Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Солиқларни унификация қилиш


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Солиқларни унификация қилиш – солиқ механизмини соддалаштириш 
мақсадида иқтисодий моҳияти, солиққа тортиш объекти ўхшаш бўлган солиқ 
турларини бирхиллаштириш. 
Солиқ имтиѐзисолиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ тўлашдан тўлиқ, қисман ва 
вақтинча озод қилиш шакли. 
Преференцияиқтисодиѐтни мақсадга мувофиқ ривожлантириш ва 
тартибга солишда айрим соҳа ва тармоқлар, корхона ва ишлаб чиқариш 
турларига нисбатан берилувчи имтиѐз, афзаллик ва устуворликлар. 
Солиқ кредитибюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини 
маълум муддатга камайтириш, кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ѐки солиқни 
қайтариш шакли. 
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибисолиқ солишнинг 
айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун белгиланадиган ҳамда айрим 
турдаги солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг, шунингдек улар 
юзасидан солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг махсус қоидалари 
қўлланилишини назарда тутувчи алоҳида тартиби. 
Солиқ ставкасисолиқларни ҳисоблашда солиқ базасининг ҳар бир 
бирлиги ҳисобига тўғри келадиган солиқ меъѐрини ифодалайди. 
Солиқ юки маблағларни бошқа фойдаланиш мумкин бўлган 
йўналишлардан олиб, солиқларни тўлаш учун йўналтириш орқали вужудга 
келадиган иқтисодий чекловлар даражаси бўлиб, одатда солиқ тўловчининг 
муайян даврда бюджетга тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий 
тўловларнинг йиғиндиси сифатида намоѐн бўлади. Мамлакат миқѐсида солиқ 
юки даражасини солиқларнинг ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи орқали 
ифодаланади. 
Солиқ юкини енгиллаштиришсолиқларнинг фоиз ставкалари 
камайтириш ва имтиѐзлар яратиш. 
Суғурта компанияси – суғурталовчи ролида майдонга тушувчи, яъни 
суғурта ҳодисаси рўй берган чоғда суғурталанган шахснинг зарарларини 
қоплаш мажбуриятини ўзига олувчи ташкилот. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling