Буйруқ № 2021 йил. Тошкент шаҳри. “Олиб бориладиган оловли


Download 21.95 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi21.95 Kb.
#1524992
Bog'liq
огневые работы 2021




«TECHNO CONTINENTAL» ҚК МЧЖ кир ювиш машиналарини ишлаб чиқариш корхонаси.


БУЙРУҚ №____

«___» ________ 2021 йил. Тошкент шаҳри.

Олиб бориладиган оловли,


учқунли ва хавфли ишларни
ўтказиш тўғрисида”

Ишлаб чиқаришда олиб бориладиган оловли, учқунли ва хавфли ишларни ўтказиш жараёнида иш жойларида хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этиш, ишларнинг белгиланган наряд-рухсатнома асосида бажарилишини таъминлаш ҳамда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазият ва ёнғинларни олдини олиш мақсадида




Б У Ю Р А М А Н :

  1. Корхонадаги барча бўлимлар раҳбарларига:

  • Ишлаб чиқаришда оловли учқунли ва хавфли ишларни ўтказилишида хавфсизликни таъминлаш бўйича чораларни ишлаб чиқилиши ва уларни амалга оширишга жавобгарлик оловли, учқунли ва хавфли ишлар, ўтказилаётган бўлимларнинг раҳбарлари ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ўрнатилган тартибда жавобгар этиб тайинланган шахслар зиммасига юклатилади.

  • Барча оловли учқунли ва хавфли ишлар фақат махсус наряд рухсатномалар расмийлаштирилган холда ҳамда мехнат мухофазаси, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ўтказилиб, ишлаш учун хавфсиз шароит таъминлангандан кейин амалга оширилсин.



  1. ММ,ТХ мухандиси Б.К. Рихситиллаевга:

  • Меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги йўналиши бўйича назорат кучайтирилсин;

  • оловли, учқунли ва хавфли ишларни махсус руҳсатномаларни расмийлаштирган ҳолда ўтказилиши, белгиланган ишларни меҳнат мухофазаси, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда олиб борилишини назорат қилиш юклатилсин;

  • оловли, учқунли ишлар ўтказилаётган жойларни бирламчи ўт-ўчириш воситалари билан таъминланиши, баландликда ишлаш вақтида иш жойларида хавфсизлик чораларини кўриш ишларининг тўғри ташкил этилганлиги назоратга олинсин;

  • ҳар бир бажаралаётган иш олдидан барча ишчи ходимлар ва пудратчи ташкилот ишчи ҳодимлари тегишли йўриқномадан ўтказилсин;

  • оловли, учқунли ва хавфли ишлар олиб борилаётган ҳудудга бегоналар (бевосита иш олиб бормайдиганлар) ни иш худудига кирмаслигини назорат қилиш ва хавфсизликни таъминлаш вазифаси юклатилсин;

  • оловли, учқунли ва хавфли ишлар ўтказилаётган жойларда юқорида кўрсатилган талабларга риоя қилмаган холда олиб борилаётган бўлса, меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги муҳандисига ишни тўхтатишга ваколат берилсин.

  1. Ушбу буйруқнинг бажарилиш ўз зиммамда қолдираман.


Раҳбар Далимов. Д.Ш.
Download 21.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling