Қарши муҳандислик иқтисодиёт-институти “Бизнес ва инновацион менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси Ф. Темирова ва ассистент Х. Абдиназаровларнинг “Кичик бизнес


Download 17.99 Kb.
Sana25.02.2023
Hajmi17.99 Kb.
#1229437
Bog'liq
такриз 2021-2


Қарши муҳандислик иқтисодиёт-институти “Бизнес ва инновацион менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Темирова ва ассистент Х.Абдиназаровларнинг “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” фанидан барча ноиқтисодий бакалавр таълим йўналишларидаги талабалар учун тайёрлаган маъруза матнига берилган

ТАҚРИЗ

Ҳозирги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Чунки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг стратегик вазифасидир. Бугунги кунда ушбу соҳа нафақат иқтисодиётнинг ўсиш суратларини жадаллаштиришда, балки мамлакатимиз учун ниҳоятда муҳим бўлган бандлик ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларини ҳал этишда ҳам етакчи ўрин тутмокда. Ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида иқтисодий, молиявий ва кадрлар стратегиясини ҳамда унга мос ташкилий-бошқарув тузилмаларини самарали ишлаб чиқиш ҳар қандай корхонанинг рақобат устунликларини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.


“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганининг ўзи иқтисодиётимизнинг таркибида бўлаётган ижобий ўзгаришлардан далолат беради. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлантиришни янги босқичларга кўтаришни назарда тутади.
“Бизнес ва инновацион менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Темирова ва ассистент Х.Абдиназаровлар томонидан тайёрлаган “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” фанидан маъруза матни ўқув фани мавзуси доирасида тайёрланган бўлиб, барча ноиқтисодий бакалавр таълим йўналишларидаги талабалари ўз билимларини янада бойитишлари мақсадида фойдаланишлари мумкин.
“Бизнес ва инновацион менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Темирова ва Х.Абдиназаровлар томонидан “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” фанидан тайёрланган маъруза матни Давлат таълим стандартлари ва фан дастурига тўлиқ мос келади. Шу сабабли ҳам мазкур маъруза матнидан ўқув жараёнида фойдаланишга тавсия этаман.


ҚарМИИ “Инновацион қтисодиёт”
кафедраси доценти: и.ф.н. А.Қурбонов


Қарши муҳандислик иқтисодиёт-институти “Бизнес ва инновацион менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси Ф.С.Темирова ва ассистент Х.Ш.Абдиназаровнинг “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” фанидан барча ноиқтисодий бакалавр таълим йўналишларидаги талабалар учун тайёрлаган маъруза матнига берилган

ТАҚРИЗ


Мамлакатимиздаги ижобий ўзгаришлар дунё ҳамжамиятида Ўзбекистонга бўлган қизиқишни ошириб, унинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни мустаҳкамлаш учун замин яратди десак муболаға бўлмайди, ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев таъкидлаб ўтганидек: “Фаол тадбиркорлик, бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий йўналишдир”.


Шу сабабли кичик бизнес ва тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантириш борасида талабаларга ишни нимадан бошламоқ кераклиги, уни қандай ташкил этиш зарурлиги ва бошқариш сирлари ҳақида қисман бўлса ҳам кўмак тарзида ушбу маъруза матни ёрдам бериши мумкин.
“Бизнес ва инновацион менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Темирова ва Х.Абдиназаровлар томонидан “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” фанидан тайёрлаган маъруза матни ўқув фани мавзуси доирасида тайёрланган бўлиб барча ноиқтисодий бакалавр таълим йўналишларидаги талабалари ўз билимларини янада бойитишлари мақсадида фойдаланишлари мумкин.
“Бизнес ва инновацион менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Темирова ва ассистент Х.Абдиназаровлар томонидан “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” фанидан тайёрланган маъруза матни Давлат таълим стандартлари ва фан дастурига тўлиқ мос келади. Шу сабабли ҳам мазкур маъруза матнидан ўқув жараёнида фойдаланишга тавсия этаман.

ҚарМИИ “Ишлаб чиқариш
менежменти” кафедраси доценти: и.ф.н. Т.Эргашев
Download 17.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling