Мехнат мухофазаси


Мехнат мухофазаси хакида конунчилик асослари


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/34
Sana30.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1406993
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34
Bog'liq
Кудратов.Мехнат-мухофазаси

Мехнат мухофазаси хакида конунчилик асослари  
Узбекистонда мехнат мухофазаси куплаб конун чикарувчи расмий хужжатлар билан белгилаб куйилган 
булиб, тартибга со-либ ва бошкариб турилади. Узбекистон Республикаси Конститу-циясида, мехнат хакидаги 
конунлар асосларида мехнат мухофаза-сига оид асосий низомлар келтирилган. 
Узбекистон Республикасида соглом ва хавфсиз мехнат ша-роитини яратиш давлат ахамиятига молик ишдир. 
Узбекистон Республикаси Конституциясида: Хар бир шахс ...”ишсизликдан химояланиш хукукига эгадир” - дейилган. 
Узбекистон Республикаси конституциясига мувофик Давла-тимиз фукоролари, миллати ва иркидан катъи 
назар, тенг хукук-лидирлар. Аёлларга эркаклар билан тенг хукук берилган. Шаро-ити огир ва зарарли ишларда аёллар 
ва ёшлар мехнатидан фой-даланиш таъкикланади. Хомиладор аёлларнинг тунда ва ишдан ташкари вактда ишлашлари 
чекланган. 
Мехнат хакидаги конунлар Асосларида, шароити зарарли булган ишларда, шунингдек, алохида харорат 
шароитида бажари-ладиган ёки ифлосланиш билан боглик ишларда ишлайдиган иш-чи-хизматчиларга белгиланган 
меъёрларга мувофик бепул жамо-кор, махсус пойафзал ва бошка турдаги якка тартибдаги химоя воситалари, сут ёки 
унинг урнини босаоладиган бошка озука махсулоти берилиши кузда тутилган. 
Хомиладор аёлларга бола тугилишидан олдин 70 кун, тугил-гандан кейин 56 кун таътил берилади. 2 ва ундан 
ортик бола ту-гилса ёки тугилиш нонормал булган холларда 70 кун таътил бери-лади. Хозир хак туланадиган таътил 
вакти 2 йилгача, уз хисоби-дан олинадиган таътил 3 йилгача чузилган (233,234-моддалар). Хомиладор аёллар енгил 
ишларга ёки туликмас иш жойларига утказиладилар. 
2.2 Мехнат мухофазасини назорат килувчи ташкилотлар 
Мехнат мухофазаси буйича ко-нунларнинг бажарилишини назорат килиб туриш куйидаги давлат таш-
килотларига топширилган: 
1. Уз. Р. мехнат Вазирлиги. Мехнат мухофазаси Давлат тех-ник нозирлиги; 


42
2. Давлат кон техник назорати агентлиги; 
3. Республика санэпидемстанция назорати; 
4. Давлат ёнгин назорати; 
5. Давлат энергия назорати. 
I. Мехнат мухофазаси Давлат техник нозирлиги. 
Булар корхоналарда хавфсиз ишлаш, техника хавфсизлиги буйича меъёр ва коидаларига риоя килиш, саноат 
санитарияси ва мехнат гигиенасига риоя килиш, мехнат конунчилигига риоя ки-лиш масалаларини назорат килади. 
Хар бир тармок уз техник нозирига эга. 
II. Давлат кон техник назорати агентлиги. 
Бу ташкилот буг козонларининг тугри ишлашини, босим остида ишлайдиган идишларни, юк кутариш 
машиналари (кутар-ма кранлар, лифтлар), экскаваторлар, газ ускуналари магистрал кувурлари ишини ва портловчи 
моддаларни ишлатиш, саклаш ва ташиш ишларини назорат килади. 
III. Республика санэпидемстанция назорати - Бу ташкилот хавони, сувни ва тупрокни ифлосланишдан 
огохлантириш, шов-кин ва титрашни йукотиш, цехларнинг санитария холатларини яхшилаш (харорат, нисбий намлик, 
ёритилганлик ва х.к.) ишла-рини назорат килади. 
IV. Давлат ёнгин назорати - бу ташкилот ёнгинга карши тадбирларни, ут учириш воситаларининг холатини, 
ёнгин хакида хабар бериш воситаларининг ишини назорат килади. 
V. Давлат энергия назорати - бу ташкилот корхоналаридаги энергия системаларининг техник 
эксплуатациясини ва хавфсиз-лик техникаси коидаларига риоя килишни назорат килади. 
Хозирги пайтда купгина саноат тармоклари корхоналарида хам уч погонали назорат кенг жорий килинган: 
I - погона - хар куни уста жамоатчи нозир билан биргалик-да цехдаги иш жойларини айланиб чикишади. 
Учраган камчилик-ларни тузатиш чораларини куришади. 
II – погона - хар хафта цех бошлиги катта жамоатчи нозир билан биргаликда цехдаги иш жойларини айланиб 
чикишади. Учраган камчиликларни тузатиш чораларини куришади. 
III – погона - хар ойда бир марта корхона бош мухандиси мехнат мухофазаси мухандиси билан биргаликда шу 
иш жойлари-ни айланиб чикишади. Бу назорат буйича корхонада карор чика-рилади. 
Барча корхона, ташкилот, муассаса, вазирликлар ва тармок-ларда мехнат мухофазаси конунлари 
бажарилишининг олий назо-рати Уз. Республикаси Мехнат Вазирлигига юклатилган. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling