Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Тақризчилар: Ф.Т.Эгамбердиев иқтисод фанлари доктори, профессор


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Тақризчилар: Ф.Т.Эгамбердиев иқтисод фанлари доктори, профессор

Б.Д.Хажиев ииқтисод фанлари номзоди, доцент
Ушбу дарслик Тошкент давлат иқтисодиѐт университети кенгашининг 
2020 йил 30 октябрдаги 3 сонли қарори билан чоп этишга тавсия этилган. 

 
 



КИРИШ 
 
Бозор иқтисодиѐти ўзининг объектив қонунлари ҳамда ўзини-ўзи 
тартиблаш дастаклари, воситалари орқали амал қилади. Аммо бозор 
иқтисодиѐтининг ижобий жиҳатлари билан бир қаторда салбий жиҳатлари 
ҳам мавжуддир. Уларнинг энг асосийси иқтисодиѐтдаги объектив қонунлар 
ва муносабатлар, регуляторлар асосида шаклланадиган бозор мувозанати 
ҳамда мутаносибликларнинг бузилиши оқибатида вужудга келадиган 
номутаносибликларнинг кучайиши, иқтисодий танглик ва инқирозлардир. 
Инқирозлар натижасида иқтисодий пасайиш, ишсизлик, инфляциянинг 
кучайиши, халқ турмуш даражасининг ѐмонлашуви содир бўлади. Шу 
боисдан ҳам давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви ва уни устувор равишда 
иқтисодий дастак ва воситалар ѐрдамида тартиблаши зарур бўлади. Бу эса 
замонавий бозор иқтисодиѐтининг ўзини ўзи тартиблашнинг бозор 
механизми билан уни давлат томонидан тартибга солиш механизмини 
уйғунлаштиришни ҳамда унга мос равишда давлат иқтисодий сиѐсатини 
шакллантиришни тақозо этади. 
Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган иқтисодий сиѐсат жамиятни янада 
демократлаштириш ва янгилаш, иқтисодиѐтни модернизация қилиш ва ислоҳ 
этишни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган давлат сиѐсатининг муҳим 
қисми ҳисобланади. Давлат иқтисодий сиѐсат орқали иқтисодиѐтга 
аралашиб, уни маъмурий, ҳуқуқий ва иқтисодий механизмлар, дастаклар
воситасида тартибга солади. 
Бозор иқтисодиѐтини шакллантириш ва ривожлантириш шароитида 
Ўзбекистонда тартибга солинадиган ижтимоий йўналтирилган бозор 
иқтисодиѐти шакллантирилмоқда. Шу боисдан, давлатнинг бозор 
иқтисодиѐти шароитидаги вазифалари нималардан иборат, уни тартибга 
солишнинг шакл ва усуллари, воситалари қандай бўлиши керак, деган 
муаммоларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. 
Мамлакатимизда мустақиллик даврида иқтисодиѐтни давлат томонидан 
тартибга солиш механизми асосан шакллантирилди. Бу механизм 2008 йилда 
бошланган ва ҳамон маълум даражада давом этаѐтган жаҳон молиявий –
иқтисодий инқирозининг республика иқтисодиѐтига салбий таъсирини 
бартараф этиш ҳамда барқарор ва мутаносиб иқтисодий ўсиш суръатларини 
сақлаб қолишда муҳим роль ўйнади. Шунинг учун ҳам иқтисодиѐтни давлат 
томонидан тартибга солиш муаммоларини ўрганиш долзарб илмий ва амалий 
аҳамиятга эга. 
Ушбу мавзунинг долзарблиги яна шу билан ҳам изоҳланадики, 
иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида иқтисодиѐтни янада 



эркинлаштириш вазифаси қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.М.Мирзиѐев Олий Мажлисга мурожаатномасида ―Биз бошқарув 
соҳасида биринчи навбатда ижро ҳокимияти органлари фаолиятини 
такомиллаштириш, кадрлар, моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш 
бўйича аниқ мезон ва тартибларни жорий этишимиз зарур. Иккинчидан
ижро ҳокимияти органлари зиммасидаги вазифаларни амалга ошириш 
тартибини, уларнинг масъулият доирасини аниқ белгилаш лозим.

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling