395
2. Уствор тармоқларда ишлаб чиқаришни юксалтириш учун қулай
шароитларни вужудга келтириш ва рағбатлантириш;
3. Давлат бюджети ва корхоналар молиявий аҳволининг барқарорлигини
таъминлаш;
4. Пулнинг қадрсизланишини тўхтатиш;
5. Тўлов баланси ва давлат валюта резервларининг ҳолатини яхшилаш;
6. Мувозанатлаштирилган ижтимоий сиѐсат асосида аҳоли
турмуш
даражасини яхшилаш.
Иқтисодий ислоҳотлар – иқтисодиѐтда туб (ѐки қисман) ўзгаришларни
амалга оширишга қаратилган тадбирлардир.
Иқтисодий уклад – турли мулкчиликка асосланган хўжалик
юритишнинг шакллари ва турлари.
Иқтисодиѐтни эркинлаштириш – нима ва қанча ишлаб чиқаришни,
қаерга, қандай баҳода сотишни тадбиркорнинг ўзи
белгилаши учун имкон
бериш. Иқтисодиѐтнинг барча соҳалари ва тармоқларини эркинлаштириш,
хўжалик юритувчи субъектларнинг эркинлиги ва мустақиллигини
таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш
учун барча шарт-
шароитларни яратиш демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: