Қарши давлат университети ҳузуридаги


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг


Download 1.36 Mb.
bet3/24
Sana25.02.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1228826
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Ф.Маҳмудова автореф

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш” устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Бадиий асарлар тили дунё миқёсида ҳам, ўзбек тилшунослигида ҳам кўп ўрганилаётган масала доирасига мансуб. Зеро, тилнинг бор имконияти нутқда, яъни контекстда намоён бўлади, шунинг учун ҳам турли жанрларда ёзилган бадиий асарлар матни турли аспектларда текшириб кўрилмоқда. Асарнинг тил хусусиятлари эса тадқиқотчилар томонидан турли аспектда ҳар хил методологик ва методик асосларга кўра таҳлил қилинади. Бадиий асарларнинг лисоний хусусиятлари жаҳон ва ўзбек тилшунослигида кенг ўрганилган2, тил сатҳлари лингвостилистик3, лингвопоэтик4 нуқтаи назардан текширилган, бироқ ҳажвий асарлар матнларининг морфологик хусусиятлари чуқур тадқиқ қилинмаган, ўзбек тилининг морфемикаси, морфологияси, ёрдамчи ва алоҳида сўз туркумларининг ҳажвий матндаги ўзига хос маъно ифодалаши алоҳида тадқиқот объекти бўлмаган, ҳажвий кайфиятни таъминлаб берувчи асосий тил бирликлари, кулги ифодаловчи грамматик бирликлар махсус ўрганилмаган. Хусусан, Саид Аҳмад ҳажвий асарлари тилининг лексик-грамматик хусусиятлари, грамматик воситаларнинг ҳажвий асар матнидаги ўрни ва аҳамияти алоҳида тадқиқот манбаи бўлмаган. Шу нуқтаи назардан Саид Аҳмад ижодига мансуб ҳажвий асарлар тилини лексик-морфологик, прагматик жиҳатдан тадқиқ қилиш назарий-амалий аҳамият касб этади.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Қарши давлат университетининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ “Ўзбек тили бирликларининг функционал прагматик ва семантик-услубий таҳлили (синхрон ва диахрон аспектда)” мавзуси (2017-2021) доирасида бажарилган.

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling