398
тармоқларида 20 кишигача, хизмат кўрсатиш соҳасида 10 кишигача, савдо ва
умумий овқатланиш соҳасида 5 кишигача ишловчи корхоналар микрофирма
ҳисобланади.
Кичик корхона – кичик бизнес субъектларининг бир тури бўлиб,
мамлакатимизда амалдаги қонунчиликка кўрасаноат ишлаб чиқаришнинг
айрим тармоқларида (масалан, енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов
бериш ва асбобсозлик саноати ва ҳ.к.) 100 кишигача, айримларида (масалан,
машинасозлик, металлургия, ѐқилғи-энергетика саноати ва бошқаларда) 50
кишигача, хизмат кўрсатиш соҳасида 25
кишигача ишловчи корхоналар
кичик корхона ҳисобланади.
Кооперация алоқалари – турли соҳа ишлаб чиқариш тармоқларида
маълум маҳсулотни тайѐрлаш бўйича узоқ муддатли алоқаларни ўрнатиш.
Крeдитoр қарздoрлик– корхона, ташкилот ѐки муассасанинг тегишли
юридик ѐки жисмоний шахсларга тўланиши лозим бўлган пул маблағлари
бўлиб, улар меъѐрдаги (муддати ўтмаган) ҳамда муддати ўтган
қарздорликларга бўлиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: