Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
Мактабдан ташқари ишлар
Мактабдан ташқари ишлар болаларнинг ёши ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, уларни иҳтиёрий равишда, актив ва мустақил қатнашишлари шароитида ташкил қилинади. Район, шаҳар, ўлка ва республика ҳамда мактаб ўқувчилари саройлари ва уйлари – анча кенг тарқалган мактабдан ташқари муассасалардир. Улар халқ маорифи органлари раҳбарлиги остида ишлайдилар. Мактабдан ташқари муссаса болалар кутубхонасининг иши диққатга сазовор. Болалар кутубхоналари мактабларнинг I-VIII синфлари ўқувчиларига, шунингдек, мактабгача тарбия ёшидаги китоб ўқий оладиган болаларга хизмат кўрсатади. Кутубхонанинг бутун иши болаларга яхши тарбия беришга, фан асосларини ўрганишда ўқувчиларга ёрдамлашишга, болаларда ўқиш маданиятини тарбиялашга, мустақил равишда билим олиш малакаларини ҳосил қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган. Кўпгина мактабдан ташқари муассасаларнинг ишлари мисолида, мактабдан ташқари муассасалар ўқувчилар билан олиб бориладиган тълим- 127 тарбия ишида мактаб ва оилага жиддий ёрдам бермоқдалар деган хулосага келиш мумкин. Ўқитувчи муайян аҳоли яшайдиган жойда мактабда қандай муассасалар борлигини билиб, улар билан ҳамкорликда қилинадиган ишни йўлга қўяди, ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, уларни тўгаракларга йўллайди. Мактаб болалалари билан олиб бориладиган тарбиявий ишни режалаштиришда мактабдан ташқари муассасалардан олиши мумкин бўлган ёрдамни ҳам назарда тутади. Мактабнинг тарбиявий иш режасини болалар муассасаларининг режасига мослаштириш зарур. Мактаб тарбиявий иш режасини ўқувчилар билан синфдан ва мактабдан ташқарида олиб бориладиган ишларнинг форма ва методларини, уларни оқилона йўлга қўйишни ўз ичига олади. Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар ташкилотчиси, мактаб тарбиявий ишининг умумий режасини тузади ҳамда ўқувчиларга ҳар томонлама тарбия беришда мактаб ўқитувчилари, мактабдан ташқари муассасалар ҳамда мактабни оталиққа олган ташкилотларнинг ишларини бир-бирига мувофиқлаштиради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling