Мехнат мухофазаси


Навбатдан ташкари йурикнома


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/34
Sana30.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1406993
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34
Bog'liq
Кудратов.Мехнат-мухофазаси

Навбатдан ташкари йурикнома  
Навбатдан ташкари йурикнома куйидаги холларда уткази-лади: 
- технологик жараён узгариши, бир ускуна урнига бошка ус-куна урнатилиши ва х.к. мехнат шароитини 
узгартирганда; 
- цехда, булимда ёки бригадада бахтсиз ходиса ёки авария руй берганда; 
- ишларни хавфсиз бажариш буйича янги коида ва йурик-номаларни ишчилар диккатига етказиш зарурати 
тугилган хол-ларда; 
- ишлаб чикариш интизоми коида ва йурикномаларнинг та-лаблари бузилиши аникланган холларда. 
Навбатдан ташкари йурикномада ишчиларга дастлабки йур-икноманинг шу йурикнома утилишига сабаб 
булган кисмигина куриб чикилади. 
Навбатдан ташкари йурикнома хам дастлабки ва даврий йурикнома каби бевосита бошлик (уста) томонидан 
утказилади. 
Навбатдан ташкари йурикнома хам дастлабки ва даврий йурикнома каби журналга ёзиб расмийлаштирилади, 
факат бунда сабаби курсатилади. 
Дастлабки йурикномадан ва малака оширишдан кейин (мус-такил ишлашга рухсат беришдан ёки бошка ишга 
утказишдан ав-вал) ишчилар хавфсиз ишлаш усуллари буйича йурикнома ва коидалардан билимларини текшириш 
керак булади. Билимларни текшириш дастлабки, даврий ва навбатдан ташкари турларга булинади. 
Билимларни текшириш учун корхона маъмурияти томони-дан махсус комиссия тузилади ва унга раис килиб 
цех бошликла-ридан бири белгиланади. Зарурат булганда, аник шароитдан ке-либ чикиб комиссия таркибига 
механиклар, энергетиклар ва бошка мутахассислар киритилиши мумкин. 
Ишчига дастлабки текширувдан кейин маълум нусхада рас-мийлаштирилган шаходатнома берилади. 
Билимларни текшириш йурикнома дастури асосида цех бошликлари томонидан тузилган саволлар юзасидан 
утказилади. 
Барча ишчилар хар хил (махсус тартибда) билимларини дав-рий текширувдан утказиб турилади. Бу тартиб 
жадвали уста томо-нидан тузилади ва цех бошлиги томонидан тасдикланади. 
Навбатдан ташкари текширув технологик жараён узгарганда, янги механизм ва ускуналар урнатилганда, янги 
коида ва йурик-номалар тадбик килинган холларда, ушбу коида ва йурикномалар бузилган холларда хамда коида ва 
йурикномалар буйича билим етарли булмаган холларда давлат назорат ташкилотлари ва кор-хона рахбарлари талаби 
билан утказилади. 
Билимларни текшириш натижалари журналга кайд килина-ди ва ишчининг шаходатномасига ёзиб куйилади. 
Текширилув-чининг билимига бахо куйишдан (яхши, коникарли, коникарсиз) ташкари уни мустакил ишлашга рухсат 
бериш хакида журналга хам ёзиб куйилиши керак. 
Агар ишчи текширув пайтида коникарсиз билим курсатса, унга мустакил ишлашга рухсат берилмайди ва 
икки хафтадан ош-маган муддат ичида кайта текширувдан утиши керак. 
Кайта текширувга келмаслик ёки сабабсиз тайёрланмасдан келиш мехнат интизомини бузиш деб каралади. 
Ушбу камчилик-ларга йул куйган ишчига ички мехнат интизоми коидаларига белгиланганидек, интизомий чоралар 
кулланади. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling