Қaрори 2018-2019-йиллaрдa ирригaтцияни ривожлaнтириш вa суғорилaдигaн ерлaрнинг мелиорaтив ҳолaтини йaхшилaш дaвлaт дaстури тўҒрисидa


Download 73.87 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2023
Hajmi73.87 Kb.
#1225627
  1   2   3   4
Bog'liq
BEK2[1]


Кириш
Ирригация ва Мелиорация фани мақсади вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу йўналишда чиқарилоятган қарор лойиҳалари.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚAРОРИ
2018-2019-ЙИЛЛAРДA ИРРИГAТЦИЯНИ РИВОЖЛAНТИРИШ ВA СУҒОРИЛAДИГAН ЕРЛAРНИНГ МЕЛИОРAТИВ ҲОЛAТИНИ ЙAХШИЛAШ ДAВЛAТ ДAСТУРИ ТЎҒРИСИДA
Қайд етилсинки, кейинги йилларда суғориладиган Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган чора-тадбирларнинг кенг комплексини изчил амалга ошириш Ер ва сув ресурслари, шунингдек, умуман республикада қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши унумдорлигини ошириш имконини берди.
2013 — 2017-йиллар даврида суғориладиган Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастурига мувофиқ:
5443 километр коллектор-дренаж шохобчалари, 751 та тик дренаж қудуқларини қуриш ва реконструксия қилиш, 72,2 минг километр коллектор-дренаж тармоқларини, 2907 та тик дренаж қудуқлари, 75 та мелиоратив насос стансиялари ва бошқаларни таъмирлаш ҳамда қайта тиклаш — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағларини;
1745 километрдан кўпроқ ирригация тизимлари, 388 километр новли суғориш шохобчалари, 135 та гидротехника иншоотлари, умумий ҳажми секундига 49,6 куб метр сув чиқарадиган насос стансиялари қурилиши ва уларни реконструксия қилиш — марказлаштирилган капитал маблағларни жалб етган ҳолда молиялаштирилди.
Натижада, кучли ва ўртача шўрланган майдонлар 149,4 минг гектарга камайди, сизот сувлар сатҳи Ер юзасига яқин (2 метргача) жойлашган майдонлар 302,9 минг гектарга қисқарди, 897 минг гектардан кўпроқ майдоннинг мелиоратив ҳолатини сақлаш чора-тадбирлари амалга оширилди, суғориладиган 1,3 миллион гектардан кўпроқ Ерларнинг сув таъминоти яхшиланди.
Шу билан бирга, суғориладиган Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашни ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича қабул қилинган комплекс чора-тадбирларга қарамай:
4487 километр ирригация тизими каналларини, 5250 километр суғориш тармоғини, 3636 та гидротехника иншоотини, 495 та насос стансиялари (агрегатлари)ни ва 1500 та тик суғориш қудуқларини, шунингдек, 7500 километр коллектор-дренаж шохобчаларини, 13 та мелиоратив насос стансиялари ҳамда 185 та тик дренаж қудуқларини реконструксия қилиш ва қуриш талаб етилади;
167 минг гектар суғориладиган Ерларнинг сув таъминоти ниҳоятда паст даражада қолмоқда, 1957 минг гектар суғориладиган Ерларни турли даражада шўр босган, шу жумладан, 542 минг гектари ўртача ва 99 минг гектари кучли шўр босган Ерлардир.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада барқарор ривожлантириш, суғориладиган Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ирригацияни ривожлантириш чора-тадбирлари комплексини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни сўзсиз таъминлаш ҳамда сув ва Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 1-августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018-й., 06/18/5497/1604-сон)
2018-2019-йилларда ирригацияни ривожлантириш, суғориладиган Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш комплекс чора-тадбирлари Дастури (кейинги ўринларда — комплекс чора-тадбирлар Дастури) 1-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, республика вилоятлари ва туманлари кесимида 2018-2019-йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетининг марказлаштирилган инвестициялари ҳисобига молиялаштириладиган ирригация обйектларини қуриш ва реконструксия қилиш прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ;
республика минтақалари кесимида 2018-2019-йиллар даврида сув хўжалиги експлуатация ташкилотларининг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган ирригация тизимларини таъмирлаш ва қайта тиклаш прогноз параметрлари 3-иловага мувофиқ;
республика минтақаларида 2018-2019-йиллар даврида сув истеъмол қилувчилар уюшмалари ҳамда фермер хўжаликларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган суғориш шохобчаларини таъмирлаш ва қайта тиклаш прогноз параметрлари 4-иловага мувофиқ;
2018-2019-йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетининг марказлаштирилган инвестициялари ҳисобидан молиялаштириладиган “Сирдарё” ва “Aмударё” ҳавза сув хўжалиги бирлашмаларининг ирригация обйектларини қуриш ва реконструксия қилиш прогноз параметрлари 5-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар бўйича 2018-2019-йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мелиоратив обйектларни қуриш ва реконструксия қилиш, шунингдек, уларни таъмирлаш ва қайта тиклаш прогноз параметрлари 6 ва 7-иловаларга мувофиқ;
2018-2019-йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобига “Ўзмелиомашлизинг” ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ҳамда бошқа механизация воситалари йетказиб бериш прогноз параметрлари 8-иловага мувофиқ;
республика минтақаларида 2018-2019-йиллар даврида кредитлар ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ўз маблағлари ҳисобига томчилатиб суғориш тизимини ҳамда сувни тежайдиган бошқа Суғориш технологияларини жорий етиш прогноз параметрлари 9-иловага мувофиқ;
республика минтақаларида 2018-2019-йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобига Суғориладиган Ерларнинг шамол ерозиясига ҳамда сув хўжалиги обйектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо етиш ва реконструксия қилиш прогноз параметрлари 10-иловага мувофиқ;
2018-2019-йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати билан бериладиган кредитлар ва хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилиши назарда тутилаётган инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари 11-иловага мувофиқ;
2018-2019-йилларда ирригацияни ривожлантириш, Суғориладиган Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш комплекс чора-тадбирлари Дастурини амалга оширишдан кутилаётган натижаларнинг ҳисоб-китоб қилинган асосий кўрсаткичлари 12-иловага мувофиқ маъқуллансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг маблағлари ҳисобига суғориладиган Ерларнинг шамол ерозиясига ҳамда сув хўжалиги обйектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо етиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига кирицин, унда иҳота дарахтзорлари барпо етиш учун Ер майдонлари сифатли танланиши ва ўз вақтида ажратилишини, молиялаштириш самарали ташкил етилиши ва бажарилган ишлар қабул қилиб олинишининг амалий механизми назарда тутилади.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзайев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Бугунги кунда ХХИ асрнинг глобал муаммоларидан бири бу, сув ресурсларининг танқислиги хисобланади. Хамага маълум, 1960-2019 йиллар давомида, яъни сўнги 60 йил ичида ичимлик суви истеъмоли Ер шарида 8 мартага ошган. Бу Ер шарида сув манбалари ўта чекланганлигидан далолат беради. Юқорида келтирилган маълумотлар мавжуд сув захираларидан оқилона фойдаланишни тақоза қилмоқда. Жаҳонда қишлоқ хўжалиги мақсадларида йилига 2,8 минг км3 чучук сув ишлатилади ва бу кўрсаткич умумий чучук сув истеъмолининг 70 фоизини ташкил етади. Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссиянинг маълумотларига кўра, жаҳон бўйича суғориладиган майдонлар 299,488 млн. гектарни ташкил етади. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларининг 40 фоизи ва бошоқли доннинг 60 фоизи суғориладиган Ерлардан олинади. Хозирги кенда қишлоқ хўжалик екинларини Ер устидан суғориш орқали юқори меъёрда екинга берилиши ва суғориш тармоқлари орқали сув ресурсларининг нотўғри тақсимланиши оқибатида глобал сув танқислигига олиб келмоқда. ЙAнги сув манбаларини излаш ва ўзлаштириш, сув хўжалиги тизимларини яхши ҳолатда ушлаб туриш каттадан-катта инвестицияларни талаб қилиши мумкинлиги маълум ҳисобланади. Ҳар бир куб метр сувнинг нархи қимматлашиб бориб, ривожланаётган давлатларнинг сув таъминотида муаммолар келтириб чиқармоқда. Республикамизда хозирги Сувдан фойдаланиш модели сақланиб қолган ҳолда, аҳоли бошига тўғри келадиган сув истеъмолини инобатга олиб, сув ресурсларининг танқислиги бартараф етиш борасида Давлатимиз томонидан бир қанча ишлар амалга ошириш муҳим аҳамиятга ега ҳисобланди. Республикамизда мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланишда қишлоқ хўжалик екинларини суғоришда ва сув истеъмолини белгилашда, уни амалга оширувчи сув тежамкор суғориш технологияларини татбиқ қилинаётганлиги катта аҳамиятга ега ҳисобланади. Бугунги кунга келиб сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш минтақада, жумладан, республикамизнинг барқарор иқтисодий тараққиётида ҳал қилувчи 1 ҳттп://www.cаwатер-инфо.нет/инт_орг/иcид/индех.ҳтм 5 масалалардан бирига айланган шароитда, асосий қишлоқ хўжалиги екинларини сув тежамкор суғориш технологияларини ва суғориш техникаси елементларини аниқлаш ва жорий қилиш катта аҳамиятга егадир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан тасдиқланган «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да суғориладиган Ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиоратив ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, енг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни кенг жорий етишга алоҳида еътибор берилган2 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги «2018– 2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури» тўғрисидаги ПҚ-3405-сонли қарори ва 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сонли «Пахта хом ашёсини йетиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш сув танқислигини юмишатишда ўз хиссасини қўшади. Республикамизда фойдаланиладиган сувнинг 80 % дан ортиғи қўшни давлатлардан, яъни Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидан келиши, бор йўғи 20 %и ўзимизда шаклланиши ўз ўзидан мавжуд сувлардан самарали фойдаланиш кераклигидан далолат беради. Республикамизда суғориладиган майдонлар 4,3 млн. гектарни ташкил етиб, сув таъминотини таъминлаш мақсадида 180 минг км суғориш тармоқлари, 800дан ортиқ йирик гидротехник иншоотлар, 20 минг донага яқин гидропост ва сув тақсимлаш иншоотлари, умумий ҳажми 19,2 млрд.м3 бўлган 55 та сув омборлари, 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисидаги ПФ-4947-сонли фармони. 6 йиллик електр енергиясининг умумий сарфи 8,2 млрд.кВт соат бўлган 1620 та насос станциялари, 4124 та тик суғориш қудуқлари хизмат қилмоқда. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини барқарорлигини таъминлаш мақсадида 102,8 минг.км. очиқ зовур тармоқлари, 38,3 минг. км. ёпиқ дренаж тармоқлари, 3451 та тик дренаж қудуқлари, 153 та мелиоратив насос станциялари ва 24 минг 839 дона кузатув қудуқлари ишлатиб келинмоқда.


Download 73.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling