Очиқ дарс маъруза матнига т а қ р и з
Download 17.1 Kb.
|
ochiq dars ichki taqriz
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Органик бирикмаларнинг классификацияси”
БухДУ Умумий ва ноорганик кимё кафедраси ўқитувчиси Ш.Ш. Ортиқовнинг 1-курс биология таълими йўналиши ўзбек гуруҳи талабалари учун Умумий кимё ва физика фанидан “Органик бирикмаларнинг классификацияси” мавзусида очиқ дарс маъруза матнига Т А Қ Р И З Кимё фани атрофимиздаги оламни, табиатни ўрганувчи фанларнинг биридир. Ҳозирги даврда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инсоният олдида турган муҳим масалалардан бири бўлиб қолди. Сув ва ҳавонинг тозалигини назорат қилиш, чиқиндисиз технология яратиш ва ҳоказо масалаларни ҳал қилишда кимё фанининг аҳамияти катта. Кимё фани бўйича талабаларда чуқур билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришда маъруза ўқиш асосий ўринни эгаллайди. Давлат таълим стандартлари талабларидан келиб чиқиб, атом тузилиши, кимёвий боғланиш, кимёвий кинетика ва кимёвий мувозанат, эритмаларнинг хоссалари, оксидланиш-қайтарилиш реакциялари, диссоциация жараёни ва тузлар гидролизи, комплекс бирикмалар, элементлар кимёси ҳақидаги билимларни талабаларга етказиб бериш ўқитувчининг педагогик маҳоратига боғлиқ. Бу эса таълим сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Ш.Ш.Ортиқовнинг биология таълим йўналиши талабалари учун “Органик бирикмаларнинг классификацияси” мавзусидаги маъруза матни ишланмаси ҳам Умумий кимё ва физика фанидан биология таълим йўналиши талабаларига мўлжаллаб ёзилган бўлиб, ўқув дастури талабларига жавоб беради ва кафедрада тасдиқланган ишчи дастурга мос келади. Маъруза матни ишланмасида дастлаб мавзу номи, таянч иборалар, режа, сўнгра маъруза матни тўғрисида назарий маълумотлар, кейин эса мустақил ишлаш учун саволлар келтирилган. Ушбу ишланма охирида талабаларнинг жорий назоратларига тайёрланиши ва мавзуни мустаҳкамланиши учун савол ва машқлар, 6 номдаги фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва интернет сайтлари келтирилган. Ишнинг ҳажми 15 бетни ташкил қилади. Хулоса қилиб айтганда, Умумий ва ноорганик кимё Кафедраси ўқитувчи Ш.Ш.Ортиқов томонидан тайёрланган ушбу маъруза матни ишланмаси ҳар томонлама чуқур ўрганилиб ёзилган ва дастур талабага тўлиқ жавоб беради деб ҳисоблайман. БухДУ Умумий ва ноорганик кимё кафедраси мудири: доц. С.И. Назаров Download 17.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling