Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик
www.ziyouz.com kutubxonasi 7.3
Download 6.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiy xavfsizlik (H.Abulqosimov) 2006
136
www.ziyouz.com kutubxonasi 7.3. Молия, пул-кредит тизимида иктисодий хавфсизликни таъминлаш дастаклари Иқтисодиёт нормал амал қилиши учун молиявий маблағлар унинг соҳалари, тармоқлари, ҳудудлари бўйи- ча тақсимланади. Буларнинг барчаси ҳуж ж атлар ай- л^нмаси, ҳисоботлар ва иқтисодий ахборотларда қайд этилади ҳамда ўз ифодасини топади. Шу боисдан мо- лия соҳасидаги хавфсизликни таъминлаш учун, авва- ламбор, молиявий ҳуж ж атларнинг умумўрнатилган ҳуқуқий-меъёрий талабларга мунофиқлигини текш и- риш лозим бўлади. Ушбу умумий талаблар қуйидаги- лардан иборат: - зарурий реквизитларни, яъни ҳуж ж атлар учун қонун, амалдаги тартиб-қоидаларга мувофиқ мажбу- рий маълумотлар бўлишини белгилаш; - муҳр ва штампларнинг аниқлиги; - ҳуж ж атларда тузатиш , қўшимча ёзувлар, бузи- лишлар, унинг турли нусхалари мазмунининг турлича бўлишига йўл қўймаслик; - мансабдор ш ахслар имзосининг мослиги ва бош- қалар; - барча ҳуж ж атлар синчиклаб ўрганилиши, таҳлил қилиниши, текширилиши керак. Бизнес бўйича ҳамкорлик қилувчи хўжалик субъект- лари, шериклар, мижозларни ўрганиш, улар тўғрисида қуйидаги объектив маълумотларга эга бўлиш лозим: - хўж алик субъектининг рўйхатдан ўтганлигини, солиқ ва бошқа органларда рўйхатга олинганлиги тўғри- сидаги маълумотларни текшириш; - ташкилотнинг қайси уюшмага, холдинг компанияга кириши, шуъба компанияга, ширкатга эга ёки эга эмас- лиги, устав капитали, хўж алик фаолияти реквизитла- 137 www.ziyouz.com kutubxonasi ри, раҳбарлари, бошқарув тизими тўғрисидаги маълу- мотларга эга бўлиши, уларнинг тўғрилигини текшириш; - ташкилот, мижознинг манзилини аниқлаш, агар иж арада турган бўлса, ижара ҳақини тўлаган ёки тўла- маганлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш; - муссасаларнинг мулкдорлар - арендаторлар билан ўзаро муносабатини ўрганиш; - мижознинг обрў-эътиборини, нуфузини, мол- мул- ки ҳолати, қарзи бор ёки йўқлиги тўғрисида м аълу- мотлар тўплаш; - мажбуриятларнинг таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш, бухгал- терлик маълумотларини солиқ инспекциясидаги м аъ- лумотлар билан таққослаш; - каф ил бўлган ташкилотнинг кредитини тўлаш қобилияти, банк кафолатининг ҳаққонийлиги тўғриси- даги маълумотга эга бўлиш; - қ ар з олувчи фойдаланиш и мумкин бўлган ҳисоб рақамларини, турдош корхоналар ҳисоб рақамларини, мижозга яқин муносабатда бўлган корхона ва ш ахслар- ни ўрганиш; - ташкилот муассасалари ва раҳбарларининг ф аоли- яти, ўзаро муносабатларини аниқлаш. Уларнинг “кре- дит тарихини” ўрганиш. Ушбу маълумотларга эга бўлиш ҳамда хавфсизлшс- ни таъминлаш учун унинг ишончли тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш лозим бўлади. Бунинг учун эса қ у й и д а т л а р кўзда тутилиш и лозим: - банк ва унинг ҳар бир бўлинма(филиал)ларида хавф- сизликни таъминлашнинг таш килий тузилмаларини вужудга келтириш; - ахборотларни ўғирлаш, йўқ қилиш мақсадида уни 138 www.ziyouz.com kutubxonasi олишнинг потенциал илосониятларини мунтазам равишда ўрганиш ва баҳолаш; - ахборотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ус- лубий, ташкилий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг талабларини бажармаганлик учун ж а- вобгарликка тортиш чора-тадбирларини қабул қилиш; - ахборотларни ҳимоя қилишнинг ташкилий-техник, дастурий чора-тадбирларини, воситаларини махсус ташкилотлар ёрдамида ишлаб чиқиб, жорий этиш; - ахборотларни ҳимоялаш тизимини аттестация қилиш, унинг амал қилинишини мунтазам назорат қилиш; - ахборотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича банк мутахассисларини тайёрлаш; - ҳуж ж атлар, бланкалар, муҳр, штампларни сақ- лашнинг ҳимоя чораларини кўриш, расмийлаштирил- маган шартнома лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш; - молиявий ҳуж ж атларни ички ва ташқи аудитор- лар томонидан те^Лниришлар ўтказиш; - банк операциялари бўйича рискларни аниқлаш ва баҳолаш9. Капиталнинг етарлилик кўрсаткичини ва ҳар бир қарз олувчи учун рискни максимал миқдорини аниқ- лаш муҳим ҳисобланади10. Алоҳида мижознинг риски- ни аниқлаш учун банк томонидан хўжалик субъектла- рининг кредит котировкаси тузилади. Шунингдек, банк- лар рискларни бошқаришлари керак бўлади. 1 39 www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling