Ўткир Ҳошимов ҳикояларида ўхшатишларнинг қўлланилиши Маҳкамова Гулҳида Наманган давлат университети


Download 127.5 Kb.
bet2/2
Sana18.06.2023
Hajmi127.5 Kb.
#1596374
1   2
Bog'liq
Ўткир Ҳошимов. мақола

Қутурган буқадек алранг-талпанг бостириб кела бошлади (Ўзбек иши).
Кечқурун мана шу чигирткадай озғин, коп-кора хотин Анварнинг олдига келиб кетган эди (Уч хил одам).
Нарса-буюм номи билан боғлиқ ўхшатишлар: олтиндек, рапидадек.
Бир зумда тўртта каттакон патир, патнисда олтиндек товланиб турган узум олиб келди (Ўзбек иши).
«Айиқ» йиғлаётган болани унинг қўлидан авайлаб олди. Бир қўллаб болани кўтарганча, рапидадек кафти билан аёлнинг бошини силади.(Узбек иши)
Аёлнинг чангак қўллари дарҳол бўшашди (Узбек иши).
Мавҳум тушунчалар номи билан боғлиқ ўхшатишлар: шарпадай.
Кейин зиналардан энкайиб тушди-ю, шарпадай унсиз юрганча, ховли этагига караб кетди (Урушнинг сўнгги курбони).
Ранги униққан чит кўйлак устидан нимча кийиб олган Умри хола шарпадай унсиз юриб келди-да, япалоқ «мусулмон» ғиштдан ясалган зинадан айвонга кўтарилди (Урушнинг сўнгги курбони).
Ўткир Ҳошимов ҳикояларида ўхшатишларни қўллашдан кўзда тутилган асосий мақсад, қаҳрамонларнинг ташқи ва ички қиёфасини тасвирлаш, уларнинг руҳий ҳолати, характерини очиб бериш, асарда тасвирланган нарса ва ҳодиса ҳақида яна ҳам тўлиқроқ, аниқроқ маълумот бериш, уларнинг ёрқин белгиларини кўрсатишдан иборатдир. Асар бадиийлиги, бадиий санъатларга, умуман, ўхшатишларга бойлиги муаллифнинг сўз қўллаш маҳоратига, бадиий савиясига боғлиқ.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўткир Ҳошимов ўзининг нафақат роман ва қиссаларида, балки кичик ҳикояларида ҳам ўхшатишларниг сарасидан фойдаланганига гувоҳ бўламиз. Ўзида ижтимоий-тарихий, маданий, адабий ахборотни сақловчи бирлик сифатида бу муҳимдир. Ҳикояларда бу хилдаги ўхшатишларнинг қўлланиши муаллиф орқали миллатнинг миллий тафаккури ва дунёқарашини, дунёга, табиатга муносабатини ўрганиш ва тилшунослигимизнинг янги қирраларини очиш имконини беради.


Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Маҳмудов Н. Тил тизими тадқиқи. –Тошкент: MUMTOZ SO’Z, 2013.

  2. Маҳмудов Н., Худойберганова Д., Ўзбек тили ўхшатишларининг изоҳли луғати. –Тошкент: Маънавият, 2013.

  3. Ўткир Ҳошимов., Деҳқоннинг бир куни.

  4. Ўткир Ҳошимов., Узбек иши.



1 Маҳмудов Н., Худойберганова Д., Ўзбек тили ўхшатишларининг изоҳли луғати. –Тошкент: Маънавият, 2013. – Б.5.

2 Маҳмудов Н. Тил тизими тадқиқи. –Тошкент: MUMTOZ SO’Z, 2013. – Б.161.

Download 127.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling