Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси
Ота-оналарга педагогик билим бериш
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ота-оналар учун маъруза
Ота-оналарга педагогик билим бериш
шакл ва режалари Инсон камолоти шунчалик мураккабки унга ҳаётий тажриба етарли эмас унинг учун ўрганиш, билим, ўқиш ниҳоятда зарурдир. К.Д.Ушинский «Ижтимоий тарбияда халқ руҳи» ҳамда «Педагогик адабиёт орасида»ги рисолаларида Ота-она учун педагогик билим дастлаб педагогик адабиётлар ўрганишдан бошланади. Бола тарбиясидаги билим халқ руҳи билан суғорилган-халқчилик ғоясига асослангандагина ота-она билимдон тарбиячилик санъатига эга бўла оладилар», – дейилган. Педагогик билим ота-оналар учун ниҳоятда зарур. Бу билим мактабда, маҳаллада ва кундалик ахборот воситалари орқали бериб борилади. Лекин ҳаётимиздаги янги-янги муаммолар педагогик билимини янада кучайтиришни, чуқурлаштиришни талаб этади. Мактабдаги педагогик билим турли шаклларда амалга оширилади: Педагогик маъруза, илмий, методик кенгаш. «Саволларингизга жавоб берамиз» (ота-оналар куни). Ота-оналар учун маъруза Маъруза ота-оналарга педагогик билим берадиган турлардан биридир. Ота-оналар учун мўлжалланган маъруза таълими-тарбиявий аҳамиятга эга бўлиши керак. Ота-оналар учун педагогик билим берадиган маърузалар мавзулари: – миллин истиқлол мафкурасини шакллантириш ва баркамол инсон 112 тарбиясида ота-оналар ўрни. – оилада иқтисодий тарбия. – маънавий мерос ва оила. – сиз ўтмиш авлодларингизни биласизми? Оиланома яратиш масалалари. – мутафаккирлар ижодиётида оила тарбияси. – фарзанд тарбиясида халқимиз қўллаган усуллар. – оиладаги адолат –тўғри тарбия асосидир. – фарзандингиз саҳий, мурувватли бўлсин десангиз? – оилада иймон-эътиқод тарбияси. Ота-оналар учун танланган мавзулар қуйидагича режалаштирилади. Мавзу: «Маънавий мерос ва оила». Мақсад: Ота-оналарга ўтмиш меросимиздан болани оилада тарбиялаш ҳақидаги мутафаккир ва маърифапарварлар асарларидаги таълимотлар ҳақида билим бериш. Маърузани таъминловчи манбалар: а) утмиш маърифатпарвар ва мутафаккирларнинг асарлари (Абу Али Ибн Синонинг «Тадбир ал-манозил», Алишер Навоийнинг «Мақбубул қулуб», Воиз Кошифийнинг «Ахлоқий Мухсиний» асарларидаги оила тарбиясидаги ғоялар. б) кўргазмалар-алломаларнинг расмлари ва китоб намуналари. в) дидактик материаллар, доно сўзлар ёзилган карточкалар, фактлар. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling