Мехнат мухофазаси


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/34
Sana30.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1406993
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34
Bog'liq
Кудратов.Мехнат-мухофазаси

Кириш йурикномаси. Барча ишга янги кирувчилар, бошка корхоналардан хизмат сафарига жунатилганлар 
(иш малакаси ва стажидан катъи назар), хамда практика утаётганлар ва шогирдлар кириш йурикномаси утадилар. 
Кириш йурикномасини корхонанинг мехнат мухофазаси бу-йича масъул ходими ёки шу вазифа юклатилган 
бошка рахбар хо-дими утказади. Агар ишга кабул килиш бевосита цехларда булса, кириш йурикномасини шу цехнинг 
бошлиги утказиши керак. 
Шикастланганларга дастлабки ёрдам курсатиш, ёнгин хавф-сизлиги ва бошка махсус масалалар буйича 
йурикномаларни те-гишли мутахассислар утказадилар. 
Кириш йурикномаси махсус адабиёт, кургазмали куроллар билан жихозланган, мехнат мухофазаси хонасида, 
замонавий тех-ник воситалардан фойдаланган холда утказилади. 
Кириш йурикномаси гурух билан ва якка тартибда уткази-лиши мумкин. Гурух билан утказилганда 
эшитувчилар сони 10 кишидан ошмаслиги керак. 
Кириш йурикномаси утказилганлиги хакида махсус журнал-га ва ишчи кулига топшириладиган ишга кириш 
варакасига ёзиб куйилади. 
Кириш йурикномасининг дастури  
1. Корхона тугрисида умумий маълумот. 
2. Мехнат мухофазаси: 
Хавфсизлик стандартлари системалари хакида умумий маъ-лумот. Иш вакти ва дам олиш вакти. Аёллар ва 
балогат ёшига етмаганлар мехнатини мухофаза килиш. Давлат, тармок ва жамо-ат назорати. Корхонада бахтсиз 
ходисаларни тафтиш килиш. Ич-ки мехнат тартиби коидалари. 
3. Хавфсизлик техникаси: 
Хавфли ва зарарли ишлаб чикариш омиллари ва улардан хи-мояланиш. Ишлаб чикаришда бахтсиз 
ходисаларнинг ва касбий касалликларнинг асосий сабаблари. Хавфсизлик стандартлар сис-темаларида ишлаб 
чикариш жараёнларига ва ускуналарга куйила-диган талаблар. Ускуналарнинг асосий хавфсизлик коидалари. 
Огохлантирувчи, тусувчи ва сигнал берувчи воситалар. Хавфсиз-лик ранглари ва белгилари. 
Электр токининг киши организмига таъсири. Шикастланиш турлари. Электр токи билан жарохатланиш 
хавфини оширувчи шароитлар. Жарохатларнинг олдини олиш тартиблари. 
Иш жойини хавфсиз ташкил килиш ва саклашга куйилади-ган талаблар. Юк кутариш ва ташиш 
механизмлари, ички тран-спорт воситаларидан хавфсиз фойдаланиш коидалари. 
4. Ишлаб чикариш санитарияси: 
Ишлаб чикариш мухитининг асосий санитария-гигиеник омиллари. 
Мехнат шароитини яхшилаш буйича асосий тадбирлар (тех-ник ва ташкилий, санитария-гигиеник, даволаш-
профилактик). Иш жойлари хавосини алмаштиришнинг зарурати ва тузилиши. Ёругликни тугри ташкил килиш. 
Шовкинга карши тадбирлар. 


49
5. Шахсий химоя воситалари, улардан фойдаланиш меъёр ва коидалари. Химоя воситаларига куйиладиган 
талаблар. Коржома-лар, махсус пойафзаллар. Кулни, бошни, бетни, кузни, нафас аъзоларини, кулокни химоя килиш. 
Огохлантирувчи мосламалар. 
6. Шахсий гигиена коидалари. Санитария кийимларига, пойафзалларига ва воситаларига куйиладиган 
талаблар. 
7. Корхонада ёнгин хавфсизигига куйиладиган асосий талаблар. 
8. Механик жарохат олганда, куйганда, кислота ва ишкорлар билан куйганда, захарланишда, электр ва куз 
жарохатлари олган-даги дастлабки ёрдам. 
9. Хавфсизлик техникаси йурикномалари бузилганда кулла-надиган жавобгарлик. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling