Ҳарорат ўлчовчи асбоблари Ҳарорат ўлчовчи бирламчи асбоблар


Download 0.91 Mb.
Sana06.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1170042
Bog'liq
1-дарс НЎА билан танишув

Ҳарорат ўлчовчи асбоблари

Ҳарорат ўлчовчи бирламчи асбоблар

Ҳароратни ўлчовчи иккиламчи асбоблар


Логометр Ш69000
Логометр ҳароратни ўлчаш учун мўлжалланган. Логометр магнитоэлектрик тизимга эга бўлиб, ички рамка магнит тизимига эга.

КСМ2, КСП2, КСУ2


Бу ўлчаш асбоблари ҳароратни ўлчаш, ростлаш ва қоғоз диаграммага ёзиб боришга мўлжалланган.

Айлана шаклидаги шкалага эга бўлган кўрсатувчи, ёзиб борувчи ўлчаш асбоблари КСМ3, КСП3, КСУ3


Термоэлектрик термометр ва термоқаршиликдан келаётган сигналларни ўлчаш, айлана диаграммага ёзиб бориш учун мўлжалланган.

Сарф ва босим ўлчаш асбоблари.

Манометрлар


Суюқлик ва газлардаги босимларни ўлчаш ва кўрсатишга мўлжалланган.

МЭД типли босим ўзгарткичлари


Ўзаро индукция ўзгаришига асосланган бўлиб, ортиқча босим ва вакуумни ўзгарувчан токли махсус чиқиш сигналига узлуксиз ўзгартириб беради.

КСД-2 типли бир каналли ўзиёзар ўлчаш асбоби.


Бирламчи датчиклар ўзгартириб берган ноэлектр катталикларни босим, сарф, сатҳ, вакуумларни ўлчаш ва ёзиб боришга асосланган.

САПФИР-22 типли ўлчов ўзгарткичи


Суюқлик ва газларнинг ортиқча босим, вакуум, нисбий босим ёки босим фарқини махсус токли чиқиш сигналлари (0-5 мА, 4-20 мА) га узлуксиз айлантиришга мўлжалланган. Ўлчов ўзгарткичлари суюқлик сатҳини, суюқлик ёки газ оқими сарфини ўлчаш учун мўлжалланган қурилмаларда ишлатилиши мумкин.

“Deltabar” ва “Cerabar” типли дифференциал босим ўзгарткичлари


Газ, буғ ва суюқликлар сарфини, суюқлик сатҳи, ҳажми ёки массасини, турли саноат тармоқларида газлар, буғ ёки суюқликларнинг абсолют ва нисбий босимини ўлчашга мўлжалланган.

Ток, кучланиш ва қаршиликни ўлчаш учун универсал кириш сигналига эга бўлган рақамли асбоблар.

УНИВЕРСАЛ КИРИШГА ЭГА БЎЛГАН РАҚАМЛИ НАЗОРАТ ЎЛЧОВ АСБОБИ ПКЦ-1111.


Ток, кучланиш, қаршиликни ўлчаш ва рақамли кўрсатиш, шунингдек ўлчанган сигнални махсус ўзгармас токли сигналга айлантириш ва ўлчанган қийматдан ташқарига чиқишини сигнализация қилиш учун мўлжалланган.

ДИСК 250 ва ДИСК 250М типли ўзиёзар ўлчаш асбоблар


Актив қаршилик, ўзгармас ток кучи ва кучланишини ўлчаш ва ёзиб бориш, ҳамда белгиланган сигналларга айлантирилган электр бўлмаган миқдорларни диаграмма дискларида ёзиб бориш ва ўлчаш учун мўлжалланган.

"МЕМОГРАФ" типли ўзиёзар ўлчаш асбоби


8 ёки 16 каналга эга бўлган ўзгармас ток кучи, кучланиши, ҳамда ўзгармас токли сигналга айлантирилган электр бўлмаган миқдорларни ўлчаш ва электрон рўйхатга олиш учун мўлжалланган.

Кўрсатувчи ва ёзиб борувчи ўлчаш асбоби ТЕХНОГРАФ-160.



12 та каналда ўзгармас ток кучи ва кучланишини ўлчаш ва ёзиб бориш, шунингдек ўзгармас ток сигнали ёки актив қаршиликка айлантирилган электр бўлмаган миқдорларни ўлчаш ва диаграммада рангли қайд этишга мўлжалланган.
Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling