Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Бозор иқтисодиѐтини тартибга солиш бўйича давлат бошқарув


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

1.3. Бозор иқтисодиѐтини тартибга солиш бўйича давлат бошқарув 
органларининг вазифалари ва дастаклари. 
 
Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишга қаратилган 
иқтисодий сиѐсатни амалга ошириш юзасидан ҳокимият органлари ўз 
зиммасига аниқ вазифаларни олади. Уларга қуйидагилар киради: 
- иқтисодий ўсиш ва иқтисодий ривожланиш; 
- тўлиқ ва самарали бандлик
- иқтисодий самарадорликка эришишни кўзлаш; 
- нархнинг барқарор даражаси; 
- иқтисодий эркинлик; 
- даромадларнинг одилона тақсимланиши; 
- мамлакат ташқи савдо балансининг мутаносиблигини таъминлаш
1
(1.3.1-расм). 
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳар бир босқичида ўзаро боғлиқ 
мақсадларни ишлаб чиқиш ва асослаш ҳукуматнинг мамлакатни бошқариш 
санъати ҳисобланади.Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадларининг 
мураккаблиги ва ўзаро боғлиқлигининг қарама-қаршилиги, уларнинг ижобий 
ѐки салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тартибга солувчи давлат 
органларининг ўз мақсадларини алоҳида ҳолда эмас, балки биргаликда, 
1
Государственное регулирования рыночной экономики. –М.: Путь России. //Экономическая литература. 
2002. -С.26-27. 


19 
уларнинг ўзаро боғлиқлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқишга мажбур 
қилади. 
1.3.1-расм. Давлат бошқарув органларининг миллий иқтисодиѐтни 
тартибга солиш бўйича вазифалари
1
 
Иқтисодиѐтни тартибга солиш бўйича давлат органлари олдида турган 
мақсадлар кўп, лекин уларнинг ичида энг муҳимлари қуйидагилардан иборат: 
- иқтисодий ўсишни таъминлаш; 
- меҳнатга лаѐқатли аҳоли иш билан бандлигининг юқори даражасини 
таъминлаш; 
- нархлар барқарорлиги ҳамда пул муомаласи барқарорлигини 
таъминлаш; 
- ташқи иқтисодий мувозанатни сақлаш.
2
Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг умумий бош 
мақсади иқтисодий ва ижтимоий барқарорликка эришиш, мавжуд тузумни 
мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, ўзгариб бораѐтган шароитга адаптация 
қилиш, мослашиш ҳисобланади. Демак, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш ва иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш ҳозирги 
замон иқтисодий тизимларининг характерли, асосий белгиси ҳисобланади. 
Шу боисдан кўплаб мамлакатларда, шу жумладан, ривожланган 
мамлакатларда ҳам давлатнинг иқтисодиѐт соҳаларига аралашуви 
кучаймоқда. 
Иқтисодиѐтга давлат томонидан таъсир этиш объектлари- бозор 
механизми таъминлай олмайдиган ѐки қониқарсиз даражада таъминлайдиган 
ижтимоий такрор ишлаб чиқариш соҳасида юз берадиган жараѐнлар, 
1
Муаллиф томонидан тузилган 
2
Государственное регулирование рыночной экономики. –М.: Учебное пособие для вузов. / Т.Г.Морозова и 
др. Под ред Т.Г.Морозовой. – ЮНИТИ-ДАНА. 2001.-С.27. 
Давлатнинг тартиблаш 
вазифалари 
Иқтисодий ўсиш ва 
иқтисодий ривожланиш
Иқтисодий самарадорликка 
эришишни кўзлаш 
Тўлиқ ва самарали иш 
билан бандлик
Иқтисодий эркинлик
Барқарор нарх даражаси
Даромадларнинг одилона 
тақсимланиши
Мамлакат ташқи савдо 
балансини мувозанатлаш 


20 
муносабатлар, шароитлардир. Давлат таъсир этадиган ва тартиблайдиган 
объектларга уларнинг даражалари нуқтаи назаридан қуйидагилар киради: 
- умумхўжалик жараѐнлари, яъни иқтисодий цикл, пул муомаласи, иш 
билан бандлик, инвестициялар, илмий-тадқиқот, тажриба, конструкторлик 
ишлари (ИТТКИ), нархлар; 
- иқтисодиѐтнинг йирик соҳалари, яъни саноат, қишлоқ хўжалиги, 
қурилиш, инфраструктуралар, молия соҳаси; 
- тармоқлар ва корпорациялар; 
- йирик хўжалик комплекслари сифатидаги ҳудудлар. (1.3.2.-расм). 
Булардан ташқари, давлат тартибга соладиган объектга ташқи иқтисодий 
фаолиятни тартибга солиш ҳам киради. Давлат ташқи савдо шароитлари, 
капитал ва ишчи кучи ҳаракати, валюта муносабатлари, халқаро 
ташкилотларда иштирок этишни тартибга солади. 
Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш объектига ижтимоий 
муносабатлар, шу жумладан, иш берувчилар билан ѐлланма ишловчилар 
ўртасидаги муносабатлар, кичик ва ўрта тадбиркорлик, шунингдек, социал 
таъминот соҳалари ҳам киради. 
 
Иқтисодиѐтга давлат таъсирининг 
объектлари 
Умумхўжалик 
жараѐнлари 
Иқтисодий цикл 
Пул муомаласи 
Бандлик 
Инвестициялар 
ИТТКИ 
Нархлар 
Иқтисодиѐтнинг йирик 
секторлари 
Саноат 
Қурилиш 
Қишлоқ хўжалиги 
Молиявий соҳа 
Тармоқлар, 
корпорациялар 
Ҳудудлар, йирик 
хўжалик комплекслари 
Ижтимоий 
муносабатлар 
Бизнес ва 
тадбиркорлик 
Ташқи савдо, капитал 
ва ишчи кучи 
миграцияси 


21 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling