391
Глоссарий (Изоҳли луғат)
Аграр муносабатлар – ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш,
ундан
фойдаланиш ва ишлаб чиқариш натижаларини ўзлаштириш жараѐнида
вужудга келадиган муносабатлар.
Абсолют рента – қишлоқ хўжалигида ерга бўлган хусусий мулкчилик
монополияси натижасида вужудга келиб, ҳамма турдаги: яхши, ўртача ва
ѐман ерлардан олинадиган рента.
Агросаноат интеграцияси– қишлоқ хўжалиги билан унга хизмат
қилувчи ва маҳсулотни истеъмолчига етказиб берувчи туташ тармоқлар
ўртасида ишлаб чиқариш алоқаларининг ривожланиши ҳамда
уларнинг узвий
бирикиш жараѐнидир.
Агросаноат мажмуаси– қишлоқхўжалик маҳсулотларини етиштириш,
уни сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ
хўжалик тармоқларининг бирлиги.
Агросаноат инфратузилмаси – бевосита қишлоқ хўжалик ишлаб
чиқаришига хизмат кўрсатувчи соҳалар.
Агробизнес– тадбиркорлик фаолиятининг қишлоқ хўжалиги ва
у билан
боғлиқ соҳалардаги намоѐн бўлиш шакли.
Аҳоли пул даромадлари – иш ҳақи,
тадбиркорлик фаолиятидан
олинадиган даромад, нафақа, пенсия, стипендия шаклидаги барча пул
тушумларини,
мулкдан фоиз, дивиденд,
рента шаклда олинадиган
даромадларни, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмларини сотишдан ва ҳар хил хизматлар
кўрсатишидан келиб тушадиган даромадлар.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш – давлат томонидан аҳолининг
етарли даражадаги ҳаѐтий фаолияти учун барча шарт-шароитларни яратишга
мақсадли йуналтирилган кафолатлар тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: