Қарши филиали ахборот технологиялар факультети
Бошқариш тизимининг ишлаши
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
kompyuter tizimlari va tarmoqlari
Бошқариш тизимининг ишлаши. Бошқариш тизимининг ишлаши (1.3-расм)
ахборот базасида, олдига қўйилган мақсадга мувофиқ ҳолда бошқариладиган объект. унинг кириш ва чиқишлари (1,2,4 алоқалари) ҳолати бўйича амалга оширилади(6). Объектни бошқариш бошқарувчи таъсирни узатиш йўли билан амалга оширилади (3). Ташки муҳит билан алоқа тазими стрелка билан кўрсатилган 7 (3). Бошқаришнинг асосий тамойили — тескари алоқа тамойилидир (ёпиқ цикл бўйича бошқариш). Бошқариш жараёни муайян мақсадга эришишга йуналтирилган. Шундан келиб чиқиб бошқариш жараёнини бошқариладиган объектдаги жараёнга мувофик келувчи мақсад ва ҳажм ўртасидаги фарқни камайтиришга интилиш сифатида кўриб чиқиш мумкин. Бошқариш тазимининг ишлаши тасодифий ёки муттасил таъсирлар манбаи бўлган ташки мухит билан ўзаро таъсир шароитларида рўй беради, улар бошқариш объекти чиқишида ҳам, бошқарув жараёни кечишида ҳам камчилик чиқариши мумкин. Бошқариш жараёнида тўғри ва тескари алоқа каналлари бўйича тазимнинг бошқарувчи ва бошқарилувчи қисмлари ўртасида ахборот алмашинуви кечади. Олдига қўйилган мақсадларни бажариш учун тизимнинг бошқарувчи қисми бошқарилувчи объектга ахборот ўзатишнинг тўғри канали бўйича бошқарувчи таъсирлар жунатади. Тескари алоқа канали бўйича бошқарилувчи объектдан бошқариш жараёни холати ва бошқарувчи таъсир бажарилиши натижалари ҳақида ахборот келиб тушади. Тизимнинг бошқарувчи қисми киришида келадиган ахборот таъсир кўрсатади. У бошқариш объектидан (масалан, хом-ашё, материаллар келтирилганлиги ҳақидаги маълумотлар) ташқаридан (7) ҳамда ичкаридан (1,2,4) олинган маълумотларни ўз ичига олади. Кўрилганлардан келиб чиқилса, бошқариш моҳиятини бошқарилувчи объектга бошқарувчи таъсир кўринишида етказилувчи қарорлар қабўл қилиш учун барча келиб тушувчи ахборотни тизимнинг бошқарилувчи қисмида кайта ишлаш, деб изоҳлаш мумкин. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling