397
маҳсулотларни маҳаллий хом ашѐ ва материаллар асосида ишлаб чиқаришга
ўтказиш жараѐни.
Иқтисoдий ривoжланиш суръатлари – мамлакат ижтимоий-
иқтисодий кўрсаткич ва натижаларининг миқдор жиҳатидан кўпайиши ва
сифат жиҳатидан такомиллашуви даражаси.
Иқтисoдий
ривoжланиш
самарадoрлиги
–
иқтисодиѐтни
ривожлантириш натижаларининг бу борада қилинган
сарф-харажатларга
нисбати.
Макрoиқтисoдий мувoзанат – иқтисодиѐт турли томонларининг ўзаро
тенглиги бўлиб, энг аввало ялпи талаб ва ялпи таклифнинг тенглиги орқали
намоѐн бўлади.
Индустриялаштириш – мамлакат иқтисодиѐтини саноатлашган асосга
ўтказиш, иқтисодиѐтда саноат ишлаб чиқариши улушини аҳамиятли
даражада кўпайтириш, бутун иқтисодиѐт ѐки унинг алоҳида тармоқларида
йирик машиналашган ишлаб чиқаришни барпо этиш жараѐни.
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури – Ўзбекистон
Республикасининг
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Қонуни 1997 йил 29
августда қабул қилинган. Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури Ўзбекистон
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни қоидаларига мувофиқ
ҳолда, миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги жаҳон
миқѐсидаги ютуқлар асосида тайѐрланган бўлиб, юксак умумий ва касб-
ҳунар
маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиѐсий
ҳаѐтда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган,
истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги
авлодини шакллантиришга йўналтирилган.
Дастур кадрлар тайѐрлаш миллий моделини рўѐбга чиқаришни, ҳар
томонлама
камол топган, жамиятда турмушга мослашган,
таълим ва касб-
ҳунар дастурларини онгли равишда танлаш ва кейинчалик пухта ўзлаштириш
учун ижтимоий-сиѐсий, ҳуқуқий, психологик-педагогик ва бошқа тарздаги
шароитларни
яратишни жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини
ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: