Қарори хорижий фуқароларни ўзбекистон республикаси таълим


V. Ўзбекистон Республикасида таълим олаётган хорижий фуқароларнинг ҳуқуқ ва


Download 381.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana07.01.2023
Hajmi381.28 Kb.
#1082884
1   2   3   4   5
Bog'liq
8fe8bd2fb0e93bf0b6560172252d2849fa4d9ea2 (1)

V. Ўзбекистон Республикасида таълим олаётган хорижий фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари 
22. Хорижий ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
кафедраларнинг илмий-тадқиқот ишларида, талабаларнинг илмий жамиятлари ва 
тўгаракларида қатнашиш; 
таълим муассасаларининг кутубхоналари, спорт комплекслари, клублари ва маданият 
саройларидан фойдаланиш; 
дам олишнинг уюштирилган турларида қатнашиш. 
23. Хорижий ўқувчилар қуйидагиларга мажбур:
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясига 
ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал 
қилиш, маҳаллий урф-одат ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, республикада 
хорижий фуқароларнинг бўлиши ва ҳаракатланиши бўйича белгиланган қоидаларни бажариш; 
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 
йил 4 апрелдаги 153-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 
й., 09/22/153/0266-сон) 
интизомга риоя қилиш, машғулотларга қатнашиш, ўқув режалари ва дастурларида 
назарда тутилган ўқув ва ишлаб чиқариш ишларининг барча турларини бажариш, имтиҳон ва 
синовларни белгиланган муддатларда топшириш; 
таълим муассасасининг ва талабалар ётоқхонасининг ички тартиб-қоидаларини 
бажариш; 
таълим муассасаси раҳбарларининг кўрсатма ва фармойишларини бажариш. 
24. Ўқишда ўзлаштирмаслик, интизомни, таълим муассасаси ва талабалар 
ётоқхонасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун, шунингдек Ўзбекистон 
Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган бошқа сабабларга кўра 
хорижий ўқувчиларга нисбатан таълим муассасаси рўйхатидан чиқариб юборишгача бўлган 
маъмурий чоралар кўрилиши мумкин;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузганлик учун улар 
белгиланган тартибда республикадан ташқарига чиқариб юборилади. 
Ўқиш учун келган хорижий фуқароларнинг зарур маблағлари бўлмаган тақдирда 
уларни Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш бўйича харажатлар тегишли таълим 
муассасаси томонидан амалга оширилади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
25. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган хорижий фуқаролар, агар 
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган 
бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан жавобгарликка тортилади. 
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) 
26. Ўқишни тугатган ёки таълим муассасалари рўйхатидан ўчирилган хорижий 
фуқаролар бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши шарт, Ўзбекистон 
Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек жамоавий ва шахсий шартномалар 
ҳамда контрактларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. 
27. Таълим муассасаларида ўқув йили 2 сентябрдан бошланади. Таътилларнинг 
бошланиш ва тугаш вақти, уларнинг давом этиш муддати муайян таълим муассасасининг ўқув 
режаларига мувофиқ белгиланади. 

Download 381.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling