Аркони давлат ва яқинлари подшоҳни бу фикрдан қайтишини ўтиниб
Download 17.64 Kb.
|
Бобур мирзонинг маънавияти унинг подшоҳлигида ёки бойлигида эмас, унинг гўзал оламини фарзандларига бўлган меҳрида, аёлларга бўлган муносабатида ҳам яққол кўриш мумкин. … Муҳаммад Ҳумоюнни кемага солиб Деҳлига келтурдилар.Бир неча кунда дарё йўли билан келтурдилар ва табиблар ҳар неча дору дармон бердилар, яхши бўлмади. Фарзандининг ҳоли тобора оғирлашаётганини кўриб, Бобур унга ўз жонини бахшида этди. Бош вазир ва унинг садоқатлари мулозимлари бу журъатдан даҳшатга тушиб ёқа ушлайдилар: Бобур Ҳумоюн учун ўз жонини қурбонликка атади!!! Аркони давлат ва яқинлари подшоҳни бу фикрдан қайтишини ўтиниб сўрадилар. Улар муттасил дуо ўқиб, Аллоҳнинг номини айтиб бетўхтов илтижо қилишга, Худо йўлига Бобурнинг хазинасидаги Кўҳинур номли дунёдаги энг қимматбаҳо йирик олмосни садақа қилишни таклиф этадилар. Менинг кўнглимга келдиким, Муҳаммад Ҳумоюннинг мендин ўзга яхшироқ нимарсаси йўқ. Мен ўзум тасаддуқ бўлайин. Худой қабул қилсин. Тилга келдиким, дунё моли анинг ивазиға нечук бўлғай, менинг анинг фидоси қилурменким, ҳол анга мушкил бўлибтур. Ва андин ўтибтурким, мен анинг бетоқатлиғини тоқат келтургаймен. Ушал ҳолатга кириб, уч қатла бошидин ўргулуб, дедиким, мен кўтардим ҳарне дардинг бор. Ушал замон мен оғир бўлдум. Аъёни давлат ва аркони мамлакатни чорлаб, ул енгил бўлди. Ул сиҳҳат бўлуб қўпти. Мен нохуш бўлиб йиқилдим. Аъёни давлат ва аркони мамлакатни чарлаб,байъат кўлларини Ҳумоюнни қўлига бериб, жойнишинлиғиға ва валиаҳдлиғиға насб қилдим. Ва тахтни анга топшурдим. Бобурнинг ҳоли кундан-кунга оғирлашиб, муборак чеҳраси тундлашиб борарди. Шунданг сўнг барча яқинларини чақириб: "Сизларга айтадиган васиятим шуки, барчангиз Ҳумоюн мирзони менинг валиаҳдим деб билингиз.Унга садоқат билан хизмат қилингиз. У билан бир тан, бир жон бўлингиз. Яратгандан умидим борки, Ҳумоюн мирзо ҳам ўз кишиларига нисбатан яхши муомалада бўлади. Яна, Ҳумоюн укаларингни, ҳамма қариндош-уруғларни, барча яқинларимни сенга, сени эса Худога топширдим. Худо барчангизни паноҳида асрасин" дедилар. Отанинг фарзандига муҳаббати, унинг панд-насиҳатлари, ҳаттоки, ўлими олдидан ҳам яхшиликка чорлаш каби буюк хусусиятлар халқимиз хос бўлган гўзал фазилатлардандир. Бобур ўзига хос сифатларга эга эдики, бундай сифатлардан фақат ўрнак олмоқ жоиздир; у кишиларга меҳр-муҳаббатли, ҳимматли, ўз яшаган жойларига муҳаббат қўя оладиган ва ана шу жойда тўкин- сочинлик қила оладиган, ўз қўл остидагиларнинг кўнглини оладиган, уларга адолатли эди. Ва маҳолдуркум, ул подшоҳи қобилнинг яхшилиғларини айтган билан битиган билан тугангай. Лекин мужаммал буким, секкиз сифати асил анинг зотига муттассил эди. Бириси буким нажҳати баланд эди; иккимчиси, ҳиммати аржуманд эди; учимчиси, вилоят олмоғ; тўртумчиси, вилоятсахламоғ, бешумчиси, маъмурлиғ; олтимчиси, рафоҳият нияти Тенгри Download 17.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling