Солиқларни унификация қилиш – солиқ механизмини соддалаштириш
мақсадида иқтисодий моҳияти, солиққа тортиш объекти ўхшаш бўлган солиқ
турларини бирхиллаштириш.
Солиқ имтиѐзи – солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ тўлашдан тўлиқ, қисман ва
вақтинча озод қилиш шакли.
Преференция– иқтисодиѐтни мақсадга мувофиқ ривожлантириш ва
тартибга солишда айрим соҳа ва тармоқлар, корхона ва ишлаб чиқариш
турларига нисбатан берилувчи имтиѐз, афзаллик ва устуворликлар.
Солиқ кредити – бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини
маълум муддатга камайтириш, кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ѐки солиқни
қайтариш шакли.
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби – солиқ солишнинг
айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун белгиланадиган ҳамда айрим
турдаги солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг, шунингдек улар
юзасидан солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг махсус қоидалари
қўлланилишини назарда тутувчи алоҳида тартиби.
Солиқ ставкаси – солиқларни ҳисоблашда солиқ базасининг ҳар бир
бирлиги ҳисобига тўғри келадиган солиқ меъѐрини ифодалайди.
Солиқ юки – маблағларни бошқа фойдаланиш мумкин бўлган
йўналишлардан олиб, солиқларни тўлаш учун йўналтириш орқали вужудга
келадиган иқтисодий чекловлар даражаси бўлиб, одатда солиқ тўловчининг
муайян даврда бюджетга тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловларнинг йиғиндиси сифатида намоѐн бўлади. Мамлакат миқѐсида солиқ
юки даражасини солиқларнинг ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи орқали
ифодаланади.
Солиқ юкини енгиллаштириш – солиқларнинг фоиз ставкалари
камайтириш ва имтиѐзлар яратиш.
Суғурта компанияси – суғурталовчи ролида майдонга тушувчи, яъни
суғурта ҳодисаси рўй берган чоғда суғурталанган шахснинг зарарларини
қоплаш мажбуриятини ўзига олувчи ташкилот.
Do'stlaringiz bilan baham: |