Қарши муҳандислик –ИҚтисодиёт институти” «tранспорт воситалари муҳандислиги (aвтомобил tранспорти)» taълим йўналиши t-458-22 гурух 1-kурс taлабаси
Download 106.92 Kb.
|
1 2
Bog'liq“Ўзбекистон Республикасида автомобил транспортини ривожлантириш муаммолари”
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУСТАҚИЛ ИШИ Мавзу: “Ўзбекистон Республикасида автомобил транспортини ривожлантириш муаммолари” Бажарди: Абдурауф Абдужалилович Абруев
- Текширди: ________________ 2023-йил РЕЖА
Ўзбекистон Республикаси Олий Таълим, Фан ва Инновациялар Вазирлиги “ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК –ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ” «TРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ МУҲАНДИСЛИГИ (AВТОМОБИЛ TРАНСПОРТИ)» TAЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ T-458-22 ГУРУХ 1-KУРС TAЛАБАСИ Абдурауф Абдужалилович Абруев МУСТАҚИЛ ИШИ Мавзу: “Ўзбекистон Республикасида автомобил транспортини ривожлантириш муаммолари” Бажарди: Абдурауф Абдужалилович Абруев Текширди: ________________ 2023-йил РЕЖА Транспорт. Автомобиль транспорти нима Автомобиль транспорти инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Хулоса ТРАНСПОРТ ТРАНСПОРТ (лот. transporto — ташийман) — ижтимоий моддий ишлаб чиқариш. тармоғи, юкларни ва йўловчиларни бир жойдан иккинчи жойга элтишни, мамлакат вилоят ва туманлари, корхоналари, халқ хўжалик тармоқлари ўртасида, шунингдек, мамлакат ичида айирбошлаш ва алоқани таъминлайди. Қуйидаги Транспортлар мавжуд: ер усти Транспорти (т. й., автомобиль, қувур йўллари), сув Т. и (денгиз ва дарё), ҳаво Т. и (авиация). Вазифасига кўра ички ишлаб чиқариш. (саноат) Т. ига ваумумий фойдаланиладиган Транспортга бўлинади. БуТ. турлари билан бир қаторда шахсий фойдаланиладиган автотранспортлархам мавжуд. Вазифаси хусусиятига кўра, Транспорт йўловчилар ва юк ташувчи Транспортга бўлинади. Ички ишлаб чиқариш. транспорти бевосита моддий неъматлар ишлаб чиқариш. жараёнига хизмат қилади ва корхона ишлаб чиқариш. воситаларининг таркибий қисми ҳисобланади. Умумий фойдаланиладиган Транспорт (ер усти, сув ва ҳаво) ижтимоий ишлаб чиқариш. да муҳим соҳани ташкил этади. Умумий фойдаланиладиган Транспортнинг моддий ишлаб чиқариш. тармоғи сифатида пайдо бўлиши саноат тўнтариши билан боғлиқ. Мамлакатлар ўртасида ташқи савдонинг ўсиши денгиз кемачилигининг ривожланишига туртки берди. Автотранспорт 19-а. нинг охирида пайдо бўлди, 20-а. нинг 20-й. ларида қисқа масофага юк ва йўловчилар ташишни амалга ошириб, т. й. ва дарё Транспорт билан рақобат қила бошлади. Фуқаро ҳаво Транспорти 20-а. нинг 1-чорагида вужудга келди. 20-а. да жаҳон транспорти тизими жуда кжсалди. Ривожланган мамлакатларда Транспорт тизимларининг барча Транспорт турлари (АҚШ, Канада) ёки айрим Транспорт турлари (Ғарбий Европа мамлакатлари, Япония) нинг юксак даражада ривожланганлиги билан тавсифланади. 20-а. бошларига қадар Ўзбекистонда юк ва йўловчилар, асосан, т. й., отулов Транспорт ларида, туя, хачир ва б. юк ташувчи ҳайвонларда ташилган. 20-а. нинг 20-й. ларидан автомобиль ва хаво Транспорти, йирик саноат корхоналари қурилиши билан саноат Транспорти вужудга келди. 80-й. лар охирига келиб республика Т. ининг моддийтехника базаси бирмунча яхшиланди. Саноат ва қишлоқ хўжалиги. да ишлаб чиқариш. нинг ўсиши, кенг миқёсдаги капитал қурилиши ва транспорт моддийтехника базасининг юксалиши билан юк ва йўловчилар ташиш ҳажмлари ҳам орта борди. Республика мустакилликка эришганидан кейин Транспортнинг халқ хўжалигига ва аҳрлига хизмат кўрсатишини тубдан яхшилаш ва Транспортни бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадларида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (1992 й. 28 янв.), «Ўзбекистон автомобиль транспорти» давлатакциядорлик корпорацияси (1993 й. 8 янв.), «Ўзбекистон темир йўллари» давлатакциядорлик компанияси (1994 й. 7 нояб.) ва б. идоралар ташкил этилди. Мамлакатда Транспорт корхоналари давлат иштирокидаги акциядорлик, очиқ турдаги акциядорлик, масъулияти чекланган жамиятларга, жамоа корхоналарига айлантирилди. Республикада автотранспорт воситаларининг бир қисми (автобуслар, юк ва енгил машиналар) жамоа хўжаликлари, фуқароларнинг мулкига айланди. Ўзбекистон Республикасида умумий фойдаланиладиган юк ва йўловчилар ташувчи Транспортнинг барча тури — т. й., автомобиль, авиация, шаҳар электр транспорти (трамвай,, троллейбус, метрополитен), дарё Транспорти, қувур йўллари транспорти, шунингдек, умумий фойдаланилмайдиган (саноат) транспорти турлари — т. й, автомобиль, тасмали. транспорт, осма арқон транспорти ривож топган (яна қ. Автомобиль транспорти, Дарё транспорти, Денгиз транспорти, Ҳаво транспорти, Темир йўл транспорти, Шаҳар транспорти). Республиканинг Транспорт тизими т. й., автомобиль йўллари, замонавий ускуналар билан жиҳозланган т. й. вокзаллари, стялари, бекатлари, юк омборлари, пристанлар, ғаво флотининг йирик аэровокзаллари ва б. инфратузилма бўлинмаларини қамрайдиган халқ хўжалиги комплексини ташкил этади. АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ НИМА АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ — юк ва йўловчиларни рельссиз йўлларда ташишга мўлжалланган транспорт тури. Халқ хўжалигининг барча тармоқларида кенг фойдаланилади. Бажарадиган ишига қараб умумий фойдаланилмайдиган (айрим корхоналар, ташкилотлар учун хизмат қиладиган) Автомобиль транспорти ҳамда қайси ташкилотга мансублигидан қатъи назар йўловчи ва юк ташувчи умумий фойдаланишдаги Автомобиль транспортига бўлинади. Шунингдек шахсий фойдаланишдаги енгил ва юк автомобиллари, автобуслар ҳам мавжуд (қ. Автомобиль). Автомобилларнинг ҳар қандай йўлларда юра олиши, йўлни тез ўзгартира олиши, юк ортиш ва тушириш жойларига бевосита бора олиши, юк ҳамда йўловчиларни бир транспорт туридан иккинчисига ўтказмай ташишга имкон беради. Натижада йўловчи ва юк ташиш тезлашади. Автомобиль транспорти саноат ва қ. х., марказлашган тартибда халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий йўлларда ташишда қўлланилади. Автомобиль транспорти авиация, денгиз ва дарё транспорти, шунингдек т. й. транспорти билан узвий боғланган. Автомобиль транспорти унча узоқ бўлмаган масофалар учун фойдаланишда энг қулай транспорт тури ҳисобланади. Шу билан бирга бошқа транспорт турларида ташиш ноқулай бўлган юклар, хусусан, тез бузиладиган маҳсулотларни узоқ, масофаларга тез ва қулай етказиб беришда ҳам кўп фойдаланилади. Автомобиль транспорти 19-а. охирида пайдо бўлди, 20-а. нинг 20-й. ларидан қисқа масофаларга юк ва йўловчи ташишда т. й. ва дарё транспорти билан рақобат қила бошлади. Автомобиль саноатининг ривожига қараб, тез суръатларда тараққий этди. Мамлакатлар автомобиль паркининг асосий қисми йирик ихтисослаштирилган юк ва йўловчи ташиш корхоналари ва бирлашмалари таркибига киради. Бу эса меҳнат унумдорлигини юқори суръатларда ўстириш ва Автомобиль транспорти воситаларидан самарали фойдаланишни таъминлайди. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ташилган юкларнинг умумий ҳажмида Автомобиль транспорти ҳиссаси катта салмоққа эга. Буюк Британия, Франция, ГФР, Япония, Канада, Россияда Автомобиль транспорти тарақий этган. ва айрим шахларга тегишли бўлиб, жами автотранспорт воситаларининг 10% умумий фойдаланишдаги юк ташиш компанияларига тўғри келади. Ўзбекистонда Автомобиль Транспорти 20-а. бошларида пайдо бўлди, унга қадар от-улов асосий транспорт воситаси бўлган. Дастлабки автобус катнови 1906 й. да Фарғона — Марғилон маршрутида йўлга қўйилган. Тошкентда биринчи автобус 1909 й. дек. да қатнай бошлади, 1910 й. чет элларда ишлаб чиқарилган 8 та кичик ва 1 та 40 ўринли автобус ишлади. 1921 й. да Автомобиль транспорти ихтиёрида 40 енгил ва 15 юк автомобили ҳамда Тошкент автомобиль таъмирлаш устахонаси бўлган. 30-й. ларда Автомобиль транспорти ривожланиши билан қаттиқ қопламали йўллар қурилиши бошланди, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш корхоналари, кадрлар тайёрлайдиган ўқув юртлари очилди. 1939 й. 25 июлда Ўзбекистон Автомобиль транспорти халқ комиссарлиги ташкил этилди. 50-й. ларда автотранспортда юк ва йўловчилар ташиш ўсди. 60—80-й. ларда республикада автотранспорт воситаларининг тур таркиби кўпайди. 1991 й. га қадар Ўзбекистон халқ хўжалигида асосан Россия («ЗИЛ», «Москвич» — Москва ш. ; «ГАЗ» юк ва «Волга» енгил автомобиллари — Нижний Новгород ш. ; «КамАЗ» — Набережние Челни ш. ; «Жигули» — Толятти ш. ; «УА З» — Ульяновск ш. ; «Урал» — Челябинск вил. Миасс ш. ; «ПАЗ» — Павлово ш.), Украина («ЛАЗ» — Львов ш. ; «КрАЗ» — Кременчук ш. ; «ЗАЗ» — Запорожье ш.), Белоруссия («МАЗ» — Минск ш. ; «БелАЗ» — Жодино ш.), Грузия («КАЗ» — Кутаиси ш.) республикаларида ишлаб чиқарилган юк ва енгил автомобиллари, автобуслари ишлатилди. ЎзРнинг юк машиналари саройларида вазифасига кўра ихтисослаштирилган (ўт ўчириш, ун, пахта, дон, қурилиш материалларини ташиш, санитария ва б.) автомобиллар бор. Республикада халқ хўжалигининг саноат, қ. х., қурилиш, сув хўжалиги, алоқа, савдо, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалиги, маданият, мудофаа ва б. тармоқларида ихтисослаштирилган йирик автотранспорт корхоналари мавжуд. Улар вазифасига кўра умумий фойдаланилмайдиган ички ишлаб чиқариш А. т. га киради. ЎзР да йўловчилар ташишга мўлжалланган 14,7 минг автобус, 5 мингдан кўпроқ енгил такси машиналари ишлади. Республика бўйича 2892 автобус маршрутларида (жумладан 593 шаҳар, 1768 шаҳар атрофи, 532 шаҳарлараро, 142 халқаро) автобуслар қатнади. Автобуслар б-н хар куни 5 млн. га яқин йўловчи ташилади, 27автовокзал, 120 автостанция хизмат кўрсатади. Фақат шаҳарлардаги автобус маршрутларида турли маркадаги 3 мингга яқин автобус қатнайди (1999). 1996 й. да ЎзР да жами транспорт турлари юк оборотининг 28,9% А. т. ҳиссасига тўғри келди, юк обороти 8135,3 млн. ткм, ташилган юк 733,2 млн. т, 1т юк ташишнинг ўртача масофаси 10,1 км бўлди; автобусларда 22779 млн. йўловчи, енгил таксиларда 62,7 млн. йўловчи ташилди. Ўзбекистон халқ хўжалиги тасарруфида турли мақсадлардаги ва маркадаги 199,7 минг юк автомобиллари (унинг 55 мингдан ортиқроғи ўзи ағдарувчи), 35,4 минг автобуслар, 45,9 минг енгил автомашиналар хизмат кўрсатади (1995). 90-й. лар бошидан аҳолига енгил автомобиллардан ташқари юк автомобиллари ҳамда автобусларни сотиб олишга рухсат берилиши натижасида шахсий автотранспорт сони ва тур таркибида ҳам жиддий ўсиш кузатилди. Республикада фуқароларнинг мулки бўлган ва мамлакатда ҳамда чет элларда ишлаб чиқарилган 788,2 минг енгил, 16,9 минг юк автомобиллари, 2,6 минг автобуслар, 419,1 минг мототранспорт (мотоцикл, мотороллер ва б.) воситалари бор (1995). 1996 й. да Ўзбекистоннинг ҳар 1000 аҳолисига 43 та енгил автомобиль тўғри келди (улардан 39 таси шахсий фойдаланишда). Умумий фойдаланиладиган юк ва йўловчилар ташувчи Автомобиль транспортининг йирик корхоналари «Ўзавтотрано давлат-акциядорлик корлорацияси (1993) таркибига киради (республика юк автопаркининг 14%, автобус паркининг 46,8%; 1999). Тармоқ корхоналари учун техник ходимлар 12 мутахассислик бўйича Тошкент автомобиль ва йўллар ин-ти (1972) да, Қўқон (1945), Нукус (1965), Бухоро (1969), Урганч (1981), Тошкент (1986) автомобиль ва йўллар техникумларида тайёрланади. Автомобиль транспортининг назарий-амалий масалалари, илғор технология ва фан ютуқлари тарғиботи «Ўзбекистон автотранспорти» жур. (1993; рус тилида), «Ўзбекистон автомобилчиси» (1990; ўзбек ва рус тилларида) газ. да ёритилади. Автомобиль транспорти инфратузилмасини ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди Автомобиль транспорти инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни автомобиль транспорти соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, халқаро хамкорликни ривожлантириш, транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 6 мартдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги қайта ташкил этилган эди. Унга биноан 2018-2021 йилларда автомобиль транспорти инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинди. Дастур ижроси доирасида 50 дан зиёд йўловчи ташиш йўналиши очилди, 9 автостанция қурилди, 82 янги автобус сотиб олинди. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 5 халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди. Йиғилишда соҳа ривожига тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар ҳам мавжудлиги қайд этилди. Тизимдаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, замонавий транспорт хизмати кўрсатиш бўйича вазифалар белгиланди. Қишлоқдан шаҳаргача, туманлараро ҳамда шаҳарлараро йўналишларда транспорт хизмати кўрсатиш тизими ва инфратузилмасини яхшилаш юзасидан топшириқ берилди. Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига биноан эндиликда транспорт хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси давлат-хусусий шериклик асосида хусусий оператор-диспетчерларга берилади. Лицензияга эга ва тендер ғолиби бўлган хусусий оператор-диспетчер тегишли ҳудуд ёки йўналишда шартнома асосида барча транспорт хизмати кўрсатувчиларни бирлаштириб, улар учун ягона платформа ташкил этади. Хусусий оператор-диспетчерларга давлатга қарашли 10115 автобекат, 17 автовокзал ва автостанция топширилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идораларга шу йил 1 декабргача мазкур тизимни жорий этиш вазифаси юкланди. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда ҳар 10 минг фуқарога 2 автобус тўғри келади. Лекин ҳудудларда мазкур йўналишларнинг 30 фоиздан ортиғи ишламаяпти. Халқаро йўловчи ташишнинг бор-йўғи 6 фоизи (12 автобус, мавжуд талаб – 200 автобус) қонуний фаолият юритаётган йўловчи ташувчилар томонидан амалга оширилмоқда. Шу боис вилоятларда 13 автокорхона ташкил этиш ва улар учун бу йил 400, кейинги йил охиригача 780 "Исузу" автобуси сотиб олиш керак. Йиғилишда юк ташиш тизимига хусусий секторни жалб қилиш, хизмат таклиф этувчи ва мижозларга экспедиторлик хизмати кўрсатишни жорий этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Бу тизим норасмий иш юритаётганлар фаолиятини легаллаштириш, хизмат кўрсатувчиларга ва мижозларга қулайлик яратиш имконини беради. Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамаси юк ташувчиларга лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш, хусусий экспедиторлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилиши керак. Транзит юк ташиш бозорида рақобатбардошликни ошириш масалалари муҳокама қилинар экан, мамлакатимиз ҳудуди орқали ўтаётган экспорт-импорт ва транзит юкларнинг атиги 11 фоизи миллий ташувчилар ҳиссасига тўғри келиши, магистраль йўл инфратузилмаси ривожланмаётгани, йўлларда ёқилғи қуйиш шохобчалари ва меҳмонхоналар етарли эмаслиги танқид қилинди. Мамлакатимиз орқали юк ташишни кўпайтириш учун хорижий давлатлар ва йирик компаниялар билан қўшимча битимлар имзолаш, Транс-Афғон, Транс-Кавказ, Транс-Хитой каби автомобиль йўлларидан фойдаланишни жадаллаштириш, юк ташувчилар билан ҳамкорликда корхоналар ташкил этиш, соҳага оид халқаро ҳужжатларга қўшилиш, тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифалари қўйилди. Йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун тариф белгилаш тартиб-таомиллари ҳам талабга жавоб бермаслиги қайд этилди. Шаҳар автобус йўналишларида тарифлар вилоятлар ўртасида 1,7 баробар фарқ қилади, йўналишли такси бўйича эса бу тафовут 6 баробардан ортади. Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, "Ўзавтотранс" агентлиги ва Давлат рақобат қўмитаси йўловчи ташиш хизматлари учун тарифларни давлат томонидан белгилаш тартибини такомиллаштириши зарур. Транспорт хизмати кўрсатиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш лозим. Йўл ҳақи учун пул тўлаш ҳамон эскича тизимда қолмоқда. Мисол учун, Тошкент шаҳрида йўл кира учун электрон тўлов тизимини жорий этиш 3 йилдан буён пайсалга солиб келинаётгани танқид қилинди. Йиғилишда пойтахтимизда йўловчи ташиш тизими ва инфратузилмасини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди. Тошкент кўчаларидаги бекатларда автобусларнинг келиб-кетиш вақтини кўрсатувчи электрон таблолар, бепул интернет, автобусларда мобиль иловалар ва видеокузатув мосламалари йўқ. Вазиятни ўнглаш учун Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспорти тизимини тубдан янгилаш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Download 106.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling