Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш;
- ахборот билан алмашиш тармоқларини, яъни ривожланган ахборот инфратузилмаси барпо этиш; - ўлчаш ва тортиш стандартларини ишлаб чиқиш.Улар жумласига алмашинадиган товарлар ва хизматлар миқдори ва сифатини 1 Томбовцев В.Л. Государство и переходная экономика: Пределы управляемости . – М.: МГУ – ТЕИС, 1997. – С. 34. 2 Смит А. Исследование о природе и богатстве народов – М.: Лекиздат, 1935. –С. 231. 3 Бьюкенен Дж. Границы свободы. – М.: Таурус Альфа, 1977. – С. 272. 4 Беркинов Б.Б.Институционал иқтисодиѐт.Ўқув қўлланма.2-нашр, қайта ишланган.-Т.: Иқтисодиѐт,2013.- 156-бет. 5 Олейник А. Институциональная экономика. – М.: ИНФРА-М, 2000. –С. 344-345. 10 ўлчаш стандартларини, шунингдек, давлат томонидан пул муомаласининг ташкил этилиши ҳам киради; - товарлар ва хизматлар билан жисмоний алмашиш тармоқлари ва механизмларини,яъни бозор инфратузилмасини барпо этиш; - ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва низоларда «учинчи» томон ролини бажариш; - соф ижтимоий фаровонликни яратиш (биринчи навбатда мудофаа, кейин соғлиқни сақлаш ва таълим сингари ижтимоий фаровонликни яратиш). 1 Давлатнинг иқтисодий соҳада иштирок этиши, иқтисодий жараѐнларга аралашуви, иқтисодиѐтни тартибга солиши нуқтаи назаридан асосий мажбурият ва вазифалари, иқтсодиѐт соҳасидаги сиѐсатининг мазмуни ва уни амалга ошириш механизмлари тўғрисидаги масалалар иқтисодий фанлар диққат марказида турадиган муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Давлатнинг иқтисодиѐтдаги ролига, ижтимоий-иқтисодий жараѐнларни тартибга солиш бўйича сиѐсатига тааллуқли бўлган кўплаб саволларга жавоб қидириш билан турли илмий мактаблар ва йўналишлар иқтисодчиларининг аксарияти банд. Иқтисодчиларнинг давлатнинг иқтисодиѐтни бошқариш ва тартибга солишга қаратилган иқтисодий сиѐсати бўйича ишлаб чиққан илмий-назарий концепциялари, назариялари ҳамда уларга асосланган иқтисодий сиѐсатнинг турли моделларининг амалиѐтда қўлланиши тажрибаларининг умумлаштирилиши негизида ―Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усуллари‖ фани шаклланиб, кўплаб мамлакатларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида иқтисодиѐт таълим йўналишлари бўйича ўқув курслари сифатида бўлғуси иқтисодчиларга ўқитилмоқда. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усулларининг назарий асосларини иқтисодиѐт назарияси фани яратади. Иқтисодиѐт назарияси жамиятда амал қилувчи объектив иқтисодий қонунларни очиб беради ҳамда хўжалик юритишнинг принципларини ва механизмини, давлатнинг иқтисодиѐтга аралашувининг мақсадларини, соҳалари ва восита ҳамда усулларини, яъни давлатнинг иқтисодий сиѐсатини илмий жиҳатдан асослайди. Шундан келиб чиққан ҳолда иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишга қаратилган давлатнинг иқтисодий сиѐсати –давлатнинг иқтисодиѐтни ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий жараѐнларга таъсир 1 Беркинов Б.Б.Институционал иқтисодиѐт.Ўқув қўлланма.2-нашр, қайта ишланган.-Т.: Иқтисодиѐт,2013.- 153-бет. 11 этиш мақсадида бозор иқтисодиѐтининг амал қилиши учун қулай шароитларни яратишга қаратилган мақсадли чора-тадбирлари йиғиндисидир. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усулларининг тадқиқот объекти бўлиб иқтисодий субъектларнинг ўзаро ҳамкорликда самарали ва барқарор фаолият юритишлари. шунингдек, иқтисодий ривожланишга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш ѐки уларнинг таъсирини камайтириш учун қулай ҳуқуқий ва ижтимоий- иқтисодий, сиѐсий ва маданий шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган чора-тадбирлар ҳамда иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш жараѐнлари ҳисобланади. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усуллари ўқув курсининг предметини давлатнинг жамият манфаатларини кўзлаб, иқтисодиѐтга аралашуви ва уни тартибга солиши жараѐнлари ва бунда давлат билан иқтисодиѐт субъектлари ўртасида юзага келадигансиѐсий, ижтимоий- иқтисодий муносабатлар йиғиндиси ташкил этади. Давлат иқтисодиѐтни тартибга солишга қаратилган сиѐсатини ҳукуматнинг иқтисодиѐтнинг барқарор ривожланишини таъминлаш борасидаги қарорлари ва ҳатти- харакатларида намоѐн бўлади. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш га қаратилган давлатнинг иқтисодий сиѐсатини қўллаш соҳалари қуйидагилардан иборат: 1)Иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар соҳасидаги сиѐсат.Бунда иқтисодий ҳаѐтдаги давлат ва хўжалик субъектлари ҳатти-ҳаракати нормалари бўйича узоқ муддатли ижтимоий келишув тўғрисида сўз боради. 2) Иқтисодий тартиб ўрнатиш сиѐсати, яъни хусусий шахслар, фирмалар, институтлар фаолияти, рақобатни ҳимоя қилиш, иқтисодиѐтни тартибга солиш ва савдони ривожлантиришнинг мумкин бўлган миқѐсларини белгиловчи тартиб-қоидаларни ўрнатишга қаратилган сиѐсат; 3)Интеграцион ва ташқи сиѐсат- бу ҳудудлараро бозорларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасидир; 4)Хўжалик жараѐнларига таъсир кўрсатиш сиѐсати-бу жами талаб ва жами таклифга таъсир этиш, улар ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, пул ва фискал сиѐсатларни амалга оширишдир. 5)Иқтисодий ўсиш сиѐсати ва таркибий сиѐсат иқтисодий ўсишга тўсиқларни бартараф этишга ва ишлаб чиқариш потенциалининг ривожланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир; 6)Атроф муҳитни муҳофаза қилиш сиѐсати. 1 1 Руденко И.А.Экономическая политика: учебное пособие.-Минск, 2010.-С.6. 12 Демак, давлатнинг иқтисодий сиѐсати давлатнинг иқтисодиѐтга аралашиши, иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг шакл ва усул, воситалари, дастакларини ўз ичига олади. Давлат мавжуд бўлган барча тарихий даврларда иқтисодиѐтни бошқариш ва тартибга солишга қаратилган сиѐсат давр талабларига мос равишда маълум миқѐсларда, шакл ва услубларда амалга оширилиб келинган. Лекин то 1929-1933 йиллардаги кризисгача бўлган даврларда давлатнинг иқтисодиѐтга аралашиши номуайян, ва чекланган бўлиб, иқтисодиѐтни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тор доира ва миқѐсларда,кўламларда вазият тақозасига кўра эпизодик кўринишда кам сонли восита ва усуллар ѐрдамида амалга оширилиб келинган. Фақат 20-асрнинг 30-40-йилларидан бошлаб, давлатнинг иқтисодий сиѐсати бозор иқтисодиѐтига давлатнинг мунтазам равишда аралашиб,уни тартибга солишга қаратилган механизмни бозорнинг ўзиниўз тартиблаш механизми билан уйғунлаштиришга йўналтирила бошланди. Унинг мазмунини очиб бериш учун бозор иқтисодиѐтига давлатнинг аралашиши ва тартибга солиши зарурлиги, унинг объекти ва предмети, шакл ва усулларини таҳлил қилиш лозим бўлади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling