Қарши мухандислик иқтисодиёт институти «МУҲандислик технологияси» факультети кт-170-18 гуруҳ 3-курс талабаси
Download 1.66 Mb.
|
Юсупов А
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юсупов Азизжон Аброр ўғлининг Кимёвий инжинеринг жараён ва қурилмалари фанидан Мавзу
- Бажарди
- Режа: Кириш Насослар классификацияси Насосларнинг асосий параметрлари
ҚАРШИ МУХАНДИСЛИК ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ «МУҲАНДИСЛИК ТЕХНОЛОГИЯСИ» ФАКУЛЬТЕТИ КТ-170-18 гуруҳ 3-курс талабаси Юсупов Азизжон Аброр ўғлининг Кимёвий инжинеринг жараён ва қурилмалари фанидан Мавзу: Марказдан қочма насоснинг иш унуми ва қурилмаси ҳисоблансин ва лойиҳаси ишлаб чиқиш /соат) Бажарди : А.А.Юсупов Қабул килди : Ш.Тавашов Қарши – 2021 й Марказдан қочма насоснинг иш унуми ва қурилмаси ҳисоблансин ва лойиҳаси ишлаб чиқиш (G=1,8 *10-2м3 /соат) Режа: Кириш Насослар классификацияси Насосларнинг асосий параметрлари Марказдан кочма насослар Ҳавони ҳайдаш қурилмаси моддий баланси Хулоса Фойдаланилган адабиётлар Кириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 7-февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар сртратегияси тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор ёъналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминмлаш, иқтисодиёт ва ижтимоий сохани ривожлантириш, хавфсизлик, ўзаро манфаатли ва амалий рухдаги ташқи сиёсат юритишнинг аниқ ёъналишларини белгилап берди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришнинг барқарор тизими яратилди, илмий лабаратория ва кафедралар, олий таълим ва илмий- тадқиқот муассасалари,вазирлик ва идоралар ҳамда республика миқёсидаги илмий-техник ва эксперт кенгашлари шаклидаги кўп тармоқли илмий- ташкилий инфратузилма фаолият юритилмоқда. Таъкидлаш лозимки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор ёъналиши бўйича Харакатлар стратегиясида хам илмий-тадқиқот ва инновасия фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновасия ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтлари хузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабараториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этишга таълим ва фан сохасини ривожлантиришнинг энг мухим ёъналишларидан бири сифатида алохида эътибор қаратилган. Айниқса сўнгги йилларда илмий-тадқиқот фаолиятининг моддий-техник салохиятини мустахкамлаш ва самарадорлигини оширишга ёъналтирилган салмоқли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Прерзидентининг қарорига мувофиқ Иқтисодиётнинг инновасион ривожланишида академик фаннинг аҳамиятини янада ошириш, Фанлар академиясининг нуфузини юксалтириш ва фаолиятини такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ва инновасион фаолиятни бошқариш ва тартибга солишнинг ягона тизимини шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фан ўрнини ошириш мақсадида: Табиий, техника ва ижтимоий-гуманитар фанлар сохасида фундаментал, амалий ва инновасион илмий тадқиқотлар олиб бориш; Илм-фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграсияси механизмларини мустахкамлаш ва ривожлантириш; Мамлакатимиз илм-фани, илмий салохияти, фан ва техника ютуқларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш Ўзбекистон Фанлар академиясининг асосий вазифа ва йўналишлари этиб белгиланди. Кимё саноати бугунги кунда янги техника ва технологиялар асосида тез ривожланаётган фан хисобланади.Замонавий технологик линиялар ва жихозлар билан таъминланган корхоналарда ишлаб чиқарилаётган сифатли махсулот турлари, ахолининг кундалик талаб ва эхтиёжларидан келиб чиқиб, тобора кўпайиб бормоқда. Кимё, озиқ-овқат, нефть ва нефть махсулотларини қайта ишлаш, фармосевтика ва халқ хўжалиги саноатларининг бошқа тармоқлари учун умумий бўлган жараёнлар ва қурилмалар асосий жараён ва қурилмалар деб аталади. Замонавий саноат ишлаб чиқариш жараёнларини лойиҳалашда “Асосий технологик Жараён ва қурилмалар” фанинг аҳамияти катта. Бу фан асосида турли хил жараёнларни хисоблаш ва таҳлил қилиш, уларнинг оптимал параметрларини аниқлаш, зарур қурилмаларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш мумкин. Охирги 10 йил ичида кимё, нефть ва газни қайта ишлаш, озиқ-овқат ҳамда бошқа саноатларда кескин ўзгаришлар рўй бериб, янги технологиялар амалда қўлланиб, ривожланиш бошланди. Бундай ўзгаришлар жараён ва қурилмалар фанини янада юқори даражага кўтарилишига сабабчи бўлди. Ушбу фаннинг бундай юқори савияга кўтарилишига ҳисоблаш техникасининг гуркираб ривожланиши хам ўз хиссасини қўшди, чунки у жараён ва қурилмаларни ўрганиш, моделлаштириш ва ҳисоблаш ишларини мисли кўрилмаган имкониятларини яратди. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling