Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси


-МАВЗУ. ТАШКИЛОТЧИ ВА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЎЗ-ЎЗИНИ


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/93
Sana10.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1765314
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   93
20-МАВЗУ. ТАШКИЛОТЧИ ВА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЎЗ-ЎЗИНИ 
БОШҚАРИШ ИШЛАРИНИНГ МЕТОДИКАСИ 
Маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари ўз 
фаолиятини 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституцияси, 
«Таълим 
тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Қонунлар, 
Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари, халқ таълими вазирлиги ва 
бошқа юқори ташкилотларнинг қарор, буйруқ ва меъёрий ҳужжатлари 
талаблари асосида иш олиб боради. 
Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий тарбия 
ишлари бўйича директор ўринбосари (келгусида директор ўринбосари деб 
юритилади) ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ўқувчи-
ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг онгига она Ватанига, халқига ва 
унинг бугунги бунёдкорлик ишига эҳтиром билан қараш руҳида тарбиялашга 
раҳбарлик қилади. 
Маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари 
лавозимига камида 5 йил педагогик иш стажига эга бўлган қобилиятли, 
маҳалла, ота-оналар ва кенг жамоатчилик ўртасида ҳурмат-эътиборга лойиқ 
бўлганлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан тайинланади ва 
бўшатилади. 
Жамиятда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий 
мафкурани шакллантириш, ёшларни бой тарихий ва маданий меросимиз, 
миллий анъаналаримизга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга 
муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида кенг фикрли, соғлом, 
жисмоний, 
аклий 
ва 
маънавий 
жиҳатдан 
баркамол, 
иқтисодий 
ислоҳотларнинг моҳиятини тушунадиган ҳамда уларни янги ижтимоий 
муносабатлар орқали ҳаётга татбиқ эта оладиган, миллий ғоя ва истиқлол 
мафкураси мустаҳкам бўлган шахсларни шакллантириш директор 
ўринбосари фаолияти мақсадининг асосини ташкил этади. 
Ўқувчи-ёшлар дунёқарашини шакллантиришда миллий ва умуминсоний 
қадриятлар, халқимизнинг бой тарихий, маданий ва маънавий мероси 
асосида уларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, иймон-
эътиқод, меҳр-шафқатлилик каби инсоний фазилатлар мисолида ҳар 
томонлама баркамол авлодни тарбиялайди; 
– «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» 
Республика Олий Мажлиси сессияси материаллари, Президент фармонлари, 
асарлари, нутқлари, ҳукуматимиз қарорлари, таълим бошқаруви органлари 
меъёрий ҳужжатлари, талаблари асосида ўз ишини амалга оширади; 
– директор ўринбосари тарбиявий ишларини режалаштиришда, синф 
раҳбарларининг қизиқишлари, топшириқларни қай даражада бажара 
олишларини ҳисобга олади; 
– ўқувчиларда Ватанга муҳаббат, Ўзбекистон Республикаси Президенти, 


147 
Конституцияси ва Давлат рамзларига садоқат ҳисларини тарбиялайди; 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling