Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Ахборот-ресурс марказида 2017 йил давомида амалга оширилган ишлар


Download 98 Kb.
bet3/4
Sana09.06.2023
Hajmi98 Kb.
#1468347
1   2   3   4
Bog'liq
QMMI

1 апрель Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб институт ҳудудида байрам сайли ўтказилди.Унда жамоанинг 40 нафар ходими иштирок этди ва бадиий чиқишларда фаол қатнашди.
8 апрель куни давлат арбоби, улуғ саркарда соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 681 йиллигига “Куч-адолатда” номли кеча соат 14-00да институтнинг Маънавият ва маърифат залида, соат соат 18-00да 1-ТТЖда талабалар, “Ўзбекистон тарихи” кафедраси АРМ ходимлари билан биргаликда бадиий-мусиқий кўринишда ташкил этилди.
10 апрель куни Амир Темур таваллудининг 681 йиллигига бағишланган тадбир институт Маънавият ва маърифат бўлими, Ўзбек ва рус тиллари кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда АРМ ходимлари билан ҳамкорликда мусиқали адабий-бадиий кеча ва мавзуга бағишланган адабиётлар кўргазмаси ташкил этилди.
25 май куни институт Спорт мажмуасида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, институт ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси ҳамда хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилига ва “Халқаро оила куни”га бағишлаб “Хотин-қизлар спартакиадаси” ташкил этилди. Унда барча факультетлар ва ректорат ҳамда ишчи ходимлардан иборат қўшма командалар (шу жумладан 6 нафардан иборат АРМ ходимлари) спорт турлари бўйича мусобақалашдилар. Умумкоманда ҳисобида ходимлар жамоаси 2-ўринни эгаллади ва институт маъмуриятининг қимматбаҳо совғаси ҳамда Фахрий Ёрлиғи билан тақдирланди.
22 сентябрь куни 2017 йил 13 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ахборот-ресурс маркази, Иқтисод факультети талабалари, Қашқадарё вилоят “Тароват” маънавий-маърифий, ижтимоий-оммабоп газетаси ва “Олтин мерос” ҳалқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Энг яхши китобхон” мавзусида талабалар ўртасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир натижасига кўра конкусда ҳолиб бўлган китобхон талабалар Фахрий ёрлиқ ва адабиётлар жамламаси билан рағбатлантирилди.
АРМда 45 нафар ходим фаолият юритади. Уларнинг 17 нафари олий, 1 нафари махсус олий, 34 нафари ўрта-махсус, шулардан 28 нафари эса ўрта -махсус кутубхоначи маълумотига эга. 2018 йилда 2 нафар ходимнинг малака ошириши режалаштирилган.

Download 98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling