Арипова насиба атхамовна


-илова Ўтилган мавзу бўйича билимларни мустахкамлаш учун саволлар


Download 2.07 Mb.
bet68/91
Sana20.11.2023
Hajmi2.07 Mb.
#1789613
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   91
Bog'liq
b1-d0b0-d0bd-d0b0-d0bad0bf-d0bcd0b0d0b6d0bcd183d0b0-1-d29bd0b8d181d0bc

1-илова
Ўтилган мавзу бўйича билимларни мустахкамлаш учун саволлар

  1. Е.А. Климов қарашларида профессиограмма олдига қандай талаблар қўйилган?

  2. “L”, “Q”, “T” – бу қандай маълумотлар?

  3. Касб танлашга таъсир этувчи асосий омилларни айтинг.

  4. Касб мотивацияси деганда нимани тушундингиз?

2-илова
Маъруза режаси



  1. Мотивлар ва уларнинг мутахассислар тайёрлашга таъсири.

  2. Касб ва қизиқиш.

3-илова


Мотивлар ва уларнинг мутахассислар
тайёрлашга таъсири.

Замонавий мутахассислар олдига қўйиладиган энг муҳим масалалардан бири – малакали кадрлар сифатида ўзлигини, ўз қобилиятлари, интеллекти, шахсий фазилатларини билган тарзда атрофдагилар меҳнатини оқилона ташкил этиш ва ижтимоий фойдали меҳнатнинг барча соҳаларида иқтидорли касб соҳиби руҳияти қонунларини ўрганувчи психология фанининг ўрни бениҳоя катта. Ёш авлодни янги таълим стандартлари асосида, жаҳон талабларига жавоб берувчи мутахассислар қилиб тарбиялаш ОЎЮда таълим олаётган ёшлар учун янги дарсликлар, ўқув қўлланмалар, маъруза матнлар тайёрлашнинг ҳам янгича усуллари талаб этилмоқда. Янги педагогик технология усулларини мукаммаллаштириш ва амалиётга тадбиқ этиш давр талабидир.


Шу ўринда таъкидлаш лозимки, олдимизда ҳозирги кунда олийгоҳларда талабалар билим олишлари учун, соҳани чуқур эгаллашлари учун барча имкониятларни яратилиш вазифаси турибди.
Гап фикр юритиш операцияларини фаоллаштириш, ақлий фаолиятни фаоллаштириш хусусида борар экан, ьиз энг аввало, эътиборни талабаларнинг йўналганлигини аниқлашга қаратишимиз лозим. Йўналганлик шахснинг атроф – муҳитда рўй бераётган воқеа – ҳодисаларга нисбатан муносабатлар мажмуи бўлиб, фаолият сифатини белгилаб беради. Хатти – ҳаракатлар тузилишининг шаклланишига таъсир ўтказади (янги эхтиёжлар, мақсадлар, мотивлар).
Бу ўринда установкалар ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Ўқиш – билим олиш фаолияти шахс камолотида катта роль ўйнайди ва чуқур муаммо касб этади. Бу шундай фаолликки, унинг жараёнида билимлар, малака ва турли кўникмалар ўзлаштирилади.
Фаолият турлари ўз – ўзидан рўй бермайди. Шахснинг жамиятдаги ижтимоий ҳулқи ва ўзини қандай тутиши, эгалланган мавқеи ҳам сабабсиз, ўз ўзидан рўй бермайди. Фаолиятни амалга ошириш ва шахс хулқ – атворини тушунтириш учун психологияда “Мотив” ва “Мотивация” тушунчалари ишлатилади.
“Мотивация” тушунчаси “Мотив” тушунчасидан кенгроқ маънога эга. Мотивация – инсон ҳулқ – атвори, унинг боғланиши, йўналиши ва фаоллигини тушунтириб берувчи психологик сабаблар мажмуини билдиради. Бу тушунча у ёки бу шахс хулқини, яъни “нега?”, “нима учун?”, “нима мақсадда?”, “қандай манфаат йўлида?” деган саволларга жавоб қидириш мотивацияни қидириш демакдир.
Шахснинг жамиятда одамлар орасида ҳулқи в ўзини тутиш сабабларини ўрганиш тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, масалани ёритишнинг икки жиҳати фарқланади.

  1. Ички сабабалар, яъни хатти – ҳаракат эгасининг субъектив психологик хусусиятлари назарда тутилади (мотивлар, эхтиёжлар, мақсадлар, мўлжаллар, истаклар, қизиқишлар ва ҳ.к.).

  2. Ташқи сабаблар – фаолиятнинг фаолиятнинг ташқи шарт – шароитлари ва ҳолатлар. Яъни булар айни конкрет ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган ташқи стимуллардир.

Шахс хулқ - атворини ички психологик сабаблар туфайли бошқариш одатда шахсий дипозиция деб ҳам аталади. Улар шахс томонидан англанишиниши ёки англанмаслиги мумкин. Баъзан шундай бўладики, шахс ўзи амалга оширган иши ёки ўзидаги ўзгаришларга нисбатан шаклланган муносабатнинг ҳақиқий сабабини ўзи тушуниб етмайди. “Нега?” деган саволга “ўзим ҳам билмайман”, деб жавоб беради. Бу англанган диспозициялар ёки установкалар деб аталади. Агар шахс бирор соҳага, касбга қизиқиб, онгли тарзда, унинг барча сир - асрорларини эгаллаш учун астойдил ҳаракат қилса, бунда вазият бошқача бўлади, аниқроғи диспозиция англанган, онгли ҳисобланади.


Шу нуқтаи назардан мотив кенгроқ тушунча бўлиб, у шахсдаги у ёки бу фаоллик усуслига нисбатан турган мойиллик, ҳозирликни тушунтириб берувчи сабабни назарда тутади. Машхур немис олими Курт Левин мотивлар муаммоси айниқса, шахсдаги ижтимоий хулқ мотивлари борасида катта, кенг қамровли тадқиқотлар олиб бориб, шуни аниқладики, ҳар бир одам ўзига хос тарзда у ёки бу вазиятни идрок қилиш ва баҳолашга мойил бўлади. Бу баҳолар турлича характерга эга.
Бундан ташқари, бир шахснинг ўзи ҳам ўзидаги ҳолат, кайфиятга қараб бир хил ваиятни алоҳида холларда турлича идрок қилишга мойил бўларкан. Шунинг учун ҳам одамнинг айни пайтдаги реал ҳаракатларни ўша маълум шароитдаги ички ва ташқи стимулларга унинг берган баҳоси ёки реакцияси сифатига қарамай, балки шунга ўхшаш ҳолатларни идрок этишга ички бир ҳозирлик – диспозициянинг мавжудлиги билан тушунтириш тўғрироқ бўлади. Шу маънода шахс фаоллигининг мотивацияси турли шароитларда орттирилган тажрибага таянган, онгли таҳлиллар, ҳаттоки ижтимоий тажриба меъёрларининг таъсирида шаклланадиган сабаблар мажмуасини ўз ичига олади.



Download 2.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling