Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Аҳолининг реал даромадлари


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Аҳолининг реал даромадларинарх даражаси ўзгаришини ҳисобга 
олиб, аҳолининг ихтиѐрида бўлган даромадга сотиб олиш мумкин бўлган 
товар ва хизматлар миқдори, яъни, аҳолининг ихтиѐрида бўлган даромаднинг 
харид қуввати. 
Ахборот 
инфратузилмаси 
– 
мамлакат 
ахборот 
фазосининг 
ривожланиши ва ўзаро фаолиятини таъминловчи тизимчалар, ташкилий 
таркиблар мажмуи. 
 Бандлик – меҳнатга лаѐқатли аҳолининг ижтимоий фойдали меҳнат 
билан машғул бўлиши; фуқароларнинг шахсий ва ижтимоий эҳтиѐжларини 
қондириш билан боғлиқ бўлган ва қонунга зид келмайдиган, меҳнат 
даромади берадиган фаолияти. 
Банк-молия тизимининг барқарорлиги– банкларнинг ва бошқа молия 
муассасаларининг ўз мажбуриятлари юзасидан талабларга тўла жавоб бера 
олиши. Бу ликвидлилик, капиталнинг етарлилиги, активлар сифати
рентабеллик кўрсаткичлари орқали аниқланади. 
Банк активларибанкларнинг асосий фаолиятини амалга оширишда 
фойдаланувчи турли моддий ва молиявий ресурслар мажмуи. Улар асосан 


392 
банк кредитлари, асосий воситалари, сотиб олган қимматли қоғозлари, 
инвестициялари, валюта бойликлари кўринишида бўлади. 
Банк тизимининг ликвидлиги – банкнинг ўз мажбуриятларини вақтида 
ва сўзсиз бажара олиш имконияти. 
Банклар ликвидлиги – банклар активларининг қисқа муддат ичида пулга 
айланиш қобилияти. Ликвидлик банк мажбуриятларини бажариш ва активлар 
ўсишини молиялаш билан биргаликда депозитлар ва қарз маблағлари 
даражасининг пасайишини самарали бошқаришни ҳам билдиради. 
Банкларнинг кредит портфели – тижорат банклари томонидан 
берилган кредитларнинг умумий жамланмаси бўлиб, улар қуйидагича 
таснифланади: а) яхши; б) стандарт; в) субстандарт; г) шубҳали; д) умидсиз. 
Тижорат банкларининг маълум санага ссуда ҳисобварақаларида қолган пул 
маблағлари мажмуаси (қолдиғи). 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling