Ўткир Ҳошимов ҳикояларида ўхшатишларнинг қўлланилиши Маҳкамова Гулҳида Наманган давлат университети
Download 127.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqЎткир Ҳошимов. мақола
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аннотация.
- шилимшиқ елимдек
- буғдой бошоғини ортмоқлаган чумолидек
Ўткир Ҳошимов ҳикояларида ўхшатишларнинг қўлланилиши Маҳкамова Гулҳида Наманган давлат университети Филология факултети Лингвистика: ўзбек тили 2-курс магистранти Аннотация. Мазкур мақолада Ўткир Ҳошимов ҳикояаларида қўлланган айрим ўхшатишлар лексик - семантик жиҳатдан таҳлил этилган. Калит сўзлар: ўхшатишлар, семантик хусусиятлар, ҳикоя , сема. Ўхшатишлар энг қадимий тасвирий воситалардан бири сифатида нутқимизни, айниқса, бадиий адабиёт тилини безашда, тасвирнинг образлили ва аниқлигини таьминлашда фойдаланиб келинади. Бу муҳим ва кенг қўлланувчи восита тилимизда халқимизнинг тарихий-маданий тажрибалари, бадиий тасаввурларининг натижалари сифатида юзага келган бўлса, бадиий асарда сўз устасининг кузатувчан зийрак нигоҳи, теран ва бадиий дидининг маҳсули сифатида юзага келади. Маҳоратли ёзувчи Ўткир Ҳошимов ҳикояларида ўхшатишлардан унумли фойдаланган. “Ўзбек тили ўхшатишларининг изоҳли луғати”да ўхшатишларнинг икки тури: яъни: 1) индивидуал-муаллиф ўхшатишлари ёки эркин ўхшатишлар ва 2) умумхалқ ёки турғун (доимий) ўхшатишлар фарқланади1. Шундан келиб чиқиб Ўткир Ҳошимов ҳикояларида қўлланган ўхшатишларни қуйидагича гуруҳларга бўлиш мумкин: Анъанавий ўхшатишлар. Индувидуал ўхшатишлар. Анъанавий ўхшатишлар умуммиллий маданиятга хос бўлиб, барча учун тушунарли, таниш бўлган ўхшатишлардир. Уларда ўхшатиш эталони сифатида ижтимоий турмуш билан боғлиқ бўлган предметлар, ўсимлик, ҳайвон, қуш, осмон жисмлари номлари сермаҳсул. Масалан, айиқдай, буқадай, тўтиқушдай, омбирдай каби. Ўткир Ҳошимов ҳикояларида учровчи ушбу ўхшатишларни мавзуларига кўра қуйидагича гуруҳлаш мумкин бўлади: Табиат ҳодисалари номи билан боғлиқ ўхшатишлар: шамолдай, чақмоқдай Бу савол унинг миясига сўнгги бор чақмоқдай урилди-ю, мажолсиз оёқларини аранг судраб, машинадан тушди (Деҳқоннинг бир куни). Ўхшатишларни қўллашда ўзбеклар эталон сифатида турли ҳайвон ва жониворларни билдирувчи сўзлардан кўпроқ фойдаланишади. Чунки инсоният тарихида улар асосий ўрин тутган. Ҳайвон номлари билан боғлиқ ўхшатишлар: отдай, эшакдай, қўйдек. Ювинаётганингизда ҳар доим отга ўхшаб пишқирасиз-а... Қаранг, кўйлагимни жиққа сув қилиб юбордингиз, - деди Муяссар ҳўл бўлган этакларини кўрсатиб. (от) (Деҳқоннинг бир куни). Домласи хам шунинг учун унинг бурнини ишқаб, ўз фойдасига эшакдай ишлатади (Нимадир бўлди). Беш дақиқа олдин қўйдек ювош бўлиб дастурхонга таклиф қилаётган одам... (Ўзбек иши) . Қуш номлари билан боғлиқ ўхшатишлар: тўтиқушдай. Сиз бўлса ўргатилган тўтиқушдай бир гапни қайтарасиз (Ўзбек иши). Нарса-буюм номи билан боғлиқ ўхшатишлар: омбирдай, ойнадек. Бир томонда Кўрягин, бир томонда Бердиев ҳарчанд юлқинишмасин, хотиннинг омбирдек қўлидан чиқиб кетолмас, аёл нуқул “юр ,юр!” деб чинқирарди. Ажаб тупуги оғзидан чиқди-ю, порсиллаб ёрилган лабига шилимшиқ елимдек ёпишиб қолди (Ўзбек иши). Шундоққина оёғи остида олти-етти қулоч келадиган анхор окиб ётар, бу ер чуқур бўлса керак, сув текис, сокин, ойнадек сатҳида коп-кора сузгичлар чақкқон сузиб юрар эди (Нимадир бўлди). Раис бува келдилар! - дейди кайсидир киз кўнғироқдай овоз билан. Инсон аьзолари номи билан боғлиқ ўхшатишлар: кафтдек. Йўлдан қайноқ ҳовур кўтарилар, аксига олиб. кафтдек соя жой йўк эди (Нимадир бўлди). Бундан ташқари ёзувчи ҳикояларида ўзи томонидан ҳам ўхшатишларнинг оригинал намуналари яратилган. Бу хилдаги ўхшатишлар индивидуал-муаллиф ўхшатишлари ёки эркин ўхшатишлар деб юритилади.2 Бундай ўхшатишлар муаллиф маҳоратини намоён этувчи воситалардан бири сифатида бадиий нутқда алоҳида ўрин тутади. Масалан, “Ўзбек иши” ҳикоясида бошоғини ортмоқлаган чумолидек, соат капгиридек ўхшатишлари учрайди. Булар носирнинг топилмаси: Бошига оқ мато ўраган аёллар, дўппи кийган эркаклар икки букилган кўйи пахта тўла этак орқалаб присеп томонга тунқатор келяпти. Худди ўзидан катта буғдой бошоғини ортмоқлаган чумолидек (Ўзбек иши). Жумановнинг боши соат капгиридай муттасил тебрана бошлади.(Ўзбек иши). Ўткир Ҳошимов ҳикояларидаги эркин ўхшатишларни қуйидаги мановий гурухларга бўлдик: Табиат ҳодисалари номи балан боғлиқ ўхшатишлар: шамолдай, қордай. Ҳайвон номлари билан боғлиқ ўхшатишлар: қутурган буқадек, мушукдек, чигирткадай. Мотор ҳамон думи босилган мушукдек биғиллар, аммо ҳадеганда ўт олмас эди (Ўзбек иши). Download 127.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling