Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
бошқарувини ҳаддан ташқари марказлаштиришдан воз кечиш, б
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
бошқарувини ҳаддан ташқари марказлаштиришдан воз кечиш, бунинг
учун кўпгина ваколатларни марказий давлат органларидан ҳудудий органларга ўтказиш вазифасини белгилаган. Эндиликда бу борадаги ҳаракат ва чора-тадбирлар қуйидагиларга қаратилиши мақсадга мувофиқдир: - давлатга тегишли мутлақ функция, вазифа ва ваколатларни қатъий аниқлаш ҳамда ортиқчаларидан воз кечиш; - бу функция, вазифаларни бажариш учун ижроия ҳокимиятнинг оптимал (оқилона) таркибини аниқлаш; - давлат бошқарув органлари фаолиятининг жамият учун, умуммиллий манфаатларни рўѐбга чиқариш учун самарали механизмларини жорий қилиш мақсадида уларнинг функцияларини аниқлаштириш ҳамда функционал бошқарувга ўтиш жараѐнини жадаллаштириш керак бўлади. Давлат органлари объектларни эмас, балки ижтимоий-иқтисодий жараѐнларни бошқаришлари лозим. Бунинг учун бир қанча иқтисодиѐт тармоқ вазирликларини ва органларини босқичма-босқич функционал бошқариш органларига айлантириш керак бўлади. Шунга мувофиқ равишда давлат бошқарув органлари ва улар ҳодимларининг фаолият тартибини белгиловчи қарорлар ишлаб чиқиш ва уларни қабул қилиш қоидалари ҳамда лавозим йўриқномаларининг янги тизими шакллантирилиши керак. Бунинг оқибатида давлат бошқарув жараѐнларини янада соддалаштириш ҳамда оқилоналаштириш имконияти яратилади. ―Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепцияси‖да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, давлат бошқарувини номарказлаштириш учун қуйидаги муаммоларни ҳал этиш лозим бўлади: - жойларда мавжуд давлат ҳокимияти органлари икки томон-лама, яъни ҳам вилоят, ҳам туман бошқармалари ҳокимлик ва вазирликка бўйсунишини оқилона тарзда ҳал этиш, бир-бирларининг функцияларини такрорлаш ҳолларига чек қўйиш. Бунинг учун ҳар бир соҳада тегишли вазирлик ва давлат қўмиталарининг ҳудудий бўлинмалари, муассасалари билан маҳаллий 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси // Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь. 389 ҳокимликлар ўртасида бошқарув функцияларини аниқ тақсимлашга эришиш лозим; - вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари ўртасидаги масъулият ва ваколат доираларини тақсимлаб, аниқ белгилаш мақсадга мувофиқ. Ҳокимлик вакиллик органларининг ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожига оид масалаларни ҳал этишдаги ролини ошириш учун ҳокимлик идоралари ва ҳокимлар фаолиятини назорат қилиш ваколатига эга бўлишлари керак; - маҳаллий ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетини янада мустаҳкамлаш лозим; - маҳаллий ҳокимликнинг кичик бизнес фаолиятига тўғридан-тўғри ноўрин аралашувига барҳам бериш мақсадида уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар маблағини мажбуран олиб қўйиш, уларни ҳомийлик қилишга, кўнгилли равишда пул ўтказишга мажбур қилишларини ҳамда уларнинг кадрлар сиѐсатига аралашишини таъқиқловчи қонун ҳужжатларини қабул қилиш керак; - фуқаролик жамияти институтлари ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалалардаги иштирокини кенгайтириш учун жойларда ҳудудий иқтисодиѐтни ривожлантиришга оид турли дастурларни тузишга ҳудуддаги турли сиѐсий партиялар вакилларини, Савдо-саноат палатаси, фермерлар кенгаши ҳамда бошқа нодавлат нотижорат жамоатчилик ташкилотлари вакилларини кенг жалб этиш лозим бўлади. Ҳокимликларга вилоят, шаҳар ва туманларда ҳудудий иқтисодий сиѐсат юритишдаги ваколатларини янада кенгайтириш учун қуйидаги йўналишларда қонуний-меъѐрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқдир; а) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мустақиллигини белгилаш ҳамда уни кучайтириш; б) кадрларни қайта тайѐрлаш, малакасини ошириш, ротация қилиш, оқилона жой-жойига қўйиш; в) ҳокимликларнинг ташкилий назорат фаолиятини такомиллаштириш; г) жойларда кўрсатилаѐтган давлат ва жамоат хизмати самарадорлиги ва сифатини ошириш; д) ҳокимликларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда мустаҳкамлаш. ―Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепцияси‖ни амалга ошириш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш 390 ўринларини яратиш, аҳоли даромадларини оширишга шароитлар вужудга келтириш мақсадида ўз ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, тижорат дўконлари, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бўйича корхоналар очишни жадаллаштириш, ―корхона- маҳалла‖ шаклидаги маҳаллий ҳокимлик, тадбиркорлар билан аҳоли ўртасидаги ҳамкорликни фаол рағбатлантириш мақсадга мувофиқдир. Маҳаллаларнинг ўз ҳудудларини ривожлантириш, аҳолини, айниқса, ѐшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдаги ролини янада кучайтириш учун уларга юридик шахс мақомини бериш, уларнинг моддий-техника билан таъминланишини яхшилаш, маҳалла қўмитаси (кенгаши)раиси, унинг аъзоларининг малакасини ошириш мақсадга мувофиқдир. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг аҳоли соғлигини сақлаш, таълим, жисмоний ва маънавий тарбия, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига моддий ѐрдам беришдаги ролини оширишни рағбатлантириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга оширилиши асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари ҳамда бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ҳамкорлигини ошириш орқали иқтисодий бошқарув тизими фаолиятини номарказлаштиришга эришиш муҳим аҳамиятга молик бўлади.Бунинг натижасида иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш механизми янада такомиллашади ва бозорнинг ўз-ўзини тартиблаш механизми билан узвий боғлиқлиги мустаҳкамланади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling