Давлат тасарруфидан чиқариш – бу давлат мулки ҳисобидан бошқа
нодавлат мулк шаклларининг вужудга келтирилиши.
Давлат бюджети – давлат даромадлари ва сарфларининг молиявий
режаси.
Даромад солиғи – фуқароларни бир йил давомидаги ялпи даромадидан
олинадиган мажбурий тўлов (солиқ).
Даромад
солиғи
ставкалари–
аҳоли
даромадларидан
табақалаштирилган
ҳолда
олинадиган
солиқларнинг
фоизлардаги
даражалари.
Ижтимоий соҳа – аҳоли турмуш тарзи, унинг фаровонлиги,
истеъмолдаражасига бевосита боғлиқ бўлган ва уларни белгилаб берувчи
тармоқлар, корхоналар ва ташкилотлар мажмуи. Ижтимоий соҳага энг аввало
хизмат кўрсатиш соҳаси (маориф, маданият, соғлиқни сақлаш, ижтимоий
таъминот, жисмоний тарбия, умумий овқатланиш, коммунал хизмат
кўрсатиш, йўловчи транспорти, алоқа ва бошқалар) киради.
Ижтимоий соҳа обектлари– аҳолининг муносиб турмуш шароити ва
фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи соҳа ва тармоқлар мажмуи.
Булар қаторига уй-жой фондлари, соғлиқни сақлаш, маориф, спорт, маданият
муассасалари ва бошқаларни киритиш мумкин.
Ижтимoий дастурлар – аҳолининг бевосита турмуш шароити ва
фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи соҳа ва тармоқларни
ривожлантиришга оид чора-тадбирларни ўз ичига олган режавий ҳужжатлар.
Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар – бу кишилар учун зарур бўлган
ҳаѐтий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол
қилиш жараѐнида вужудга келадиган муносабатлар.
Ижтимоий инфратузилма – аҳолинингтурмуш фаолиятини, унинг
фаровонлиги таъминлашга хизмат қилувчи турли муассаса ва объектлар
мажмуи. Масалан, таълим муассасалари, дам олиш ва даволаниш
масканлари, уй-жой, коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари,
табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, йўловчи транспорти
ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |