Мехнат мухофазаси


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/34
Sana30.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1406993
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Кудратов.Мехнат-мухофазаси



1
А. КУДРАТОВ., Т. ГАНИЕВ
МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент-2002


2
КИРИШ  
Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов узининг “Узбекистон XXI аср 
бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари” номли 
асарида:
-“Мамлакатни жадал ривожлантириш борасидаги дастурий вазифаларни амалга оширишда 
фанни ва илмий инфраструк-турани ривожлантириш гоят мухим ахамиятга эга. ... Давлат 
фаолиятининг муваффакияти хозир куп жихатдан фан-техника тараккиёти ютуклари, чукур илм 
талаб киладиган технологиялар канчалик кенг жорий этилаётгани, кадрларнинг касб тайёргар-лиги 
даражаси билан белгиланади”,- деб укдириб утганлар
Республикамизда чукур иктисодий узгариш булаётган бир даврда, кадрлар тайёрлашнинг 
миллий дастури кучга кириши, юкоридаги фикрни амалга оширишнинг дастлабки боскичи булиб 
хизмат килади. Куп боскичли таълим тизимига биноан коллежларда тайёрланадиган талабалар 
учун укув режасига “Мехнат мухофазаси” фанининг киритилиши булгуси мутахас-сисларнинг 
билимини чукурлаштиришига ёрдам бериши сузсиздир.
Дарслик мехнат мухофазасининг ишлаб чикариш жараёни-даги умумий масалаларни
мехнат гигиенаси ва саноат санитария-си, электр хавфсизлиги ускуналарнинг хавфсизлик 
техникаси ва хозирги замон талаблари хамда меъёрий материалларини хисобга олган холда 
ёзилган.
Ёниш, утга чидамлик, ёнувчанлик ва ёнгинни учириш масалалари хам ёритилган.
Жумхуриятимиз мехнат мухофазаси конун чикариш ишининг ва бу ишга мос ижтимоий-
иктисодий, техник, гигиеник хамда ташкилий тадбирлар мажмуасидан иборат булиб, бу тадбирлар 
мехнаткашларнинг хавфсиз ишлашини, соглиги ва ишлаш кобилиятини саклашни таъминлайди.
Мехнат конунчилиги, барча ишчи ва хизматчиларнинг мехнат муносабатларини бошкариб 
турувчи хукукий меъёрлари мажмуасидир. Мехнат гигиенаси ва саноат санитарияси, ишчи-ларни 
касбий касалликларга, зарарланиш ва захарланишга олиб келиши мумкин булган зарарли 
таъсирларни камайтириш ёки бутунлай йук килишга каратилган ташкилий тадбирлар ва техника 
воситалардир.
Ускуна ва дастгохларнинг хавфсизлик техникаси, ишчиларни жарохатланишдан, авария, 
ёнгин ва портлаш хавфидан асраб колиш ва буларни камайтиришга каратилган ташкилий 
тадбирлар ва техник воситалар мажмуасидир. Ёнгин хавфсизлиги, корхонада ёнгин чиккан 
такдирда хам унинг хавфли таъсирини камайтириш ва моддий бойликларни асраб колиш 
тадбирларидир.
Мехнат мухофазаси фани олдида турган вазифаларни муваффаккиятли хал этиш учун 
техника, иктисодиёт, мехнат гигиенаси, физиологияси ва психологияси, мехнатни илмий ташкил 
этиш, саноат эстетикаси ва бошка сохалардаги мутахассисларнинг биргаликда хамда келишган 
холда ишлашлари талаб этилган.
Мехнатни илмий ташкил этиш ишлаб чикаришга мунтазам равишда жорий этиладиган фан 
ютукларига хамда илгор тажрибага асосланади, моддий бойликлардан кенг ва самарали тарзда 
фойдаланишни таъминлайди, инсон соглигини саклашга ёрдам беради ва мехнатни хаётий 
эхтиёжга айлантиради. 


3

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling