Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

12.4. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини 
бартараф этиш ва Ўзбекистон иқтисодиѐтини ривожлантириш 
истиқболлари 
Кўплаб мамлакатларни қамраб олган жаҳон молиявий-иқтисодий 
инқирози Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Бунга сабаб Ўзбекистон 
бугун халқаро ҳамжамиятнинг ва глобал молиявий-иқтисодий бозорнинг 
ажралмас таркибий қисмига айланган. Бунинг тасдиғини, республикамизнинг 
ташқи дунѐ билан алоқаларининг тобора кенгайиб бораѐтганида, 
ривожланган мамлакатлар кўмагида ва ҳамкорлигида мамлакат иқтисодиѐти 
тармоқларини ривожлантириш, модернизация қилиш, техник ва технологик 
қайта жиҳозлаш бўйича дастурларнинг амалга оширилаѐтганида, 
Ўзбекистоннинг халқаро савдо тизимига интеграциялашувида, маҳсулот ва 
товарлар импорти ва экспортининг ўсиб боришида яққол кўришимиз 
мумкин. 
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистонга таъсири 
бошқа кўпгина давлатларга нисбатан бир мунча юмшоқ бўлаѐтганини 
ҳаѐтнинг ўзи тасдиқламоқда. Бунга сабаб Ўзбекистонда қабул қилинган ўзига 
хос ислоҳот ва модернизация модели асосида мамлакатимизда амалга 
оширилган туб ўзгаришлар миллий иқтисодиѐтимизнинг барқарор ва 
мутаносиб ривожланишини ташқи салбий ҳолатларга, турли инқирозларга 
бардошли бўлишини таъминлади. Ўзбекистонда ушбу сиѐсат орқали 
молиявий-иқтисодий, 
бюджет, 
банк-кредит 
тизими, 
шунингдек, 
иқтисодиѐтнинг реал сектори корхоналари ва тармоқларининг барқарор 
ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш учун асос яратилган. 
Ўзбекистонда қисқа муддатли спекулятив кредитлардан воз кечиб, чет 
эл инвестицияларини узоқ муддатли ва имтиѐзли фоиз ставкалари бўйича 
жалб этиш тамойилига доимо амал қилиб келинганлиги туфайли ҳам 
республиканинг ташқи қарзи 13,3% миқдорида бўлди. Ваҳоланки, кўплаб 
давлатларнинг ташқи қарз масаласидаги пухта ўйланмаган сиѐсати уларнинг 
иқтисодиѐтини заиф, ташқи омилларга қарам, хатарли вазиятлар олдида 
ҳимоясиз ва ночор аҳволга солиб қўйганини кўриш, кузатиш қийин 
эмаслигини Юртбошимиз ўзининг асарида асослаб берди. 
1
Анализ
 
макроэкономических показателей Республики Узбекистан за годы независимости (1991-
2016гг //Госком статистики Республики Узбекистан.//www.stat.uz. 


234 
Ўзбекистонда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг оқибатларини 
олдини олиш ва юмшатиш имконини берган омиллар қуйидагилардан иборат 
бўлди: 
• Тижорат банкларининг ликвидлилиги ва капиталлашиш даражасини 
оширишга қаратилган сиѐсатнинг 2005 йилдан бошлаб изчиллик билан 
амалга оширилганлиги. 
• Пухта ўйланган пул-кредит сиѐсатининг амалга оширилиши 
натижасида инфляциянинг прогноз кўрсаткичлари чегарасида сақлаб 
қолинаѐтганлиги. 
• Оқилона бюджет-солиқ сиѐсатининг олиб борилганлиги натижасида 
Давлат бюджети профицит билан бажарилмоқда, солиқ юкининг пасайиб 
бориш тенденцияси кузатилмоқда.
• Ташқи савдо таркибида чуқур ижобий ўзгаришларни амалга оширишга 
муваффақ бўлинганлиги. 
• Мамлакат иқтисодиѐтига жалб этилаѐтган хорижий инвестициялар
миқдорининг барқарор ўсиш суръатига эга бўлаѐтганлиги. 
• Мамлакат ташқи қарзининг мўътадил даражасини таъминлашга 
муваффақ бўлинганлиги. 
• Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан 
катта миқдорда моддий ва молиявий ресурслар ажратилаѐтганлиги. 
Мамлакатимизда жаҳон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини 
бартараф этиш бўйича 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган 
Инқирозга қарши чоралар дастури Ўзбекистонни 2009 йилда ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналиши бўлиб қолади. 
Инқирозга қарши дастурнинг энг муҳим йўналишлари қуйидагилардан 
иборат: 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling