Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Биринчиданкорхоналарни модернизация қилиш, техник ва 
технологик қайта жиҳозлашни янада жадаллаштириш, замонавий, 
мослашувчан технологияларни кенг жорий этиш.
Иккинчидан – жорий конъюнктура кескин ѐмонлашиб бораѐтган 
ҳозирги шароитда экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарнинг ташқи 
бозорларда рақобатдош бўлишини қўллаб-қувватлаш бўйича конкрет чора-
тадбирларни амалга ошириш ва экспортни рағбатлантириш учун қўшимча 
омиллар яратиш: 
- айланма маблағларини тўлдириш учун корхоналарга Марказий банк 
қайта молиялаш ставкасининг 70 фоизидан ортиқ бўлмаган ставкаларда 12 
ойгача бўлган муддатга имтиѐзли кредитлар бериш; 
- тайѐр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, хорижий 
инвестиция иштирокида ташкил этилган корхоналарни бюджетга барча 


235 
турдаги солиқ ва тўловлардан – қўшимча қиймат солиғи бундан мустасно – 
озод қилиш муддатини 2012 йилгача узайтириш; 
- банклар кредитлари бўйича тўлов муддати ўтган ва жорий қарзлар 
миқдорини қайта кўриб чиқиш, бюджетга тўланадиган тўловларнинг 
пенясидан кечиш ҳамда бошқа муҳим имтиѐз ва преференциялар бериш. 
Учинчидан – қатъий тежамкорлик тизимини жорий этиш, ишлаб 
чиқариш 
харажатлари 
ва 
маҳсулот 
таннархини 
камайтиришни 
рағбатлантириш ҳисобидан корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш. 
Тўртинчидан – электроэнергетика тизимини модернизация қилиш, 
энергия интеъмолини камайтириш ва энергия тежашнинг самарали тизимини 
жорий этиш. 
Бешинчидан – жаҳон бозорида талаб пасайиб бораѐтган бир шароитда, 
ички бозорда талабни рағбатлантириш орқали маҳаллий ишлаб 
чиқарувчиларни 
қўллаб-қувватлаш 
иқтисодий 
ўсишнинг 
юқори 
суръатларини сақлаб қолишда ғоят муҳим аҳамиятга эга. 
Мамлакатимизда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий 
таъсирини бартараф этиш ҳамда инқироздан сўнг барқарор ва мутаносиб 
иқтисодий ривожланишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқаришни узлуксиз 
модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, иқтисодиѐт 
рақобатбардошлигини доимий равишда ошириш, экспорт салоҳиятини 
ўстириш мақсадида инновацияларни жорий этиш асосида чуқур таркибий 
ўзгартиришлар қилиш учун энг муҳим инвестициявий лойиҳалар дастури 
амалга оширилди.
Таъкидлаш жоизки, миллий иқтисодиѐтни ривожлантиришда маълум 
муаммолар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида келтирилган иқтисодий 
муаммолар, яъни табиий, иқтисодий бой ресурслардан фойдаланиш 
самарадорлигининг пастлиги, бу бойликларнинг катта қисмининг бекордан-
бекорга исроф бўлаѐтганлиги, базавий соҳалардаишлаб чиқаришнинг йиллар 
давомида модернизация қилинмаганлиги, маҳсулот энергия сиғимининг 
юқорилиги, энергия ресурсларига нархларнинг пастлиги, баъзи корхоналарга 
имтиѐзлар бериш орқали рақобат муҳитининг бўғиб қўйилиши, нархларнинг 
барқарор 
бўлишига 
салбий 
таъсир 
кўрсатилганлиги, 
инвестиция 
дастурларини шакллантиришдаги камчиликлар, бизнесга давлат аралашуви 
кўламининг катталиги, инновацион ривожланиш йўлига ўтишдаги 
сусткашликлар
1
мамлакат иқтисодий ривожланишига салбий таъсир қилувчи 
тўсиқлар бўлиб, уларни ҳал этиш учун Ҳаракатлар стратегичсида 
1
Қаранг: Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга мурожаатномаси.//Халқ сўзи, 
2017йил 23 декабрь. 


236 
белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ 
бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида‖ги фармони билан тасдиқланган ―2017-2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси‖да Макроиқтисодий барқарорликни янада 
мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишнинг 
қуйидаги устувор йўналишлари белгиланган:

макроиқтисодий 
мутаносибликни 
сақлаш, 
таркибий 
ва 
институционал ўзгаришларни чуқурлаштириш ҳисобига ялпи ички 
маҳсулотнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш
- ҳаражатларнинг ижтимоий йўналтирилганинини сақлаб қолган ҳолда, 
Давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносиблигини мувозанатни 
сақлаш; 
-илғор 
халқаро 
тажрибада 
қўлланиладиган 
инструментлардан 
фойдаланган ҳолда пул-кредит сиѐсатини янада такомиллаштириш, миллий 
валютанинг барқарорлигини таъминлаш; 
- солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини янада 
соддалаштириш, 
солиқ 
маъмуриятчилигини 
такомиллаштириш 
ва 
рағбатлантириш; 
- банк тизимини ислоҳ қилиш, уларнинг молиявий барқарорлигини ва 
ишончлигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестициоявий лойиҳалар ҳамда 
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини кредитлаштиришни янада 
кенгайтириш; 
- суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматларнинг хажмини 
кенгайтириш ва муқобил манба сифатида ривожлантириш; 
- халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, пухта 
ўйланган ташқи қарзлар сиѐсатини амалга оширишни давом эттириш, жалб 
қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий 
Мажлисга мурожаатномасида иқтисодиѐтни янада ривожлантириш ва 
либераллаштиришнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгилаб берилди: 
-Ўзбекистонни 
технологик ривожлантириш ва ички бозорни 
модернизация қилиш бўйича кучли миллий ғоя, миллий дастур ишлаб 
чиқиш; 
-Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-
қувватлаш йили давлат дастурини амалга ошириш; 
-мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини самарали таъминлаш; 


237 
-солиқ юкини камайтириш ва қулайлаштириш, шу асосда ишлаб 
чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш; 
-тез 
ривожланаѐтган, 
йириклашиб 
бораѐтган 
корхоналарни 
рағбатлантириш сиѐсатига ўтиш; 
-бюджет тизимини қайта кўриб чиқиш, бюджет даромадлари ва 
харажатлари халқимиз учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш; 
-инвестиция дастурларини шакллантиришда пухта режалаштирилган, 
узоқ муддатга мўлжалланган ягона концепцияни яратиш; 
-миллий юк ташувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга қўшимча 
шароитлар яратиш мақсадида ―Миллий логистика порталини‖ ташкил этиш; 
-қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича комлекс дастур ишлаб 
чиқиш; 
-ҳудудларни жадал ривожлантириш; 
-қурилиш соҳасини 2030 йилгача инновацион ривожлантириш дастурини 
ишлаб чиқиш
1

Ушбу устувор йўналишларининг амалга оширилиши миллий 
иқтисодиѐтни янада барқарор ривожланишига, иқтисодий инқирозлар келиб 
чиқишининг олдини олиш ва уларнинг салбий таъсирини юмшатишга 
имконият яратади. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling