудаги асосий тушунчалар ва категорияларнинг мазмунини ёрита олади, тизимлаштиради, фарқлай олади
|
Ўз нуқтаи назарини баён қилиш ҳамда шакллантириш жараёнини ташкил этиш
|
Профессиограмма, касбий талабларга ёндашувлар ранг-баранглигини, уларнинг моҳиятини билади.
|
Талабаларнинг кичик гуруҳларда ишлаш кўникмаларини ривожлантириш
|
Талабалар ўз фикрларини мустақил, эркин баён қила оладилар, жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантирадилар
|
Ўқитиш воситалари
|
Компьютер слайдлари, тарқатма материаллари
|
Ўқитиш усуллари
|
Амалий ишлаш усули, баҳс-мунозара, фикр алмашиш, муҳокама қилиш, “Ўйланг-жуфтликда ишланг-фикр алмашинг” техникаси
|
Ўқитиш шакллари
|
Фронтал, жамоа ва кичик гуруҳларда ишлаш
|
Ўқитиш шароити
|
Техник воситалар билан таъминланган, гуруҳларда ишлаш усулини қўллаш мумкин бўлган аудитория, проектор
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Оғзаки назорат, савол-жавоб, ўз-ўзини назорат қилиш, рейтинг тизими асосида бахолаш
|
“Профессиография (профессиограмма) тўғрисида умумий тушунча” мавзусининг технологик харитаси
Иш босқичлари
|
Ўқитувчи фаолиятининг мазмуни
|
Тингловчи
фаолиятининг мазмуни
|
1-босқич
Кириш
(20 мин)
|
1.1.Амалий машғулот мавзуси, режаси, кутиладиган натижалар билан таништиради.
1.2.Талабаларнинг дарсга тайёргарлигини текширади.
1.3.Мавзу бўйича асосий тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини эсга туширади (1-илова)
|
Тинглайдилар
Саволларга жавоб берадилар
|
2 -босқич
Асосий бўлим
(50 мин)
|
2.1.Кичик гуруҳларда ишлашни амалга оширади ва “Ўйланг-жуфтликда ишланг-фикр алмашинг” техникаси қоидаси билан таништиради (2- илова).
2.2.Топшириқни эълон қилади, кичик гуруҳларга алоҳида топшириқларни беради (3- илова).
2.3.Гуруҳлар ишини бошқаради, ташкилий масалалар бўйича саволларга жавоб беради, талабаларни йўналтиради.
2.4.Берилган топшириқларни бажарилганлигини назорат қилади, талабалар жавобларини тинглайди, саволлар беради, талабалар фаолиятини бошқаради
|
“Ўйланг-жуфтликда ишланг-фикр алмашинг” техникаси қоидаси билан танишадилар
Талабалар учта гуруҳга ажраладилар
Гуруҳ сардори ва аъзолари берилган топшириқни бажарадилар
Гуруҳда муҳокама этилган саволлар юзасидан жавоблар талабалар томонидан ҳимоя қилинади
|
3-босқич
Якунловчи
(10 мин)
|
3.1.Машғулот бўйича якунловчи хулоса чиқаради, билимларини тўлдиради.
3.2.Тингловчилар фаолиятини таҳлил қилади.
3.3.Мавзу бўйича билимларни чуқурлаштириш учун адабиётлар рўйхатини беради (4-илова)
|
Бажарадилар
Тинглайдилар
Адабиётлар рўйхатини ёзиб оладилар
|
Do'stlaringiz bilan baham: |