“Фарғона вилоятида саноат ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсиш суръатларини таъминлаш, мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат комиссиясининг йиғилиш баёни лойиҳасини кўриб чиқиб қуйидагиларни маълум қиламиз.
Қарор қисми бўйича:
1. Йиғилиш баёни қарор қисмининг 17-банди 3-хатбошидаги “Сўх туманида 2022 йилда 575 қути ипак қурти уруғи парваришланиб, 19,2 тонна пилла етиштирилганлигини инобатга олиб, ипак хом ашёсини қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш чораларини кўрсин” бандини чиқариб ташлаш лозим.
Лойиҳанинг 5-иловаси “Фарғона вилояти шаҳар ва туманлар кесимида қўшимча захираларни аниқлаш ва инвестицияларни кўпайтириш ҳисобига саноат салоҳиятини ошириш бўйича ЙЎЛ ХАРИТАСИ”
Сўх тумани бўйича
1. 5-илованинг 165-бандини “Ипак хом ашёсини қайта ишлаш қувватларини яратиш” лойиҳадан чиқариш лозим. Сабаби, бугунги кунда Сўх туманида етиштириладиган пилла хомашёси (2022 йил 19,2 тонна пилла хомашёси етиштирилган) янги пиллани қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширишга ва корхонани йил давомида тўлиқ қувват билан ишлаши учун етарли амас (1 ойга хам етмайди).
Маълумот учун: Бугунги кунда Сўх туманида етиштирилган пилла хомашёси “Нурли тонг силк” МЧЖда қайта ишланмоқда.
Тошлоқ тумани бўйича
2. 5-илованинг 183-банди “Expo Kollor Prin Teks” МЧЖ томонидан пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш орқали калава ип, мато ва кийим ишлаб чиқариш лойихасини амалга ошириш” да маъсул ижрочи қилиб “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси белгиланган. Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган “Expo Kollor Prin Teks” МЧЖ ипак маҳсулотларини қайта ишловчи корхона эмас ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тизим корхонаси ҳисобланмайди.
Лойиҳанинг 3-иловаси “Корхоналарга ҳамда экспортчи корхоналарга айланма маблағ учун кредитга эҳтиёжи бор корхоналар РЎЙХАТИ” да Марғилон шахрида жойлашган “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибилаги "SILK WORLD BUSINESS" МЧЖга айланма маблағни учун 5 000 млн сўм кредит ажратилиши кўзда тутилган. Аммо бугунги кунда корхонанинг айланма маблағга эхтиёжи йўқлиги сабабли рўйхатдан чиқарилишини мақсадга мувофиқ (43-банд).
Шунингдек, илованинг 123-бандида "НУРЛИ ТОНГ СИЛК" МЧЖга Хамкор банк томонидан айланма маблағ учун ажратилиши кўзда тутилган 10 000 млн сўмга ипак маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қўшимча равишда 10 000 млн сўм жами 20 000 сўм кредит ажратилишига этиёж мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |