Мехнат мухофазаси


Мехнат мухофазасига доир тадбирларни режалаштириш ва маблаг билан таъминлаш


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/34
Sana30.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1406993
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34
Bog'liq
Кудратов.Мехнат-мухофазаси

Мехнат мухофазасига доир тадбирларни режалаштириш ва маблаг билан таъминлаш  
Енгил саноат корхоналарида мехнат мухофазасига доир иш-лар ташкилий-техник тадбирларнинг комплекс 
режаси асосида амалга оширилади. Бу тадбирларни корхона маъмурияти махал-лий касаба уюшмаси кумитаси билан 
биргаликда ишлаб чикади. Комплекс режа йиллик, беш йиллик ёки куп йиллик режалардан ташкил топади. Бунда фан 
ва техниканинг мехнат мухофазаси сохасида эришган ютуклари хамда корхонанинг ривожланиш ис-тикболлари 
хисобга олинади. Ишнинг бажарилишини назорат килиш мехнат мухофазаси мухандиси зиммасига, уни амалга 


54
оширишга жавобгарлик эса корхона цехлари, булимлари, булин-малари бошликлари зиммасига юклатилади. Махсус 
маблагни ва моддий таъминотни талаб килувчи тадбирлар жамоа шартнома-сига илова килинадиган режага 
киритилади. Жамоат шартнома-сини хар йили жамоа бошлиги ва ишчи-хизматчилар номидан касаба уюшмаси 
кумитаси билан тузади. Жамоат шартномасига киритилган мехнат мухофазасига доир тадбирларнинг бажари-лиши 
ажратилган маблаглар ишлатиб булинганлиги хакида мах-сус далолатнома тузилиб, унга корхона касаба уюшмаси 
куми-таси раиси ва корхонанинг бош мухандиси имзо чекадилар. 
Мехнат мухофазасига доир тадбирлар куйидаги маблаглар хисобига таъминланади: 
- давлат ва марказлаштирилмаган капитал маблаглар, шу жумладан ишлаб чикаришни ривожлантириш 
жамгармаси, ижти-моий-маданий ва уй-жой курилиши жамгармаси хамда корхона жамгармаси; 
- агар тадбирлар асосий воситаларни капитал созлаш билан бир вактда амалга ошириладиган булса - 
амортизация жамгар-маси; 
- агар харажатлар капитал харажатлар булса - асосий фаоли-ят, цех ва умум харажатлари маблаглари; 
- янги техникани жорий этиш ёки ишлаб чикаришни кенгай-тириш учун банк томонидан бериладиган 
карзлар. 
Саноат корхоналарининг ута зарарли ишлаб чикаришида банд булган ходимлар касалланишининг олдини 
олиш учун озик-овкат махсулотларини бепул бериш кузда тутилган. Бу махсулот-лар иссик нонушта ёки тушлик 
тарзида берилади. Мазкур махсу-лотларни беришдан максад касбий касалланишларнинг олдини олиш ва 
мехнаткашлар соглигини мустахкамлашдан иборат. Бе-восита зарарли шароитда ишлайдиган ишчи-хизматчиларга 
бепул сут ёки унинг урнини босувчи бошка махсулот берилади.
Узлаштириш саволлари:
1. Уз.Р. да мехнат мухофазаси кайси хужжатлар билан белгиланади?
2. Конституциямизнинг кайси моддалари бевосита инсоннинг мехнатини мухофаза килиш билан боглик?
3. У.Р. «Мехнат кодекси» нинг асосий мазмуни нимадан иборат? Ишга неча ёшдан кабул килинади?
4. Мехнатни мухофаза килиш хакидаги конун качон кабул килинган?
5. Нафака турлари.
6. Жамоа шартномаси.
7. Маъмуриятнинг вазифалари.
8. Уз. Р. мехнат мухафазасини назорат килувчи ташкилотлар.
9. Уч погонали назорат нима?
10. Мехнат мухофазаси конунлари бузилгандаги жавобгарлик турлари.
11. Жарохат ва касбий касалликлар нима?
12. Жарохатларни тадкик килиш турлари?
13. Мехнат хавфсизлиги стандартлари мажмуаси?
14. Мехнат шароитидаги хавфли ва зарарли омиллар?
15. Йурикнома турлари.
16. Кириш йурикномаси нима ва уни ким утказади?
17. Дастлабки йурикнома нима ва уни ким утказади?
18. Даврий йурикномаси нима ва уни ким утказади?
19. Навбатдан ташкари йурикномаси нима ва уни ким утказади?
20. Уч погонали назорат нима ва уни кимлар утказади?
21. Хавфсизлик техникаси буйича укитиш ва булимларни текшириш. 
III 
3.1 Ишлаб чикариш мухитининг микроиклим шароитлари. 
3.2. ¥аводаги чангни улчаш усуллари. 
3.3 Енгил саноатдаги машиналардан ажралиб чикадиган чангларни камайтириш чора- тадбирлари. 
3.4 Енгил саноат корхоналари худудларининг санитария ободончилиги ва санитария-маиший бинолари 
Узлаштириш саволлари 


55

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling