Қарши туман халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими
Download 491.5 Kb.
|
11-13 -57-61-мактаб туман буйруғи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б У Ю Р А М А Н
ҚАРШИ ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МУДИРИНИНГ Б У Й Р У Ғ И Умумий ўрта таълим мактабларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишни ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида” 470-сон қарорига мувофиқ 2020 йилда умумий ўрта таълим мактабларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказишни ташкил этиш,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат испекцияси бошлиғининг 2019 йил 17 октябрдаги 213-сонли буйруғи, 2019 йил 30 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат испекцияси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг23 к/к ,68 к/к қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида Б У Ю Р А М А Н : 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат испекцияси бошлиғининг 2019 йил 17 октябрдаги 213-сонли буйруғи, 2019 йил 30 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат испекцияси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг23 к/к ,68 к/к қарорлари ижро учун қабул қилинсин. 2. Туман халқ таълими бўлими тасарруфида ги 11-умумий ўрта таълим мактаби 2020 йил 13-15 январь кунлари ташқи аттестациядан ўтказилсин. Ташқи аттестациядан ўтказувчи комиссияси таркиби 1-иловага, жалб этиладиган экспертлар 2-иловага, ташқи аттестациядан ўтказувчи комиссияси аъзоларига вазифалар тақсимоти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Ташқи аттестациядан ўтказувчи комиссияси, экспертлар гурухи аъзолари,11- умумий ўрта таълим мактаби ички баҳолаш комиссияси раиси ва мактаб директорига: 3.1.11-умумий ўрта таълим муассасасини аттестациядан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида” 470-сон қарори билан тасдиқланган Низом ва Умумий ўрта таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезон ва технологиялари асосида ўтказишни ташкил этиш; 3.2. Ташқи аттестациядан ўтказувчи комиссияси ва экспертлар гуруҳи аъзоларини ташқи аттестациядан ўтказиш учун жалб қилинадиган кунлари хизмат сафарига юбориш; 3.3 Ички аттестацияни одиллик, шаффофлик, холисона, кўрсатилган муддатларда ўтказиш ва натижаларини туман ташқи аттестация комиссиясига топшириш; 3.4 Мактаб директори ва Ички баҳолаш комиссияси раиси ҳамда аъзолари тмонидан ташқи аттестациядан ўтказувчи комиссиясига зарурий хужжатларни ўз вақтида тақдим этиш вазифалари юклатилсин. 4. Ташқи аттестациядан ўтказувчи комиссиясига 11-умумий ўрта таълим мактабини ички аттестация якунлари, хулосаларига асосан, ташқи баҳолаш жараёнларини режа асосида холисона, одиллик принципларига асосланган ҳолда мезон ва технологиялари асосида ўтказишни ташкил этиш ва натижаларини ўрнатилган тартибда, таълим сифатини назорат қилиш давлат испекцияси ҳудудий бўлимига топшириш вазифалари юклатилсин. 5. Ушбу буйруқни бажарилишини назорат қилиш туман халқ таълими бўлими мудир ўринбосари Р.Базаров зиммасига юклатилсин. Асос: Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси Аттестация комиссиясининг 2019-2020 –ўқув йили иш режаси Download 491.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling