Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Маълумотларни узатиш ва коммутация усуллари


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/57
Sana03.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1154286
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   57
Bog'liq
kompyuter tizimlari va tarmoqlari

 
Маълумотларни узатиш ва коммутация усуллари. 
Маълумотларни узатиш тизимларининг асосий вазифаси тармоқнинг ихтиёрий 
абонентларига тезкор ва ишончли маълумотларни узатишини ташкил этишдан. 
шунингдек маълумотларни узатишга кетадиган харажатларни камайтиришдан 
иборатдир. 
Охиргиси алоҳида мухимдир, чунки охирги 10 йил ичида тармоқдаги 
Маълумотларни қайта ишлашни ташкил этиш учун кетган харажатлар ичида 
маълумотларни узатишга кетган харажатлар улушининг кўпайиши кузатилган. Чунки 
бу давр ичида ҳисоблаш тармоғининг техник таъминотига кетган харажатлар 
тахминан ўн бараварга камайган, вахоланки, алоҳида йўлларни ишга солиш ва 
ташкил этишга кетган харажатлар фақатгина икки мартага камайган. 
Коммутацияланмайдиган алоқа каналлари билан фойдаланаётганда ЭҲМ ва 
абонент пунктларининг қабул килиш ва узатиш воситалари доимо бир-бири билан 
боғланган бўлади, яъни "онлайн" режимида турган бўлади. Бу холда коммутацияга 
в акт сарфланмайди, маълумотларни узатиш тизимининг юқори ларажадаги 
тайёргарлиги, алоқа йулларининг ишончлилиги, маълумотларни узатишнинг 
шубхасиз тўғрилиги таъминланади. 
Алоқани ташкил этишнинг бундай усулининг камчиликлари алоқа линиялари ва 
маълумотлар узатиш аппаратураларидан фойдапанишнинг паст кўрсаткичи, тармоқ 
ишлатилишига кетадиган катта харажатлар ҳисобланади. 
Бу каби тармоқларнинг рентабеллигига улар каналларининг кучи тўла ишга 
солинганда эришилади. 
Факатгина ахборотни узатиш вақтида ЭҲМ ва абонент пунктлари коммутациясида 
(яъни нормал режим "офф-лайн") коммутация тугунини тузиш тамойили 
маълумотларни узатиш тармоқларида ахборотнинг ўтишини ташкил этиш усуллари 
билан аниқланади. 
Тармоқларда маълумотларни узатиш ва уларни тайерлашнинг коммутацияга 
асосланган учта асосий усули мавжуд: 

каналлар коммутацияси; 

хабарлар коммутацияси; 

пакетлар коммутацияси. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling