Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/57
Sana03.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1154286
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   57
Bog'liq
kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Тармоқлар таснифи. 
Компьютер тармоқларини кўпгина белгипар, хусусан худудий таъминланиши 
жихатидан таснифлаш мумкин. Бунга кўра глобал, минтакавий ва локал (махаллий) 
тармоқлар фарқланади. 


34 
Глобал тармоқлар бутун дунё бўйича тармоқдан фойдаланувчиларни 
камраб опади ва кўпинча бир-биридан 10-15 минг км узокликдаги ЭҲМ ва алоқа 
тармоқлари узелларини бирлаштирувчи йулдош орқали алоқа каналларидан 
фойдаланади. 
Минтавий тармоқлар унча катта бўлмаган мамлакат шахарлари. 
вилоятларидаги фойдаланувчиларни бирлаштиради. Алоқа каналлари сифатида 
кўпинча телефон тармоқларидан фойдаланилади. Тармоқ узеллари орасидаги 
масофа 10-1000 км ни ташкил этади. 
ЭҲМнинг локал тармоқлари бир корхона, муассасанинг бир ёки бир қанча 
яқин биноларидаги абонентларнн боғлайди. Локал тармоқлар жуда кенг тарқалган. 
чунки 80-90% ахборот ўша тармоқ атрофида айланиб юради. Локал тармоқлари ҳар 
қандай тизилмага эга бўлиши мумкин. Лекин локал тармоқлардаги компьютерлар 
юқори тезликка эга ягона ахборот узатиш канали билан боғланган бўлади. Барча 
компьютерлар учун ягона тезкор ахборот узатиш каналининг бўлиши - локал 
тармоқнинг ажралиб турувчи хусусияти. Оптик каналда ёруглик утказгич инсон соч 
толаси қалинлигида ясалган. Бу ўта тезкор, ишончли ва қиммат турадиган кабел. 
Локал тармоқда ЭҲМлар орасидаги масофа унча катта эмас - 10 км гача. 
радио канал алоқасидан фойдаланилса - 20 км. Локал тармоқларда каналлар 
ташкилот мулки ҳисобланади ва бу улардан фойдаланишни осонлаштиради. 
Тармоқнинг дастурий таъминоти. 
 
Тармоқнинг имконияти унинг фойдаланувчига кўрсатадиган хизмати билан 
ўлчанади. Тармоқнинг ҳар бир хизмат тури ҳамда унга кириш учун дастурий 
таъминот ишлаб чиқилади. Тармоқда ишлаш учун белгиланган дастур бир вақтда 
кўплаб фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиши керак. Хозирда шундай 
дастурий таъминот тузишнинг икки хил асосий тамойили жорий этилган. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling