Арипова насиба атхамовна


-илова Психологик тадқиқотлар жараёнининг асосий босқичлари


Download 2.07 Mb.
bet31/91
Sana20.11.2023
Hajmi2.07 Mb.
#1789613
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   91
Bog'liq
b1-d0b0-d0bd-d0b0-d0bad0bf-d0bcd0b0d0b6d0bcd183d0b0-1-d29bd0b8d181d0bc

4-илова
Психологик тадқиқотлар жараёнининг асосий босқичлари
Психологик қонуниятларни муайян режа асосида олиб бориладиган текширишлар туфайлигина холисона аниқлик киритиш мумкин. Психологик тадқиқотлар жараёни қуйидаги асосий босқичларга бўлиш мақсадга мувофиқдир:

  1. Муаммонинг қўйилиши. Ҳар қандай илмийтекшириш ишлари каби, психологияда оли бориладиган илмий текшириш ишлари ҳам назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган муаммони аниқлашдан, шунингдек, бу муаммо фанда қанчалик ёритилганлигини аниқлаш мақсадида мазкур мавзуга оид илимий ва махсус адабиётларни тахлил қилишдан бошланади.

  2. Тадқиқот меодикасини танлаш. Психологик тадқиқотлар турли методлар билан олиб борилади. Текширишларнинг муваффақиятли чиқиши кўп жиҳатдан методни тўғри танлашга боғлиқ бўлади.

  3. Маълумотларни тўплаш. Тўпланган маълумотлар ўрганилаётган муаммога мос бўлиши ёки уларни тўплаш мақсадга мувофиқ равишда олиб борилиши зарур. Илмий маълумотларга бўлган асосий талаблар – бу уларнинг холисона, тўла ва изчил бўлишидир. Тўпланган маълумотлар ўрганилаётган муаммони ҳар жиҳатдан тавсифлаб бериши керак.

  4. Маълумотларни қайта ишлаш. Тўпланган маълумотларни математик ва мантиқий жиҳатдан ишлаб чиқиш умумийликни, хусусийликни топиш ва уларни тасодифий маълумотлардан ажратиш имконини беради. Бунда тўпланган маълумотларнинг ўртача миқдори (арифметик, квадрат ва ҳоказо), фоизлари аниқланади, сонларга оид маълумотлар жадвалларга жойлаштирилади, график, диаграмма ва чизмаларда ўз аксини топади. Мураккаб мутаносибликдаги маълумотларни топишда эса вариацион статистика методлари қўлланилади.

  5. Қонуниятларнинг ифодаланиши. Бу тадқиқотнинг бирмунча мураккаб ва масъулиятли босқичи ҳисобланади. Чунки, бу босқичда маълумотларнинг моҳиятига қанчалик чуқур тушунилганлиги, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиб, босқич маълумотидан ҳар турли хулоса чиқариш мумкин. Кўпинча чиқарилган хулосалар тахминий характерга эга бўлиб, кейинги текширишлар, аниқлашлар учун асос бўлади.

  6. Қонуниятни амалда қўллаш. Аниқланган қонуниятлар маълум бир амалиёт соҳасида қўлланилади. Амалда қўллаш аниқланган қонуниятларнинг тўғрилигига батамом ишонч ҳосил қилиш имконини беради. Кўпинча ўқитувчилар ўз амалий фаолиятларида шахсий кузатишлари ва бошқаларнинг тажрибаларини умумийлаштирадилар.




Download 2.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling