Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Тармоқнинг барча компьютерлари ўртасида ахборот алмашиниши


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/57
Sana03.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1154286
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   57
Bog'liq
kompyuter tizimlari va tarmoqlari

3.
Тармоқнинг барча компьютерлари ўртасида ахборот алмашиниши
Айни пайтда тармоқдан фойдаланувчилар ўртасида диалог сақланади, шунингдек 
электрон почта ишини ташкил этиш имконияти таъминланади. 
4. 
Бир ёки бир қанча умумтармоқ принтерларида тармоқдаги
барча фойдаланувчиларнинг бир вақтда ёзиши. Бу пайтда қуйидаги омиллар 
таъминланади: Ҳар бир фойдаланувчининг тармоқ принтерига кира олиши; кучли ва 
сифатли принтердан фойдаланиш имкони (малакасиз муомаладан химояланган 
холда); дастурли махсулотлар сифатида босиши (ёзиш)ни амалга ошириш. 
5. 
Ўкувчилар ва ўқитувчилар компьютерлари ўртасида ахборот 
алмашишнинг махсус дастурини қўллаш ҳисобига ўқув жараёнини услубий 
такомиллаштириш учун тармоқ мухитидан фойдаланиш имконияти. Шулар сабабли 
қуйидагиларни амалга ошириш мумкин: ўқитувчи компьютерида бажариладиган 
ишларни ўқувчилар компьютерида кўрсатиш; ўқитувчининг компьютер мониторида 
ўқувчилар компьютерлари экранларини акс эттириш орқали ўқувчилар бажарадиган 
ишларни назорат қилиш. 
6. 
Глобал тармокнинг ягона коммункация узели бўлганда локал 
тармоқнинг ҳар қандай компьютеридан глобал тармоқ ресурсларига киришни 
таъминлаш. 
Тармоқ топологияси 
Тармоқ топологияси - бу компьютерлар алоқа каналлари бирлашувининг 
мантиқий схемаси. Локал тармоқларида кўпинча қуйидаги уч асосий топологиянинг 
биридан фойдаланилади: моноканалли, айланма ёки юлдузсимон. Бошқа кўпгина 
топологиялар шу учтасидан келиб чиқади. Тармоқ узелларининг каналга кириш 
кетма-кетлигини аниқлаш учун кириш услубининг ўзи зарур. 
Кириш услуби - бу моддий даражада узелларни бирлаштирувчи маълумотларни 
узатиш каналидан фойдаланишни белгиловчи қоидалар тўпламидир. Локал 
тармоқларида энг кенг тарқалган кириш услублари Ethernet, Trken-Ring, Arenet 
саналади. Тармоқ платалари моддий қурилма бўлиб, ҳар бир компьютер
тармоғига ўрнатилади ва тармоқ каналлари бўйича ахборот узатиш ҳамда
қабул қилишни таъминлайди. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling